мавзу. Талаб ва таклиф эластиклиги маъруза хажми – соат


Download 249.22 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi249.22 Kb.
#1016433
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-mavzu Mikro

2. Таклиф эластиклиги

Таклифнинг нарх буйича эластиклиги - бу нархнинг бир фоиз узгаришига жавобан, таклиф килинадиган товарнинг микдорини фоиз буйича узгаришини билдиради. Бундай эластикликнинг киймати мусбат булади, нима учун деганда, ишлаб чикарувчилар учун юкори нарх, уларни купрок махсулот ишлаб чикаришга0 рагбатлантиради.


,
бу ерда QS - товар таклифи; - товар нархи.
Статистик маълумотларга кура таклиф эластиклиги куйидагича хисобланади:

Бу ерда хам, таклиф эластиклиги ишлаб чикаришга таъсир килувчи омиллар буйича каралиши мумкин: фоиз ставкаси; иш хаки; хом ашё, яримфабрикатлар нархи. Масалан, купгина саноат махсулотлари учун хом ашё, ярим фабрикатлар нархига нисбатан таклиф эластиклиги манфийдир. Хом ашё нархининг ошиши фирмалар харажатларининг ошишини билдиради, шу сабабли бошка шарт-шароитлар узгармаганда таклиф килинадиган махсулот микдори камаяди.
Таклиф чизиги холатини силжишига олиб келадиган детерминантлар куйидагилар: ресурслар нархи; ишлаб чикариш технологияси; солик ва дотациялар; бошка товарлар нархи; нарх узгаришини кутиш; бозордаги сотувчилар сони.
3. Бозор шароити узгаришларининг окибатларини бахолаш ва проуноз килиш

Бу ерда чизикли таклиф ва талаб чизиклари ёрдамида кандай килиб оддий хисоб-китоблар килинишини караб чикамиз. Бунинг учун, бозор маълумотларига мувофик талаб ва таклифнинг чизикли графикларини чизишни караб чикишимиз керак. (Биз хозир, статистик усуллар оркали куриладиган чизикли реурессия, тенгламаларни хисоблашни карамаймиз.) Фараз килайлик, бирор товар учун иккита микдор берилган булсин: товар нархи ва унинг микдори, бу курсаткичлар бозорда мухим курсаткичлар хисобланади (бу курсаткичлар бозорда уртача курсаткич булиб, бозордаги мувозанатлик холатида аникланган, ёки бозордаги шарт-шароитлар тургунлашган даврдаги курсаткичлар булсин). Бу курсаткичларни мувозанат курсаткичлар деб караймиз ва куйидагича белгилаймиз: мувозанат нарх , мувозанат товар микдори . Берилган товарнинг мувозанат нукта ёки унинг атрофидаги нарх буйича таклиф ва талаб эластиклигини мос равишда ва харфлари билан белгилаймиз.


Бу курсаткичларнинг, яъни ва сон микдори, фараз килайлик, статистик хисоб-китоблар оркали аникланган ва улар асосланган булсин. Берилган маълумотлар асосида таклиф ва талаб чизикларини курамиз. Таклиф ва талаб чизиклари ёрдамида, талаб ва таклиф микдорининг силжишларини, нархнинг узгаришини, берилган товар микдорининг бошка товар нархига нисбатан узгаришини ва хоказоларни хисоблаш мумкин.
Талаб ва таклифнинг графигини чизамиз (-расм).




4-расм. Талаб ва таклифнинг экспериментал йул билан чизилган графиги.


Талаб ва таклиф тенгламалари куйидагича ёзилади:


Талаб: (5)
Таклиф: (6)
Асосий мгаммо, берилган тенгламалардаги узгармаслар кийматларини аниклашдан иборат. Бу узгармасларни танлаш икки боскичда амалга оширилади.
Биринчи боскич. Талаб ва таклифнинг нарх буйича эластиклигини эслаймиз:
,
бу ерда - нархнинг бир бирлик узгаришига тугри келадиган талаб ёки таклифнинг микдорий узгариши. Чизикли богланишларда нисбат узгармас микдор булади. (5) ва (6) тенгламалардан куриниб турибдики, таклиф учун бу нисбат , талаб учун эса . Энди бу кийматларни, яъни ни эластиклик формуласига куямиз:
Таклиф: (7)
Талаб: . (8)
Бу ерда ва лар мувозанат нарх ва мувозанат товар микдори булиб, улар берилган. Биз курсаткичларнинг кийматларига эга булганимиз учун, уларни (7) ва (8) тенгламаларга куйишимиз мумкин. Демак, биз шу йул билан ва ларнинг кийматларини хисоблаймиз.
Иккинчи боскич. Энди ва ларнинг кийматларини ва ва ларни (5) ва (6) тенгламаларга куйиб ва ларнинг кийматини топамиз:
; .

Download 249.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling