Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули


Download 141.82 Kb.
bet3/22
Sana24.09.2023
Hajmi141.82 Kb.
#1686854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
portal.guldu.uz-СТАТИСТИКА

1 МАВЗУ: СТАТИСТИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСУЛИ.


Ажратилган соат - 2 соат


Машғулот тури - маъруза


РЕЖА:
1. Статистиканинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари.
2. Статистика фанининг пердмети, объекти ва вазифалари.
3. Статистика фанининг усул ва услублари. Статистика фанининг тармоклари ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
Таянч иборалари:
Статистика атамаси. Статистик тўплам. Миқдор ва сифат тушунчалари. Қонун ва қонуниятлар. Статистик кўрсаткич.


1. Статистиканинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичлари.
Уқитувчи мақсади: Статистиканинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожланиш босқичларини тушунтириб бериш.


Идентив ўқув мақсадлари:


1.1. Статистика тўғрисида умумий тушунча бериш.
1.2. Статистиканинг келиб чикиш тарихини айтиб бериш ва ривожланиш
босқичларини изоҳлаб бериш.
Маъруза баёни:
“Статистика” атамаси лотинча “Status” сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолатини аҳволини билдиради. “Status” сўзи негизидан “Statо”-давлат, “Statusto” - давлатни билувчи, “Statustiсa”, яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган тушунчалардан келиб чиққан.
Ҳозирги кунда статистика дейилганда:

  • ўз объектига ва усулига эга бўлган мустақил фанни

  • амалий фаолиятдаги мустақил тармоқларни, яъни истиқболни белгилаш ва давлат статистика қўмиталари, вилоятлардаги статистика бошқармалари, туманда статистика бўлимларини;

  • ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий кўрсаткичлар, статистик ракамлар хам тушунилади.

Статистика куп асрлик тарихга эгадир. Эрамиздан 5300 йил илгари Мисрда ахоли руйхатдан утказилган ХV асрда Москвада “Мирза дафлатлари” номи билан махсус статистик туплам тузилган. Петр 1 даврида “ахоли тафтиши” номи билан солик туловчи ахоли руйхатдан утказила бошланган.
Статистика фани ХVII асрнинг охирига келиб мустакил фан сифатида шакллана бошлаган. Капиталистик тузумнинг баркарор булиши купгина фанларнинг, шу жумладан, статистиканинг хам ривожланишига ижобий таъсир курсатади. Англияда “сиесий арифметика” деган фан в.к. Асосчилари инглиз олимлари У.Петти (1623-1687) ва Жон Граунт (1620-1674) булган. У.Петти статистиканинг ихтирочисидир.
Статистика ривожланишигиа Европа олимлари хам катта хисса кушган. Россияда статистика ривожланишига В.Н.Татишев, К.Ч.Крилов, Д.П.Журавскийлар ва бошка олимлар уз хиссаларини кушган.
Рус статистикасининг ривожланишида земство статистикаси алохида урин тутади. ХIХ асрнинг бошларида вужудга келган Земство статистикаси ер ва унинг сифати, ундан олинадиган даромадни урганиш билан шугулланди. В.И.Орлов (1949-1885), А.П.Шликевич (1849-1909), А.А.Русов (1847-1915) ва бошкалар бу статистиканинг (ривожланишига) буюк намояндалари булиб хисобланади.
Узбекистон статистика ривожланишига 1932 йилдан бошлаб фаолият курсатиб келатеган ТДИУ “Статистика” кафедраси олимлари уз хиссаларини муносиб кушганлар. Улар жумласига республикамизда биринчилар каторида докторлик диссертациясини еклаган сунгра Узбекистонда хизмат курсатган фан арбоби унвонига сазовор булган Н.М.Соатов ва И.А.Акрамовлврни киритишимиз мумкин. Масалан Соатовнинг "Сугориладиган ерлар статистикаси муаммолари" номли асари Узбекистонда сугориладиган ерлар статистикасини такомиллаштиришга багишланган булса И.А.Акромовнинг " Капитал куйилмалардан фойдаланиш самарадорлиги" асарида эса инвестиция кўрсаткичларини такомиллаштириш масалалари еритилган.
Сунги йилларда статистика фанини ривожлантиришда профессорлар И.Н.Эрматов Х.Н.Набиев С.Срожиддинов каби олимларнинг хизматлари каттадир.



Download 141.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling