Мавзу: talim metodlari va vositalari


йиллар вазифаларни ечишнинг умумий усулларини қидириш ва улардан универсал дастурларни қуришда фойдаланиш билан таърифланади. 2


Download 0.84 Mb.
bet2/3
Sana01.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1241303
1   2   3
Bog'liq
017 Сунъий интеллект тизимига кириш (3)

1. 1970 йиллар вазифаларни ечишнинг умумий усулларини қидириш ва улардан универсал дастурларни қуришда фойдаланиш билан таърифланади.
  • 2. 1980 йиллар ахборотларни тақдим этишнинг умумий усулларини қидириш, уни махсус дастурларни яратишда фойдаланиш учун қидириш билан таърифланади.
    • 3. 1990 йиллар махсус дастурлаш тайёрлаш учун баъзи бир предметли соҳада юқори сифатли махсус билимларнинг катта ҳажмларидан фойдаланиш билан таърифланади.
    • 1970 йилларда сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар вазифаларни ечишнинг умумий усуллари ва бу усуллардан универсал дастурларда фойдаланишни қидириб, инсон тафаккурининг мураккаб жараёнини моделлаштиришга ҳаракат қилганлар.
    • Аммо бундай дастурларни ишлаб чиқиш жудаям қийин иш бўлган, чунки битта дастур еча олиши мумкин бўлган вазифалар синфи қанчалик кенг бўлса, аниқ вазифани ечишда унинг имкониятлар шунчалик каттароқ бўлган.
    • 1980 йилларда дастурчиларнинг ҳаракатлари ахборотларни тақдим этиш ва қидириш усулларини ишлаб чиқишга жалб қилинган.
    • Ахборотларни тақдим этиш усуллари - бу муаммолар ва вазифаларни уни ечиш мумкин бўлиши учун шакллантириш усулларидир. Қидириш усуллари эса - бу жуда ҳам катта ҳажмда хотира ва вақт талаб қилмаслик учун ечимни боришини бошқаришнинг ажойиб усулидир.
    • 1980 йилларнинг охирида сунъий интеллект бўйича мутахассислар вазифаларни ечишда дастурларнинг самарадорлиги кўпроқ улар эгалик қиладиган билимларга боғлиқлигини тушуниб етдилар.
    • 1990 йилларни бошларида бутунлай янги концепция қабул қилинган. Уни моҳияти шундан иборатки, дастурни интеллектли қилиш учун уни баъзи бир предметли соҳадаги йўлгина юқори сифатли махсус билимлар билан таъминлаш керак.
    • Шундай қилиб, ишлаб чиқилаётган сунъий интеллект тизимлари билимларнинг яхши ривожланган базасига эга бўлиши керак.
    • Ҳозирги вақтда бу концепция эксперт тизимларини лойиҳалаштиришда тўлиқроқ ривожланган.
    • 01.03.23
    • 3.
    • Инсон ва машина интеллекти.
    • Сунъий интеллект - бу компьютерда инсонни фикрлаш жараёнини таклиф қилувчи дастурий воситаларнинг қандайдир тизими. Бундай тизимни яратиш учун инсонни фикрлаш жараёнининг ўзини ўрганиш, бу жараёнининг асосий қадамларини ажратиш ва кейинчалик уларни компьютерда тиклаш зарур.
    • Сунъий интеллект компьютерни интеллектининг аломатлари билан “жиҳозлашни” кўзда тутади.
    • Сунъий интеллект усуллари дастурларни бирлаштиришни соддалаштиради ва тизимга ўз ўзини ўқитиш ва янги ахборотларни жамлаш қобилиятини киритиш имкониятини беради.
    • Одам билимларни фикрлаш усулини ўзгартирмасдан, маълум бўлган далилларни эсдан чиқармасдан жамлаши мумкин.
    • Сунъий интеллект тизими ҳам худди шундай ишлаб чиқилади.
    • Бунда инсон хотирасининг блокларига ўхшаб дастурларнинг айрим қисмларининг юқори мустақиллигига эришилади.
    • Одамнинг мияси керакли ахборотни танлаб туриб, фақат ушбу муаммога тегишли бўлган далилларни улайди, бунда у кириши мумкин бўлган барча маълумотлардан фойдаланмайди.
    • Инсон фаолиятининг асосида фикрлаш ётади ва ушбу ҳолда фикрлаш жараёнининг мақсади якуний натижа бўлади.
    • Битта мақсадга эришилгандан кейин янги мақсад қўйилади ва эришилади.
    • Интеллект далилларнинг мажмуаси ва уларни белгиланган мақсадга эришиш учун қўллаш усулларидан иборат бўлади.
    • Мақсадга эришиш эса - бу тегишли омиллардан фойдаланишнинг керакли қоидаларини қўлланишидир.
    • Мисолни кўриб чиқамиз:
    • Далил 1. Ёқиб қўйилган плита иссиқ.
    • Қоида 1. Агар ёқиб қўйилган плитага қўлни қўйса, унда куйиб қолиш мумкин.
    • Далил 2. Тиғиз пайтда кўчада машиналар кўп.
    • Қоида 2. Агар тиғиз пайтда кўчани кесиб ўтишга ҳаракат қилинса, унда машина остига тушиб қолиш мумкин.
    • Соддалаштириш ва хулоса чиқариш механизми
    • Инсоннинг мияси ҳатто энг оддий масалани ечишга киришганда ҳам керакли ҳаракатларни танлаш учун унинг ихтиёрида ахборотларнинг катта ҳажми мавжуд.
    • Масалан, ишга кета туриб, одам уйдан чиқади ва кўчани кесиб ўтади, аммо у ўтиш учун пайтни танлагунига қадар, унинг мияси ҳам ҳаракатнинг жадаллигини ҳам транспортнинг тезлигини, ҳамма қарама - қарши томонгача бўлган масофани таҳлил қилади.
    • Шунинг билан бир вақтда мия кўчани кесиб ўтишга тўғридан - тўғри тегишли бўлмаган ахборотларни, яъни об-ҳавони, ўтиб кетаётган машиналарнинг рангини ишлаб чиқади.
    • Бундан ташқари одам қаерга кетаётганлиги, у ерга қанча вақтда етиб бориши, ким билан учрашиши кераклиги ҳақида уйлайди.
    • Аммо агар одам кўчани кесиб ўтишдан аввал кўчани кесиб ўтиш мақсадига билвосита ва бевосита алоқадор барча далилларни таҳлил қилганда, у бир неча йил туриб қолиши мумкин еди.
    • Шундай қилиб, инсон миясида ҳам аниқ вазиятларда тўғри реакция танлашга раҳбарлик қилувчи мураккаб тизим мавжуддир.
    • Бундай танлов соддалаштириш деб аталади.
    • Соддалаштириш механизми ушбу пайтда ечилаётган вазифага алоқаси бўлмаган далилларни тўсиб қўяди.
    • Бу механизм сунъий интеллект тизимларининг асосига киритилган.
    • Мақсадларни аниқ-лаш
    • Далил-ларни аниқ-лаш
    • Маълумотларни олиш
    • Соддалаштириш қоидалари ва механизми ёрдамида мақсадларни ечиш
    • Хулоса чиқариш механизми ёрдамида мақсадларни верификациялаш учун янги далиллар олиш
    • Мақсадга эриша туриб, инсон нафақат олдига қўйилган вазифани ечимига келади, балки бир вақтда янги билимларни олади.
    • Масалан, Джон ва Мери - Джимнинг ота-оналари. Джон ва Мери - Джейиннинг ота-оналари. Мақсад - Джим ва Джейн бир бирларига ким бўлишларини аниқлашдир.
    • Соддалаштириш механизми одамга унинг хотирасида сақланаётган қуйидаги қоидага мурожаат қилишга мажбур қилади: Агар қиз ва ўғил болада битта ота-оналар бўлса, унда ўғил ва қиз бола ака ва сингил. Бу мақсадга эришиш жараёнида янги далил - Джим ва Джейин ака ва сингил эканлиги аниқланди.
    • Интеллектнинг янги далилларни чиқариб олишга ёрдамлашадиган қисми хулоса чиқариш механизми деб аталади.
    • Худди шу хулоса чиқариш механизми инсонга тажрибадан ўрганишига имкон беради ва мавжуд билимларни янги вазиятга қўллаб, мавжудларда янги далилларни генерациялаш имконини беради.
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling