Жуда юқори
|
1000
|
10
|
50
|
Юқори
|
2500
|
25
|
125
|
Ўртача
|
3000
|
30
|
150
|
Паст
|
2800
|
28
|
140
|
Жуда паст
|
700
|
7
|
35
|
Жами:
|
10000
|
100
|
500
|
Типик танлаш тасодифий ёки механик танлашга нисбатан аниқроқ натижаларни беради, чунки бу танловга бош тўпламга пропорционал ҳолда барча типик гуруҳларининг вакиллари тушади.
4. Серияли (уяли) танлаш. Бунда танланма текширишга тўпламнинг алоҳида бирликлари эмас, балки тасодифий ёки механик усулда танланган бир бутун гуруҳлари (сериялари, уялари) олинади.
Ҳар бир гуруҳ(серия)да ёппасига кузатиш ўтказилади ва бунинг натижалари бош тўпламга ёйилади. Масалан, ТМИнинг кундузги бўлимидаги 5000 та талаба 25 нафардан бирлашган гуруҳларда шуғулланишади. 15 фоизли танлаб кузатишни серияли усулда ўтказиш учун 200 та (5000:25=200) гуруҳдан тасодифий равишда 30 тасини (яъни, 750 нафар талабани 750:25=30) танлаш зарур ва кузатиш натижаларини бош тўпламга ёйиш керак. Ҳудди шу каби маҳсулот сифати бўйича 10 фоизли танланма кузатиш ўтказилганда ҳар 10 соатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ёппасига кузатилади.
5. Комбинациялашган танлаш. Юқорида кўриб чиқилган танлаш турлари биргаликда, яъни комбинациялашган ҳолда қўлланилиши мумкин. Комбинациялашган танлаш бир ёки бир неча поғонада қуйидагича ўтказилади:
- биринчи поғонада бош тўплам бир жинсли тўпламларга ажратиб гуруҳланади;
- иккинчи поғонада ҳар бир гуруҳнинг бош тўпламдаги салмоғи аниқланади;
- учинчи поғонада ҳар бир гуруҳдан бирликлар уларнинг салмоғига қараб мутаносиб равишда тасодифий ёки механик усулда танланади.
Эътиборингиз учун раҲмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |