P1) паст нарх бўлиб, у жамиятнинг чекли харажатларини эмас. Балки алоҳида фирманинг чекли харажатини акс эттиради. Фақатгина P* нархда фирманинг самарали ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш мумкин. Салбий ташқи самара юзага келганда чекли ижтимоий харажатлар (MSC) чекли ишлаб чиқариш харажатларидан (MC) юқори бўлади. Улар ўртасидаги фарқ чекли ташқи харажатларга (MEC) тенг бўлади. 4.а-расмда фойдани максималлаштиришга ҳаракат қилувчи фирма q1 ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаради ва бунда нарх чекли харажатга тенг (Р=MC). Аммо самарали ишлаб чиқариш ҳажми q* га тенг ва бунда нарх чекли ижтимоий харажатга тенг (P=MSC). 4.б-расмда рақобатли фирма ишлаб чиқариш ҳажми Q1 га тенг, у тармоқ таклифи чизиғи MC ва талаб D чизиқлари кесишиган нуқтада жойлашган. Аммо самарали ишлаб чиқариш ҳажми Q* унча кўп эмас ва талаб чизиғи ҳамда чекли ижтимоий харажатлар чизиқлари MSC‘ кесишган нуқтада жойлашган. - Ташқи самара юзага келтирадиган самарасизлик жамият учун қандай харажатларга олиб келади? Q* дан ортиқча ишлаб чиқарилган ҳар бир бирлик маҳсулот учун жамият харажатлари чекли ижтимоий харажатлар ва чекли ютуқ (талаб чизиғи) ўртасидаги фарқдан ташкил топади. Охир-оқибатда юзага келган жами ижтимоий харажатлар 4.б-расмда штрихланган учбурчак юзаси сифатида тасвирланган бўлиб, у MSC', D чизиқлари ва Q1 ҳажм билан чегараланган.
- Ташқи самаралар нафақат қисқа муддатли, балки узоқ муддатли даврда ҳам самарасизликни келтириб чиқаради. Биз биламизки фирмалар нарх ўртача харажатлардан юқори бўлган ҳолатда бозорга кириб кела бошлайди, аксинча ҳолатда эса чиқиб кетади. Узоқ муддатли мувозанат ҳолатида нархлар ўртача харажатларга тенглашади. Салбий ташқи самара юзага келганда ишлаб чиқаришнинг ўртача харажатлари ўртача ижтимоий харажатлардан паст бўлади. Натижада тармоқ бозорида рақобатли ҳолатда бозордан кетиши жоиз бўлган айрим фирмалар ҳам фаолият кўрсатиш имконига эга бўлиб қолади. Шундай қилиб салбий ташқи самара таъсирида тармоқда керагидан кўп фирмалар фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |