Мавзу: talim metodlari va vositalari


Download 0.84 Mb.
bet1/3
Sana01.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1241303
  1   2   3
Bog'liq
017 Сунъий интеллект тизимига кириш (3)

  • Эртанги кун янгича фикрлайдиган, замонавий билимларга эга бўлган юксак малакали мутахассисларни талаб этади.
  • И. Каримов

Мавзу: TALIM METODLARI VA VOSITALARI

  • Маърузачи: Норқулов Ш.А.
  • 01.03.23
  • 01.03.23
  • Режа:
  • Сунъий интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти.
  • Сунъий интеллектнинг ривожланишининг тарихи.
  • Инсон ва машина интеллекти.
  • 01.03.23
  • 1.
  • Сунъий интеллект тушунчасининг мазмуни ва моҳияти.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:

  • ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
  • Ахборот технологияларини
  • ақлийлаштириш.
  • Интеллектлаштириш.
  • Сунъий интеллект.
  • Интеллект тизимлар.
  • Интеллектуал ахборот тизимлари.

Информатиканининг энг муҳим йўналишларидан бири - ахборот технологияларини ақлийлаштиришдир.

  • Информатиканининг энг муҳим йўналишларидан бири - ахборот технологияларини ақлийлаштиришдир.

Бу фойдаланувчи компьютер технологияларидан фойдаланиб маълумотларни ишлаб чиқиш асосида нафақат маълумотлар олиши балки ўзини қизиқтирган муаммо бўйича жамланган тажриба ва касб эгаларининг билимларидан ҳам фойдаланишлари мумкинлигини билдиради.

  • Бу фойдаланувчи компьютер технологияларидан фойдаланиб маълумотларни ишлаб чиқиш асосида нафақат маълумотлар олиши балки ўзини қизиқтирган муаммо бўйича жамланган тажриба ва касб эгаларининг билимларидан ҳам фойдаланишлари мумкинлигини билдиради.
  • Сунъий интеллект тушунчасини мазмуни - талабаларни сунъий интеллект ва эксперт тизимларининг асосий концепциялари билан таништириш, талабаларда билимларга асосланган интеллект ахборот тизимларини шакллантириш ва фойдаланиш бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборатдир.
  • Интеллект тизимларни яратишдаги асосий муаммо мутахассисларнинг билимларини компьютер хотирасида худди шундай акс эттиришдир.
  • Билимларни тақдим этиш моделлари ва билимлар базаларида билимларни ташкил қилиш усулларини ўрганиш, талабаларда билимлар базаларини лойиҳалаштириш ва фойдаланиш бўйича амалий билимларни шакллантириш муҳим масаладир.
  • Интеллектуал ахборот тизимлари ва билимлар базаларини лойиҳалаштириш ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмалар олишлари, билимлар таркибини аниқлай олишлари ва ташкил қилишнинг тегишли усуллари ва билимлар базасида билимларни тақдим этиш моделларини танлай олишлари керак.
  • «Сунъий интеллект» тушунчасини муваффақиятли ўрганиш учун талабалар қуйидаги фанларни билишлари керак:
  • “Информатика”, “Эҳтимоллар назарияси”, “Ахборот технологиялари ва тизимлари”, “Иқтисодий - математик усуллар ва моделлари”, “Маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш”.
  • Айнан кўз ўнгимизда сунъий интеллект компьютер технологияларининг барча йўналишларига кириб бормоқда.
  • Сунъий интеллектнинг тизимлари ҳамма соҳада - катта бизнесдан тортиб армиягача пайдо бўлмоқда.
  • 01.03.23
  • 2.
  • Сунъий интеллектнинг ривожланишининг тарихи.
  • Мураккаб масалаларни ечиш ва фикрлаш қобилиятини моделлаштириш учун сунъий инсон тафаккурига ўхшашни яратиш ғояси энг қадимги даврлардаёқ пайдо бўлган. Уни биринчи марта Р.Луллий (1235-1315) акс эттирган, у ХIV асрдаёқ тушунчанларни умумий таснифлаш асосида ҳар хил масалаларни ечиш учун машина яратишга ҳаракат қилган.
  • ХVIII асрда Г.Лейбниц (1646-1716) ва Р.Декарт (1596-1650) барча фанларни таснифлашнинг универсал тилларини таклиф этиб, ушбу ғояни бир - бирларидан мустақил равишда ривожлантирганлар.
  • Бу ғоялар сунъий интеллект яратиш соҳасидаги назарий ишламаларнинг асосига ётган.
  • Сунъий интеллектни илмий йўналиш сифатида ривожлантириш фақат ЭҲМ яратилгандан кейин мумкин бўлган.
  • Бу ХХ асрнинг 40 йилларида содир бўлган. Бу вақтда Н.Винер (1894-1964) янги фан кибернетика бўйича ўзининг асосий ишларини яратади.
  • Сунъий интеллект атамаси 1956 Стенфорд университети (АҚШ)даги худди шундай номдаги семинарда таклиф қилинган.
  • Сунъий интеллектни фаннинг мустақил соҳаси деб тан олингандан кейин тезда уни иккита асосий йўналишларга: “нейрокибернетика” ва “қора қути” кибернетикасига бўлиниши содир бўлган.
  • Нейрокибернетиканинг асосий ғоясини қуйидагича шакллантириш мумкин.
  • Фикрлай оладиган ягона объект - бу инсоннинг миясидир.
  • Шунинг учун ҳар қандай “фикрловчи” қурилма бу тузилмани қандайдир тартибда тиклаши ва такрорлаши керак.
  • Шундай қилиб нейрокибернетика мия тузилишига ўхшаш тузилмаларини аппаратли моделлаштиришга қаратилган.
  • “Қора қути” кибернетикасининг асосига нейрокибернетикага қарама - қарши тамойил кирган.
  • “Фикрловчи” қурилмани қандай қурилганлиги аҳамиятга эга эмас. Асосийси, у берилган кирувчи таъсирга инсон мияси каби жавоб беришдир.
  • Сунъий интеллектнинг бу йўналиши компьютерларнинг мавжуд моделларида интеллект вазифаларни ечиш алгоритмларини қидиришга қаратилган.
  • 60 йиллардан бошлаб инсон тафаккурининг моделлари ва алгоритмини жадал қидириш ва биринчи дастурларни ишлаб чиқиш олиб борилган.
  • Мавжуд фанлар - фалсафа, психология ва лингвистиканинг ҳеч бири бундай алгоритмни беролмас экан.
  • Бу вақтда кибернетиклар ўз моделларини яратишни таклиф қилганлар.
  • Сунъий интеллектни амалий қўллашда катта илгарига сурилиш 1970 йилларнинг ўрталарида рўй берди, бу вақтда инсон тафаккурининг универсал алгоритмини қидириш ўрнига мутахассислар - экспертларнинг аниқ билимларини моделлаштириш ва билим энг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий воситалар ва тизимларни ишлаб чиқиш ғояси келган.
  • Сунъий интеллект тизимлари ривожланишининг босқичларини кўриб чиқамиз:

  • Download 0.84 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling