Мавзу: Султон саодат


Download 1.06 Mb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1614005
1   2
Bog'liq
Султон саодат мажмуаси. 422 gugurh

Султон Саодат мажмуи –  Термиздаги меъморий ёдгорлик (XX-XVIIаср- лар). Термизнинг шарқида жойлашган бу зиёратгоҳ 7 аср давомида шакл- ланган. 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Унда Саййидлар сулоласи -нинг мақбаралари жойлашган. Дастлаб шу ат- рофдаги ерлар эгаси, пайғамбаримиз авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал Амир (9-аср 2-ярмида вафот этган) мақбараси бунёд этилган. Халқ орасида Cултон Cаодат маж- муиноми билан машҳур бўлган мақбаралар X аcрда, қолганлари, асосан, XX-XVII-асрларда ёнмаён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.

Макбаралар пештоқ ва гумбазли чорси хоналар (9x9,05 м ва 10,15x10,25 м) дан иборат. Ҳовлининг тўридаги пештоқ ва икки қанотидаги гумбазли мақбаралар бир хил тартипда, жандаги мақ- бара зиналар ғисобига кичикроқ кўринади. Шимолий ғарбидаги мақбаранинг қурилма ва безаклари оддий ғишт (27x27x5 см) дан жуфт-жуфт қилиб терилиб, мавжли безак ҳосил қилинган. Ички хона деворларига ғиштдан ҳошияли бўртма равоқлар ишланган.

Жануби ғарбдаги мақбара шимолий-ғарбдагидан бир оз кичик, кўриниши оддий, ганч сувокли. Мазкур 2 мақбара орасидаги пештокли супа тўрига меҳроб жойлашган. Сиркор кошинлар бинога алоҳида ҳусн бағишлаган. 15-17-асрларда қурилган мақбараларда ўша даврга хос юлдузсимон гириҳ нақшлар, ганчкори безаклар кенг қўлланилган. Мажмуа мустақил- ликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган.
Ikkinchi zal jixozi birmuncha oddiy, har ikkala makbara eshigi kungurador ayvonli bo'lib, hovliga qaratib qurilgan, bu uslub ansamblning kеyinchalik rivojlanishida rеja sifatida xizmat qiladi. Tugallangan Sulton Saodat majmuasi kеlishgan ayvonli, yirik gumbazli bosh maqbara (Xasan al-Amir maqbarasi) atrofida guruxlangan imoratlardan iboratdir. Sulton Saodat qariyb yеtti asr (X-XVII) davomida shakllandi, u yegirmaga yaqin maqbarani uz ichiga oladi. XIV-XV asrlarda Sulton Saodat majmuasida ham yangi maqbaralar qurilgan.
Тарихнинг гувоҳлик беришича, IХ асрда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Термиз саййидлари хонадони шаклланган. Марказий Осиё саййидларининг кўпчилиги ўз келиб чиқиш тарихини шу хонадон билан боғлаши бежиз эмас.
Китобларда давлат бошқаруви ва низомида, жумладан, Соҳибқирон Амир Темур салтанати ривожида Термиз саййидларининг алоҳида хиз- мати борлиги таъкидланган.
Соҳибқирон Ҳиндистонга юришлари чоғида ҳамиша Термиз саййидла- ри хонадонида тўхтаб, меҳмон бўлгани қайд этилган. Яна бир манбада Амир Темур Термиз саййидларига алоҳида ҳурмат рамзи сифатида Сул- тон Саодат мажмуасининг бир қисми ҳисобланган хонақоҳ ҳам бунёд эттиргани, лекин ноёб иншоот бизнинг давримизгача сақланиб қолмагани ёзилган.

Биз 422 гуруҳ талабалари 26 апрел дала амалиётига чиқдик. Дала амалиётига биз Султон Саодат мажмуасига бордик. Биз шу йерда амалиётни утгаздик. 1 кунда биз Султон Саодат мажмуаси ҳақида маълумотга ега булдик. Бу ҳақда бизга устозимиз маълумот бердилар. Бу мажмуа 9 – 17 асрларда қурилган екан. Яъне қурулиши Сомонийлар давридан бошланган екан. Мақбарани қурилиши Темурийлар давришача давом етган. Ундан кейин қурилиш тухтатилган. Устозимизни маълумот беришларича бу йердаги қабрлар пайғамбаримизни авлодларига тегишли. Биз талабалар ташқи қисми билан танишиб чиқдик. Шу мажмуани ӯнг тамонидаги қисмига кирдик.


Ичида пайғамбаримизни авлодларини қабрлари екан. Шу қабрларни куриб чиқдик.
Шу билан ишни бошладик. Амалиётимизни биринчи кунини бошладик. Устозимиз бузнинг гуруфимизни икки қисмга булдилар. Биринчи қисми асосан қазилма ишлари билан шуғулланди. Иккинчи қисми еса Хонақоҳ томонидаги жойларда қазишма ишларини олиб бордилар. 27 апрел дала амалиётини 2 кунида биз яна шу ишларни давом етдик. Биринчи гуруҳдаги талабалар қазишма ишларини олиб борган пайтида турли хелдаги сопол идишларни синиқларини топишди. Шу иккинчи кунда биринчи гуруҳдаги талабалар деворни пол қисмини топдилар. Дахминан 50см қозгандан кейин шу кириш қисмидаги поллари чиқди. Иккинчи гуруҳдаги талабалар еса ( мен узим 2 чи гуруҳ талабалар сафида едим) ҳам шу хонақоҳни пол қисмини топиш учун унинг устидаги тупроқларни бушаб тупроқни олиб тайладилар. Бу томонига ҳам турли хил сопол идишларни синиқлари чиқди. Устозимизни маълумотларига кура бу хонақоҳ хонликлар даврида қурилган. Бу хонақоҳ 20 асрнинг 70 йилларигача яъне 1970 йилларгача анча қисми сақланиб қолган. Ундан кейинги йилларда еса бу таммонни буздириб ундаги ғиштларни асосий қисмини таъмирлаш учун олиб борилган ва бу хароба холга қолган. Ҳозирда еса хонақоҳни маълум бир қисми сақланию қолган. Инди бу хонақоҳни қолаг қисмини кейинги йилларда шишани ичига олиниши режалаштирилаяпти.

Дала амалиётидаги 3 кун 28 апрел булиб утди. Бу кунда ҳам биз қазишма ишларини олиб бордик. Биринчи гуруҳдаги талабалар амалиётни 3чи кунида қазишма ишларини олиб борилаётган пайтида тахминан 30см қазгандан кейин деворни пастги қисми чиқди. Айнан шу қисмидан қазишма ишларини олиб борилаётган пайт одам суйаги чиқди. Одамни жағ қисмидаги суяк оёоғ ва қӯл қисмидаги сӯяклари чиқди. Кейинги кунларда ҳам шуни қолган қисмлари чиқди. Биз иккинчи гурух фақат сопол евишларни синиқларини топдик. Биз тозалаш жараёнида хонақоҳни ички қисми чиқиб қолди. Маълумотларга кӯра полни ички қисми ҳам хонликлар даврида қурилган екан. Амалиётни 4чи куни 29 апрелда ҳам шу ишларни давом етдик.


Душанба куни 1 майда еса биринчи гуруҳдаги талабалар қазишма ишларини олиб бораётган пайтда танга топдилар. Устозимизни маъумотларига кӯра бу танга Бухоро амирлиги дав-рига тегишли еканлигини айтилар. Бу танганинг ранги яшил еди. Танга шакли думалоқ.


Амалиётни охирги гунигача шу ишларни давом етдик Ҳафтанинг пайшанба куни 4 май куни биз кузани бир қисмини топдик. Бу кузани қисмини хонақоҳни ташқи қисмидан топдик. Шу кун амалиётни охирги кунларида хонақоҳни пол қисмини тулқ қисмини топиб тозалаб чиқдик.


Жума куни 5 май куни ҳам тозалаш ишларини олиб бордик. Шу кун ҳам биз гуруҳи- миз билан хонақоҳни ички қисмидан кузани қисми, бир парчасини топдик. Ундан кейин яна шу ишларимизни давом етдик.
Шанба куни 6 май куни амалиётимизни охирги куни еди. Бу кунда биз тозалик ишларини олиб бордик. Хонақоҳни пол қисмини тозаладик.
Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling