Мавзу Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликларини режалаштириш мохияти


Download 316 Kb.
bet10/16
Sana10.01.2023
Hajmi316 Kb.
#1086449
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
401-06

Машғулотли машқларнинг қисми қоидага кўра бир нечта машғулотли вазифалардан шаклланади. Машғулотли машқлар қисмини ажратишнинг обеъктив сабаблари-спортчининг машғулот жараёнидаги ишгача бўлган динамикаси, аввалига максимумгача ошади, кейин бир қанча вақт мувозанатда туради, ундан сўнг чарчоқ туфайли пасаяди. Энг аввало ҳар бир машғулотли вазифани бажаришда спортчининг ишчанлигига бўлган талаблар махсуслигининг катта босқичининг таъкидлаб ўтиш керак. Масалан, ҳаракатли ҳолатларни ўрганишнинг бошланғич босқичида физиологик фукцияларининг етарли даражада фаоллиги маълум бир психик йўналтирганлик талаб этилган, лекин қаттиқ чарчоқ бўлиши керак эмас. Ундан ташқари, эгилувчанликни ривожлантириш, тарбиялаш мунтазам равишда қатъий машқ бажаришни талаб этади. Шунинг учун, машғулотлар машқларнинг асоси, машғулотли вазифаларнинг мазмуни ва кетма-кетлиги умумий ишчанликнинг қандайдир босқичини эмас, балки кетма-кетликдаги вазифаларни самарали бажариш учун специфик имкониятларни таъминлаш лозим.
Спорт машғулотларининг тайёрлов қисми – спортчининг ишчанлигини, машқларни, вазифаларнинг фойдали ечимини таъминлайдиган, шунингдек, жараёнларнинг хавфини камайтирадиган босқичга олиб чиқишни таъминлашга хизмат қилади. Жуда қисқа енгил машғулот спортчини асосий ишга тайёргарлик кўришига ёрдам бермайди, лекин жуда кўп вақт давомлиси эса чарчоққа олиб келади.
Машғулотнинг асосий қисми – ўзида анча муҳим вазифаларнинг ечимига қаратилган йўналишни ифодалайди. Унинг мазмуни, тузилиши турлича шаклланиши мумкин. Масалан, деярли битта вазифани қўллаш ёки аксинча, катта ҳажмдаги, турлича йўналишда бўлган вазифаларни қўллаш мумкин. Охирги ҳолатида асосий қисм тузилиши, вазифаларнинг кетма-кетлиги жуда зарурдир.
Машғулотнинг якуний қисми – спортчининг функционал фаолиятини пасайтиришда йўналтирилган вазифаларни, тикланиш жараёнларини фаоллаштириш, баъзи машғулотли вазифаларни бажаришда учраб турадиган салбий ҳолатларни йўқотиш вазифаларини ечади. Унга мушаклар тонусининг камайиши, нафас олишни тиклаш, ноанъанавий координацияда носпецифик фаолиятни биридан-бирига ўтказиш каби вазифалар киради.
Машғулотли машқлар қўйилган педагогик вазифаларни самарали ечишни таъминлаш лозим. Уларнинг сонига қараб машқлар танланган ёки комплекс йўналишга эга бўлади.
Танланган йўналиш спортчи ҳолатига қайсидир бир йўналиш бўйича катта босқичда таъсир кўрсатишини таъминлайди. Комплекс йўналишидаги машқлар ёки машғулотлар бир эмас, бир нечта масалаларни ечади, бундан эса спортчи ҳолатига бўлган таъсир турли томонлама бўлиб, машғулотнинг монотонлиги камаяди. Бироқ, бу масалаларнинг ҳар бири худди махсус танланган йўналишдаги каби ечимга эга бўлади. Шунинг учун, мусобақа имкониятининг таркиби бир турли бўлишини талаб этадиган спорт турларида танланган йўналишдаги машғулотлар спорт ўйинларидан кўра кўпроқ қўлланилади.

Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling