Мавзу: Танлама кузатиш
Download 19.31 Kb.
|
9 Мавзу 4 Статистик тадқиқотларда танлаб кузатишнинг қўлланилиши (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статистика — бу номаълумликни, эҳтимолликни аниқлаш санъатидир.
9-Мавзу: статистик тадқиқотларда танлаб кузатишнинг қўлланилиши (2 соат) РЕЖА:
Статистика — бу номаълумликни, эҳтимолликни аниқлаш санъатидир.Р.Дюма1. Танлама методи ҳақида тушунча ва уни ўрганиш заруриятиСтатистика амалиётида шундай тўпламлар тез-тез учраб турадики, уларнинг барча бирликларини ўрганиш имконияти бўлмайди. Шу каби ҳодисалар жамият ҳаётида, турмушимизда, табиатда ҳам кўп учрайди. Масалан, экин майдонларининг қишлоқ хўжалик зараркунандаларидан қандай шикастланганлигини билмоқчи бўлсак, барча экинлар майдонини текшириб чиқа олмаймиз, чунки бу жуда машаққатли иш бўлиб, кўп вақт ва куч талаб қилади.Айниқса, бозор баҳолари, товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, уй ҳўжаликлари бюджети, таклиф ва талабларнинг ўзгариши кабиларни ҳар бир бирликда амалга ошириш амримаҳолдир. Бундай ҳолларда текширувчи учун энг яхши йўл танланма текшириш назариясидан фойдаланишдир.Танланма – бу ўрганилаётган тўпламдан сайлаб олинган маълум бирликлар сони бўлиб, унинг ҳар бири мазкур тўпламнинг унсуридир. Статистикада танланма кузатиш деганда ўрганилиши лозим бўлган тўпламдан зарурий миқдордаги бирликлар махсус усуллар билан танлаб олиниб, улар устидан ўтказилган кузатиш маълумот (натижа) ларини маълум эҳтимоллик билан бутун тўпламга тарқатиш жараёни тушунилади. Ўрганилиши лозим бўлган тўплам бош тўплам (бу ўрганиладиган кўп ҳажмли бирликлар мажмуасидир), текшириш учун ундан танлаб олинган қисми эса танланма тўплам дейилади. Танлаб кузатишнинг ёппасига кузатишдан ажралиб турувчи муҳим хусусияти шундан иборатки, бунда тўпламдан олинадиган бирликларнинг сони (миқдори, ҳажми) ва уларни танлашнинг илмий асосланган усули олдиндан белгилаб қўйилади. Асосий вазифа ҳам куч ва маблағ билан бош тўплам ҳақида қўпроқ ва сифатлироқ ахборот олишдир. Танлаб кузатиш қуйидаги мақсадларни қўзлайди: вақт ва маблағни тежаш; кузатиш жараёнида сифати бузиладиган ёки қийматини бутунлай йўқотадиган бирликлар миқдорини қисқартириш; умумий тўплам ҳаддан ташқари улкан бўлиб, уни ёппасига кузатиш имконияти бўлмаганда; кузатиш объектини тўлароқ, чуқурроқ ўрганиш; ёппасига кузатиш натижаларини текшириш ва назорат қилиш. Танлаб кузатишга хос бўлган хатоларни репрезентатив (ваколатли) хатолар дейилади. Улар танланма кузатиш маълумотлари билан бош тўплам маълумотларининг тўғри келмаслик даражасини тавсифлаб беради. Репрезентатив хатолар тасодифий ва мунтазам хатоларга бўлинади. Тасодифий хатолар кузатувчининг ҳоҳишисиз, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлиб, деярли кузатиш натижаларига салбий таъсир кўрсатмайди. Жумладан, кузатувчининг толиқиши, чарчаши, шунингдек эскириб, рақамлар кўринар-кўринмас бўлиб қолган ҳужжатлардан фойдаланиш натижасида вужудга келади. Тасодифий хатолар ёппасига бўлмаганлиги сабабли тўпламни етарли даражада аниқ кўрсата олмаганлигидан келиб чиқади. Катта сонлар қонунига биноан танланманинг миқдори ошган сари тасодифий хатолар камайиб боради. Мунтазам хатолар ўз навбатида кўзланган ва кўзланмаган бўлиши мумкин. Атайлаб кузатиш натижаларини ўзгартириб кўрсатиш мақсадида қилинган хатолар кўзланган мунтазам хатолар бўлиб, улар кузатиш натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, маҳсулот сифатини ошириб кўрсатиш мақсадида танланмага сифатли маҳсулотлар киритилади. Танлаш ва кузатиш усулларининг камчиликларидан ҳамда ўлчаш асбобларининг ноаниқлигидан кўзланмаган хатолар келиб чиқади. Шундай қилиб, танлаш усуллари ўрганилаётган тўпламнинг тузилишига ва бирликлар сонига, танлаш тартиби ва шаклларига қараб турли кўринишларда қўлланилиши мумкин (1-расм). Download 19.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling