мавзу. Талаб ва таклиф эластиклиги маъруза хажми – соат


Кесишган талаб эластиклиги


Download 249.22 Kb.
bet3/5
Sana28.12.2022
Hajmi249.22 Kb.
#1016433
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-mavzu Mikro

Кесишган талаб эластиклиги. Битта товарга булган талабга бошка бир товарнинг нархи таъсир курсатади. Бундай богликликдаги талаб узгаришига нархга боглик кесишган талаб эластиклиги дейилади. Кесишган талаб эластиклиги - бу бошка товарлар нархи бир фоизга узгарганда, талаб килинадиган товарга талабнинг неча фоизга узгаришини билдиради:
, (4)
бу ерда - биринчи товар микдори;
- иккинчи товар нархи.
Статистик маълумотлар учун:

, - биринчи товарга булган талабнинг бошлангич ва узгарган кийматлари.
, - иккинчи товарнинг бошлангич ва узгарган нархлари.
Пивонинг вино нархи буйича кесишган эластиклиги куйидагича:

- пиво микдори; (вино нархи ошганда пивога талаб ошади, демак пивонинг талаб чизиги унуга силжийди).
Юкорида келтирилган мисолда пиво билан вино узаро бир-бирини урнини босадиган товарлар булгани учун, нарх буйича кесишган эластиклик мусбатдир, яъни биттасининг нархини ошиши иккинчисига талабни оширади. Лекин, хар доим хам шундай булавермайди.
Баъзи бир товарлар, тулдирувчи товарлар хисобланади ва улар биргаликда ишлатилади, шу сабабли бирортасининг нархини усиши, иккинчи товар истеъмолини камайтиради. Бунга мисол тарикасида бензин билан автомобиль мотори ёгини олиш мумкин. Агар бензин нархи ошса, бензин истеъмоли камаяди, нима учун деганда, автомобиль хайдовчилар машинада камрок юра бошлайди. Аммо, мотор мойига хам талаб камаяди (Мотор мойига талаб эгри чизиги чап томонга силжийди). Шундай килиб, мотор мойининг бензинга нисбатан эластиклиги манфийдир. Яна бир эслатиб утамиз, бозор талабининг асосий детерминантлари, яъни талаб чизиги холатини узгартирувчи, ёки талабдаги узгаришни келтириб чикарувчи детерминантлар куйидагилар: истеъмолчининг диди ва афзал куриши; бозордаги истеъмолчилар сони; истеъмолчилар даромади; бир-бирини урнини босувчи, тулдирувчи товарлар; келажакда буладиган нарх ва даромадларга нисбатан истеъмолчининг кутиши.



Download 249.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling