Мавзу. Сув сарфини ўлчаш усуллари


бу ерда: -элементар майдончалар, -элементар майдончаларга мос келадиган тезликлар


Download 80.58 Kb.
bet3/3
Sana14.05.2023
Hajmi80.58 Kb.
#1460569
1   2   3
Bog'liq
1.Сув сарфини улчаш усуллари (1)

бу ерда: -элементар майдончалар, -элементар майдончаларга мос келадиган тезликлар.

  • Қисмий сув сарфлари йиғиндиси q- дарё ўзани кўндаланг қирқими юзасидан бир секундда оқиб ўтаётган умумий сув сарфи (Q)ни аниқлашга имкон беради.
  • Сув сарфини гидрометрик новлар ёки ташламалар ёрдамида аниқлаш

    • Мазкур усул, кўпроқ, суғориш ва ирригация каналларида қўлланилади.
    • Шу мақсадда махсус сув ўлчагич ташламаларнинг
    • Томсон,
    • Чиполетти
    • каби бир қанча турлари яратилган.

    Аралаштириш усули ёки кимёвий усул

    • Бу усул, кўпинча, тоғ дарёларида қўлланилади. Чунки тоғ дарёларида нишаблик катта бўлганлиги сабали сувнинг оқиш тезлиги катта бўлади. Бир сўз билан айтганда оқим ҳаракати турбулент режимда бўлади.
    • Бу усулда дарё сувига бирор кимёвий модда аралаштирилади ва махсус асбоб ёрдамида сув сарфи аниқланади.
    • Бу усул мураккаб бўлгани учун амалиётда кам қўлланилади.

    Бажариладиган ишлар

    Сув сарфини белгиланган режа асосида ўлчаб боришда қуйидаги ишларни бажариш зарур:

    1) гидрометрик станция ёки пост учун дарё участкасини танлаш ва унда гидрометрик створни қуриш;

    2) танланган жойнинг ҳолати ва сув сарфини аниқлаш усулларига боғлиқ ҳолда, гидрометрик створни керакли асбоб - ускуналар билан жиҳозлаш;

    3) гидрометрик створда сув сарфини, сув юзасининг нишаблигини, музлаш ҳодисаларини, метеорологик элементларни ва бошқа сув режими элементларини систематик кузатиб бориш;

    4) сув сарфини, оқим миқдорини аниқлаш ва дарё оқимининг йил давомида тақсимланишини ҳисоблаш;

    5) сув сарфини аниқлаш вақтида бажариладиган барча ишларнинг махсус қўлланма талаблари даражасида амалга оширилишини узлуксиз назорат қилиб бориш ва бошқалар.

    Синов саволлари ва топшириқлар

    • Сув сарфи деб нимага айтилади;
    • Сув сарфини белгиланиши ва ўлчам бирлигини эсланг;
    • Сув сарфини аниқлашнинг илмий ва амалий аҳамияти нимада.
    • Сув сарфини аниқ ўлчашга имкон берадиган усулларни эсланг.
    • Кичик сойлар ва булоқларнинг сув сарфини аниқлашда қандай усуллар қўлланилади?
    • Тезлик - майдон усулининг моҳиятини тушунтириб беринг.
    • Сув сарфини гидрометрик новлар ёрдамида аниқлаш усулини биласизми?
    • Сув сарфи ташламалар ёрдамида қандай аниқланади?
    • Сув сарфини аниқлашнинг аралаштириш ёки кимёвий усулининг туб моҳияти нимада?
    • Сув сарфини ўлчашда фойдаланиладиган асбобларнинг турларини ёдга олинг.
    • Сув сарфини ўлчашда об-ҳаво ҳолати ҳисобга олинадими?

    Download 80.58 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling