Mavzu: sug’urta tashkiloti daromadlari va xarajatlari reja
Download 248.04 Kb.
|
СУҒУРТА МАВЗУЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21-модда. Аджастернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
20-модда. Аджастер
Аджастер суғурталовчининг, суғурта қилдирувчининг ва бошқа буюртмачининг топшириғи бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатадиган, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир: суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш; суғурта ҳодисаси фактларини ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш; суғурта объектининг шикастланиш сабабларини ва суғурта ҳодисаси мавжудлигини аниқлаш; суғурта ҳодисаси мавжуд бўлган тақдирда — суғурта ҳодисаси оқибатида вужудга келган шикастланиш даражасини ва зарар миқдорини аниқлаш; тўланиши лозим бўлган суғурта товони (суғурта тўлови) суммасини аниқлаш; суғурта ҳодисаси бўйича хулоса тузиш. Аджастер ўз фаолиятини суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва бошқа буюртмачи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади. Аджастер: суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта операцияларини ўтказишга; суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга; суғурталовчиларнинг устав фондларида (устав капиталларида) иштирок этишга; суғурта қилдирувчининг вакили сифатида суғурта товони (суғурта тўлови) суммасини олишга ҳақли эмас. Аджастер хизмати кўрсатиш натижалари ҳисобот тарзида расмийлаштирилиб, суғурталовчи ундан зарарларнинг ўрнини қоплаш ва низоларни ҳал қилиш чоғида фойдаланиши мумкин. Аджастернинг ҳисоботидаги хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин. 21-модда. Аджастернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Аджастер қуйидаги ҳуқуқларга эга: аджастер хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини, суғурта қилдирувчини ва бошқа буюртмачиларни эркин танлаш; суғурта воқеасини (суғурта ҳодисасини) ўрганиш учун суғурталовчидан, суғурта қилдирувчидан ва бошқа буюртмачилардан зарур ахборотни сўраш ҳамда олиш; суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш; ўзи суғурта объектини сиртдан (зарур бўлганда — техника воситаларини қўллаган ҳолда) кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш; суғурта ҳодисаси рўй беришининг сабаблари ва ҳолатларини, шунингдек суғурта товони (суғурта тўлови) миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган тегишли ахборотни ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлардан, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш. Аджастер қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Аджастер: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; суғурта ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаши; мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларнинг махфийлигини сақлаши; суғурта ҳодисасига тааллуқли маълумотларни ўз вақтида таҳлил қилиш учун чоралар кўриши; қонунчиликда белгиланган ахборотни ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт. Аджастернинг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Download 248.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling