Мавзу статистика фанининг предмети ва услуби


Download 50.83 Kb.
bet1/5
Sana17.02.2023
Hajmi50.83 Kb.
#1204690
  1   2   3   4   5
Bog'liq
мавзу № 1


Мавзу 1. СТАТИСТИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСЛУБИ
Режа:

    1. Статистика тўғрисида умумий тушунча.

    2. Статистика фанининг предмети ва усули.

    3. Статистика фанининг тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

    4. Бозор иқтисодиёти шароитида статистиканинг тутган ўрни ва аҳамияти.

Таянч иборалар:
Статистика, статистик тадқиқот, статистик тўплам, статистик маълумот, статистик кўрсаткичлар


ДАРСНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ:

    1. Статистика тўғрисида умумий тушунчаларни шакллантириш.

    2. Статистика фанининг предмети ва усулини ўргатиш.

    3. Статистика фанининг тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқадорлигини ўргатиш

    4. Бозор иқтисодиёти шароитида статистиканинг тутган ўрни ва аҳамиятини тушунтириб бериш.



1.1. Статистика тўғрисида умумий тушунча.
Илк бор статистиканинг вужудга келиши амалий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлган. Қадим замонлардаёқ қуролли кучларга лаёқатли кишилар сонини билиш, солиққа тортиш объектларини белгилаш зарурати туғилган, натижада аҳоли сони, унинг ёши ва жинси жиҳатдан тузилиши ҳақидаги маълумотларга эҳтиёжлар пайдо бўлган. Бу эса давлатни аҳоли сони ва таркибида бўлаётган ўзгаришлар устидан кузатишлар олиб боришга ундаган. Фуқаролик муносабатлари ривожланиб борган сари улар билан бевосита боғлиқ бўлган воқеаларни қайд қилишга зарурият ортиб борган. Шунинг учун туғилиш, ўлиш, никоҳга олиш, ажралиш каби ҳодисаларни ёзиб бориш тартиби ўрнатилган, кейинчалик эса одамларнинг бир жойдан иккинчисига кўчиб юриши билан боғлиқ бўлган миграцияси (ҳаракати)ни қайд қилиш тартиби белгиланган. Қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, саноат ва бошқа соҳалар ҳамда иқтисодий алоқаларнинг тараққий этиши хўжаликка оид ҳодиса ва амаллар устидан мунтазам равишда кузатиш олиб боришни тақозо этган. Натижада баҳолар ва савдо-сотиқ статистикаси, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тақсимоти статистикаси ва бошқа иқтисодий статистика тармоқлари вужудга келган ва ривож топган.
Statistics is a subject which can be (and is) applied to every aspect of our lives. A glance at the annual Guide to Official Statistics published by the UK Office for National Statistics, for example, gives some idea of the range of material available1.
«Статистика» атамаси лотинча «Статус» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолати, аҳволини билдиради. «Статус» сўзи негизидан «Стато» - давлат, «статуста» - давлатни билувчи, «статустиcа», яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган тушунчалар келиб чиққан.
Statistics is defined differently by different authors over a period of time. In the olden days statistics was confined to only state affairs but in modern days it embraces almost every sphere of human activity
Definitions by A.L. Bowley:
Statistics are numerical statement of facts in any department of enquiry placed in relation to each other. - A.L. Bowley
Definition by Croxton and Cowden:
Statistics may be defined as the science of collection, presentation analysis and interpretation of numerical data from the logical analysis. It is clear that the definition of statistics by Croxton and Cowden is the most scientific and realistic one.
Definition by Horace Secrist:
Statistics may be defined as the aggregate of facts affected to a marked extent by multiplicity of causes, numerically expressed, enumerated or estimated according to a reasonable standard of accuracy, collected in a systematic manner, for a predetermined purpose and placed in relation to each other.2
Ҳозирги кунда статистика дейилганда:

  • ўз объекти ва усулига эга бўлган мустақил фанни;

  • амалий фаолиятдаги мустақил тармоқларни, яъни Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вилоятларда иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари, туманда иқтисодиёт ва статистика бўлимларини;

  • ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий кўрсаткичлар, статистик рақамлар ҳам тушунилади.




Download 50.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling