- Ғояларнинг моҳият-мазмуни шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади. - Муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади. Ғояларнинг оддий фикрлардан фарқи яна шундаки улар гарчи тафаккур пайдо бўлсада , инсон руҳиятига,хатто туб қатламларига ҳам сингиб боради. Ғоя шундай ҳаракатга келтирувчи мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга айланади. Тафаккурнинг маҳсули сифатида ғоя теварак оламни ўрганиш, билиг жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллар –илм – фан, дин, фалсафа, санъат ва бадий адабиёт, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг соҳасининг ўз ғоялари мавжуд бўлади. Инсон тафаккурининг маҳсули сифатида ғоя миллий-маданий меросни, умуминсоний қадриятларни, ижтимоий-маънавий ҳаётни, теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллари: илм-фан, фалсафа, дин, сиёсат, санъат ва бадиий адабиёт, ахлоқ ва ҳуқуқ муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Профессор С.Мамашакировнинг фикрича, ғояларни шаклий, мазмуний, социал-этник, кўламий ва бошқа тамойиллар асосида қуйидагича туркумлаштириш мумкин: -фан ғоялари (табиий-илмий ёки ижтимоий-гуманитар, асосланган ёки гипотетик, ҳақиқий ёки янглиш, нисбий ёки мутлақ ва ҳоказо); -диний ғоялар (ваҳий ёки ваҳий бўлмаган, политеистик ёки монотеистик каби); -фалсафий ғоялар (идеалистик ёки материалистик, теистик ёки атеистик, монистик ёки дуалистик, плюралистик каби); -бадиий-нафосат ғоялари (гўзаллик ёки хунуклик, улуғворлик ёки тубанлик, фожиавийлик ёки кулгилилик каби); -ахлоқий ғоялар (эзгулик ёки ёвузлик, яхшилик ёки ёмонлик каби); -ҳуқуқий ғоялар (ҳақлик ёки ноҳақлик, тенглик ёки тенгсизлик каби); -социал-сиёсий ғоялар (гуруҳий, табақавий, синфий, партиявий, миллий, умуминсоний каби); -маҳаллий, минтақавий, умумбашарий ва бошқа ғоялар[1]
Do'stlaringiz bilan baham: |