Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Download 316 Kb.
bet7/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
401-06

Умумий-руҳий тайёргарлик шахсни ғоявий йўналишини шакллантиришни, интизомни, ўз-ўзини тартибга солишни, спорт тури учун зарур бўлган иродавий сифатларни шакллантиришни, руҳий ҳолатни назорат қилишни ўзлаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Махсус-руҳий тайёргарлик қатнашчини аниқ бир мусобақага ёки беллашувга тайёрлигини шакллантиришнинг бир қисми ҳисобланади.
Спортчи руҳий тайёргарликнинг муҳим жиҳатларидан бири – иродани тарбиялашдир. Спорт фаолиятида иродавий сифатлар тўсиқларни енгиб ўтишда яққол кўринади. Буларга мисол қилиб масофанинг узунлиги, рақиб қаршилиги, метеорологик шарт-шароитлар, спорт иншоатларининг ҳолати, мусобақа юкламасининг катта ҳажми, ўрганилаётган ҳаракатнинг мураккаблиги, спорт режими талабалар ва бошқаларни олишимиз мумкин.
Иродавий сифатларни тарбиялашда спортчининг спорт машғулоти ва мусобақа амалиётини инобатга олиш лозим. Яъни унинг юқори ақлий фаоллигининг ривожланиш уйғунлиги ҳамда унинг диққатини учрайдигин тўсиқлардан ўтишга қаратиш билан уйғунлаштиришдир. Иродавий сифатларнинг эмоционал компонентларини шакллантириш мусобақаларда қийинчиликларни енгишда тўпланган тажрибага асосланиб олиб борилади. Машғулотга етарли тезлик, куч, чидамлилик, диққат-эътибор, салбий эмоционал ҳолатларни енгиб ўтишга қаратилган максимал иродавий жиҳатларга бой машқларни киритиш мумкин. Бунда ўзини тарбиялашни самарали ташкиллаштириш ва яккалик ҳаракат зарур. Спортчи ўзини руҳий бошқаришни ўрганиб олиши ва шу аснода иродавий сифатларни ишлата билиши керак.
Мусобақа имкониятини шакллантириш жараёнида спортчини тайёрлашнинг барча бўлимлари узвий боғлиқ. Демак, спортчи тактик йўналишдаги машқни бажараётган бўлса, унда у нафақат тўғри қарор қабул қилишни ўрганади, балки техникани ҳам яхшилаб борди, шунингдек, жисмоний тайёргарликни оширади, бунда эса вужудга келадиган қийинчиликларни енгиб ўтишда ўзининг иродавий сифатларини тарбиялайди. Шундай қилиб, спортчини тайёрлаш бутун бир жараён бўлиб унинг айрим томонлари бир-бирини узвий тўлдириб туради.
Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларининг

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling