Мавзу: Табиий карталарда қўлланилган картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш. Бажарди: 3-курс ўзбек гурухи талабаси Равшанов Д. Қабул қилди: проф. Сафаров Э. Тошкент-2019 й. Топшириқни бажариш тартиби
Амалий иш қуйидаги жадвал асосида бажарилди
Download 368.5 Kb.
|
1-ish moldavskoy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасвирлаш усуллари, графикли воситалар Ҳодисалар-нинг тавсифи (сифатли, миқдорли)
- Картографик белгилар ва картографик тасвирлаш усуллари ҳақида маълумот Масштабсиз шартли белгилар
- Майдонли шартли белгилар
- Чизиқли шартли белгилар
- Белгилар усули
- Ҳарфли белгилар
- Чизиқли белгилар усули
- Изолиниялар (тенг чизиқлар) усули
- Сифатли ранг усули
- Миқдорли ранг усули
- Бир жойга тегишли диаграммалар усули
- Нуқталар усули
Амалий иш қуйидаги жадвал асосида бажарилди;
Картографик белгилар ва картографик тасвирлаш усуллари ҳақида маълумот Масштабсиз шартли белгилар - билан контурларини карта масштабида кўрсатиш мумкин бўлмаган объектлар тасвирланади. Масалан, алоҳида турган, ориентир аҳамиятига эга бўлган дарахтлар, булоқ, қудуқ, тегирмон, завод ва фабрикалар, нефт ва газ вишкалари, ёдгорликлар ва бошқа шу каби объектлар масштабсиз шартли белгилар билан кўрсатилади. Майдонли шартли белгилар - билан карта масштабида контурини сақлаб қолиш мумкин бўлган объектлар тасвирланади. Масалан, ўрмон, ботқоқлик, ўтлоқ, боғ, полиз, кўл ва бошқалар майдонли шартли белгилар билан кўрсатилади. Объектларни ташқи кўриниши (қиёфаси) сақланади. Уларни контурлари турли рангга бўялади ёки бошқа майдонли график воситалар билан тўлдирилади. Ботқоқ ва шўрхок ерларнинг контурлари ичига турли хил штрихлар чизилади. Аввал бу белгилар учун «контурли белгилар» ёки «масштабли белгилар» терминлари қўлланилган. Чизиқли шартли белгилар - билан узунлиги карта масштабида ифодаланадиган ва узунасига давом этган объектлар – дарё, кўл ва денгизларнинг қирғоқ чизиқлари, сиёсий-маъмурий чегаралар, йўллар, телефон ҳамда телеграф линиялари ва бошқа шу каби чизиқли объектлар тасвирланади. Белгилар усули - белгилар алоҳида тасвирлаш усули сифатида карта масштабида ифодаланмайдиган ёки картографик белгига қараганда кам (кичик) майдонни эгаллайдиган объектларни ўрнашган жойини кўрсатиш учун ва умуман аниқ (конкрет) пунктларга жойлаштирилган ҳодисаларни тасвирлаб бериш учун қўлланилади. Геометрик белгилар - айлана (доира), квадрат, учбурчак, ромб, тўртбурчак ва бошқа шу каби геометрик шаклларга эга бўлади. Улар чизиш учун қулай, оддий, легенда бўйича яхши таниб олинади, нисбатан кам жойни эгаллайди, объектни жойлашган ўрнини аниқ кўрсатади, ўлчами бўйича осон таққосланади. Элементар геометрик шаклларни сони унчалик кўп эмас, лекин белгилар учун хар хил ранглардан фойдаланиб ва уларни ички структура кўринишини ўзгартириб уларни сонини кўпайтириш мумкин. Ҳарфли белгилар – бу тасвирланаётган объект ёки ҳодисаларнинг номини битта ёки иккита бошланғич ҳарфлари ёки кимёвий белгиларидир. Масалан, темир ва фосфор рудалари учун Fe ва P. Ҳарфли белгиларни қўллаш нисбатан чегараланган, чунки улар объектларни аниқ жойлашган ўрнини кўрсатмайди, картани хар хил харфлар билан тўлдириб ташлайди, ўлчами бўйича ёмон таққосланади. Агар ҳарфлар бирорта геометрик фигурани, масалан, квадратни ичига олиб ёзилган бўлса, уларни ўлчами бўйича бир-бирига таққослаш ва жойлаштириш анча енгил бўлади, бундай ҳолда иккала типдаги белгиларни яхши томонлари уйғунлашади. Кўргазмали белгилар – уларни ичида рамзий (символик) ва натуралистикларини (аслига қараб олинган) ажратилади. Рамзий белгиларни шакли тасвирланаётган объект билан бирорта бир-бирини эслатадиган ўзаро боғланиш борлигини кўрсатади. Масалан, шаҳар планида театр биноси жойлашган ерни маска билан белгилаш ва ҳ.к.. Натуралистик белгилар, масалан трактор ишлаб чиқарадиган заводларни кўрсатиш учун тракторни расмидан (сурати) фойдаланилади. Бундай белгилар объектларни таққослаш ва жойлаштириш учун қулай эмас. Лекин улар оммавий нашрларда, масалан тарғибот ва ташвиқот мақсадларида ишланган карта-плакатларда учраб туради. Танланган белгилар узоқдан кўзга ташланиб туриши, тушунарли (ҳаммабоп) ва узоқ масофадан туриб идрок қилинадиган бўлиши керак. Объектларни нисбатларини белгиларни ўлчами (катта-кичиклиги) орқали бериш ҳар хил асосда амалга оширилиши мумкин. Чизиқли белгилар усули - чизиқли белгилар алоҳида тасвирлаш усули сифатида узунасига давом этган, кенглиги карта масштабида ифодаланмайдиган, чизиқ бўйлаб жойлашган объектларни тасвирлаш учун қўлланилади. Масалан, сувайирғич чизиқлари, сиёсий ва маъмурий чегаралар, йўллар, телефон ва телеграф линиялари, дарё, кўл ва денгизларнинг қирғоқ чизиқлари, фронт чизиқлари ва уларни ҳолатини ўзгариши ва бошқа объектларни асосий йўналишлари (тоғлар бурмаланишини йўналишлари, рельефни скелет чизиқлари ва ҳоказо) тасвирланади. Изолиниялар (тенг чизиқлар) усули – изос грекча - тенг, бир хил деган маъноларни англатади. Изолиниялар деб картада воқеа ва ҳодисаларни бирорта миқдор кўрсаткичи асосида бир хил қийматга эга бўлган нуқталар бўйича ўтган ёки уларни бирлаштирувчи эгри чизиққа айтилади. Одатда бу усул билан узлуксиз тарқалган (ёйилган) ва фазода аста-секин ўзгарадиган воқеа ва ҳодисалар тасвирланади. Сифатли ранг усули - бу усул билан карта(лар)да тасвирланаётган ҳудудни чегарасида (акваториясида) тасвирланаётган воқеа ва ҳодисани (объектни) у ёки бу маълум сифат белгиси бўйича (асосида) уни қисмларга бўлиш ва уларни ҳар бирини майдонли график воситалар ёрдамида қоплаш ёки тўлдириш йўли билан ўша воқеа ва ҳодисани сифат фарқлари тасвирланади. Миқдорли ранг усули - Бу усул билан карта (лар)да тасвирланаётган ҳудуд чегарасида (акваториясида) тасвирланаётган воқеа ва ҳодисани (объектни) у ёки бу маълум бир миқдор кўрсаткичи бўйича (асосида) уни қисмларга бўлиш ва уларни хар бирини майдонли график воситалар ёрдамида қоплаш ёки тўлдириш йўли билан ўша ҳодисани миқдор фарқлари тасвирланади. Бир жойга тегишли диаграммалар усули - бу усул маълум нуқталарга тегишли диаграммалар, узлуксиз ва чизиқли тарқалган мавсумий ва бошқа даврий воқеа ва ҳодисаларни-уларни ривожла-ниши, миқдори, давом этиши, қайталаниши ва бошқа дискрет тавсифлаш учун кенг ишлатилади. Нуқталар усули - Бу усул билан картада ёйилиб (тарқалиб) жойлашган воқеа ва ҳодисаларни бир хил миқдор бирликларида белгилайдиган ва уни жойланиши ва тўпланишига мос жойлаштириладиган бир хил ўлчамдаги кўпчилик нуқталар билан тасвирланади. Download 368.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling