Мавзу: стандартларни яратиш ва тадбиқ этиш режа
Техникавий шартларнинг лойиҳаларини келишиб олиш
Download 55.87 Kb.
|
Мавзу 11 (1)
Техникавий шартларнинг лойиҳаларини келишиб олиш
Янги ишлаб чиқилаѐтган, қайта кўриб чиқилаѐтган техникавий шарт лар ва уларга доир ўзгартиришлар келишиб олиниши лозим. Агар маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш ҳақидаги қарорни қабул комиссияси қабул қилган бўлса, техникавий шартлар лойиҳаларини мазкур комиссияда келишиб олиш лозим бўлади. Маҳсулотни ишлаб чикувчи техникавий шартларни буюртмачи (истеъмолчи) билан келишиб олади ҳамда қабул комиссиясида келишиб олиниши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга уни қабул комиссияси иш бошлашидан камида бир ой аввал қабул комиссияси таркибига вакиллар киритилган ташкилот (корхона) га юборилади. Техникавий шартлар лойиҳасини келишиб олиш учун давлат назорати идораларига ва хулоса бериши учун бошқа манфаатдор ташкилотларга юбориш зарур ѐки зарур эмаслигини (агар улар қабул комиссиясининг аъзоси булмасалар) лойиҳани ишлаб чикувчи белгилайди. 60 Маҳсулотнингг тажриба намунасини (тажриба туркумини) қабул этиш ҳақидаги баѐннома қабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланиши техникавий шартлар лойиҳаси келишиб олинганини билдиради. Агар маъсулиятни ишлаб чиқаришга қўйиш ҳақидаги қарор қабул комиссияси иштирокисиз қабул килинса, техникавий шартлар лойиҳаси келишиб олиш учун буюртмачига (истеъмолчига) юборилади. Касаба уюшмалари идоралари, давлат назорати, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш Давлат Қўмитаси, ѐнғиндан муҳофаза қилиш идораларининг, транспорт ташкилотлари ва бошқаларнинг ихтиѐрига дахлдор талаблардан иборат бўлган техникавий шартлар лойихалари улар билан келишиб олиниши керак. Техникавий шартлар лойиҳасини бошқа манфаатдор ташкилотларга юбориш зарур ѐки зарур эмаслигини техникавий шартлар лойиҳасида уша ташкилотларга таалуқли талаблар бўлган тақдирда лойиҳани ишлаб чиқувчи белгилайди. Техникавий шартлар лойиҳаси келишиб олиниши лозим бўлган барча ташкилотларга айни бир вақтда юборилиши лозим. Маҳсулотга унинг одамлар ҳаѐти, саломатлиги ва ахоли мол-мулкининг хавфсизлигини, атроф – муҳит мухофазасини таъминлайдиган ҳамда давлат назорати идоралари билан келишилган талабларни ўз ичига олган давлатлараро стандартлардан ва Ўзбекистон Республикаси стандартларидан олинган кўчирмалар (ѐки) уларга ҳаволалар бўлаги, ѐки улар белгиланган қоидалар ва меъѐрийларга ҳаволалар бўлган техникавий шартлар лойиҳаси мазкур идоралар билан келишилмаслиги мумкин. Келишиб олиш ѐки хулоса учун такдим этилган техникавий шартлар лойиҳаси ташкилотга берилганидан кейин кўпи билан 15 кун ичида кўриб чиқилиши керак. Техникавий шартлар лойиҳаси келишиб олингани келишувчи ташкилот рахбари ((рахбар ўринбосари) нинг «келишилди» ѐзуви ѐки алоҳида ҳужжат (қабул комиссияси баѐнномаси, хат ва х.к) остига қўядиган имзоси билан расмийлаштирилади, шу билан бирга «келишилди» грифи остига сана ва ҳужжат рақами ѐзиб қўйилади. Техникавий шартларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади. Техникавий шартларга доир ўзгартиришларни, агар бу ўзгартиришлар техникавий шартларни келишиб олган ташкилотларнинг манфаатларига дахл килмаса, фақат буюртмачи (истеъмолчи) билан келишилади. Техникавий шартларнинг амал қилиш муддати чекланишини бекор қилиш муддати тугашидан камида 6 ой муқаддам тасдиқланмоғи керак. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган маҳсулотнинг техникавий шартларини бекор қилмасликка, балки улардан ишлатилаѐтган маҳсулотнинг эҳтиѐт қисмларини тайѐрлаш ва тузатиш учун фойдаланишга йўл қўйилади. Шу билан бирга техникавий шартлар номи ѐзилган вараққа «Тузатиш мақсадлари учун» деб ѐзиб, амал қилиш муддати чеклови бекор килинади. 61 Download 55.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling