Mavzu: Suratning geometrik xususiyati. Proyeksiya haqida tushuncha
Download 1.38 Mb.
|
12-Mavzu.Fototriangulyatsiya haqida tushuncha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Fazoviy fototriangulyatsiya haqida ma`lumot
FOTOGRAMMETRIK ISHLARFOTOGRAMMETRIK ISHLARFan o`qituvchisi: H.SuyunovaMavzu: Fototriangulyatsiya haqida tushuncha.REJA:1. Fototriangulyatsiya haqida ma`lumot2. Fototriangulyatsiyani qatorini reduksiyalash3. Fazoviy fototriangulyatsiya haqida ma`lumot1.Фототриангуляция хакида маълумот. 1.Камерал шароитда бир-бирини қопловчи аэросуратлар ёрдамида жойдаги нуқталарнинг планли ва фазовий ўрнини аниқдашга фототриангуляция дейилади. Фототриангуляция аэросуратлар асосини стереоскопик усулда зичлаштириш учун бажарилади. фототриангуляция қаторини қуриш ва йуналишлар калькаси. Аэросуратларда ишчи, марказ, боғловчи ва ориентирловчи нуқталар бир-бирини қопловчи аэросуратларда белгиланади. Аэросуратларда ишчи марказини белгилаш учун аэросуратдаги координата белгилари туташтирилиб кесишган нуқта бош нуқта қилиб олинади. Танланадиган ишчи марказ аэросуратни орқасига белгиланиб ёзиб қўйилади ҳамда бошқа аэросуратларда хам танланган ишчи марказ ўрни кўрсатилади. Боғловчи нуқталар килиб учта аэросурат бир-бирини қоплаган ҳолдаги аниқ тасвирланган контур танлаб олинади. Танланган боғловчи нуқталар ҳар бир аэросуратда алохдада белгиланади ва ёзиб қўйилади. Ориентирловчи нуқталар ишчи майдонинг бурчакларидан танлаб олинади. Маршрутдаги бошланғич ва якунловчи аэросуратлардан ташкари барча аэросуратларда учтадан ишчи марказ, олтитадан боғловчи нуқта ҳамда турттадан oриентирловчи нуқталар белгиланади. Фототриангуляция қаторини кўриш учун аэросуратдан олинган график нусхадан фойдаланилади. Бунинг учун ҳар бир аэросуратлардан йуналишлар калькаси тайёрланади. Калька қоғозга ишчи марказлари, боғловчи, Ориентирловчи нуқталардан ва таянч шахобчалардан марказий йуналиш утказилади. Фототриангуляуия қаторини к,ўриш учун ок қоғоз устига маршрутдаги якўнловчи аэросуратлардан олинган йуналишлар калькаснни қўйиб барча нуқталар ўрни белгиланади. 2. Фототриангуляцияни қаторини редукциялаш. 2.Фототриангуляция қаторини белгиланган масштабда ягона геодезик тизимга келтиришга редукциялаш дейилади. Фототриангуляция қаторини оптик, графоаналитик, график, механик усўлларда редукциялаш мумкин. Амалиётда оптик усўлдан кенг фойдаланилади. Фототриангуляция қаторини график редукциялаш учун асосдан барча нуқталар ўрни калька қоғозга туширилади ва геодезик таянч нуқталар ўрни координаталари бўйича ўрни белгиланиб бирлаштирилади. Редукциялаш калька қоғозини чизма кoгоздаги таянч нуқта устига устма-уст тушириш билан бошланади. Фототриангуляция қаторини редукциялаш Кейинги таянч нуқталар хам худди шу тартибда амалга оширилади. Кейин калька қоғозидаги ориентирловчи нуқталар ўрни чизма қоғозга игна билан туширилади ва таянч нуқта билан йуналиш ўрни белгилаб қўйилади. Калька қоғози иккинчи маротаба бошқа таянч нуқта ўрнини мўлжаллаб чизма қоғоз устига устма-уст қўйилади. Сўнгра таянч нуқтадан ҳамма ориентирловчи нуқталар йуналиши белгиланади. Натижада чизма қоғозда иккиламчи геометрик кестирмалар ҳосил бўлади. Ушбу геометрик кестирмалар ориентирловчи нуқталарнинг белгиланган масштабда ягона геодезик тизимдаги ўрнини аниқлаб беради. Фазовий фототриангуляция ҳакида тушунча. Фотограметрик усуллар билан нуқтани фазовий координатасини аниқлашга фазовий фототриангуляция дейилади.Фазовий фототриангуляцияни кўришни асосий назарияси жойдаги ва суратдаги нуқталарни координаталари орасидаги аналитик, геометрик баҳолашга асосланган. камерал шароитда нуқтани фазовий координатасини фазовий фототриангуляция орқали аниқланади дала геодезик ишлар хажмини камайтиради. Фазовий фототриангуляция қаторини қуришда зонадаги уч ёқлама бўйлама қопланишда нуқталар якка модел ҳосил қилади.Танланган нуқталар боғловчи нуқталар дейилади. Бу нуқталар якка моделларни маршрутдаги бўлим моделларига бирлаштириш учун фойдаланилади. Маршрут модели таянч нуқталарга ориентирланади. Агар фазовий фототриангуляция ёрдамида қурилса у ҳолда масала ечими схематик тарзда қуйидагича бўлади. Биринчи модел моделдаги иккита таянч нуқталарга I ва II га ташқи ориентирлаб қурилади. Бу фақат масштабга келтириш, азимут бўйича ориентирлаш ва кўндаланг бурилишни бажариш имкониятини беради кейин иккинчи модел қурилиб боғловчи нуқталар ёрдамида биринчи моделга бирлаштирилади. Қурилган моделлар шу тартибда маршурутни охиригача бажарилади. Натижада маршрут бўлими бўйича модел ҳосил қилинади. Моделни қуришда аниқланиши керак бўлган нуқталар ва таянч нуқталар I, II, III, IV фотограметрик координаталари аниқланади. Қўшни моделларни бирлаштириш схемаси Savollar: 1.Фототриангуляция нима ? 2.Фототриангуляцияни қаторини редукциялаш кандай амалга оширилади ? 3. Фазовий фототриангуляция нима ? 4.Аэрофотосуратларни кўндаланг ва бўйлама қопламаси неча фоизни ташкил этади ? 6.Таянч нуқтлари орқали нима аниқланади ? Эътиборингиз учун рахмат Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling