Мавзу. Ташқи самара ва ижтимоий фаровонлик режа: Ташқи самаралар: мазмуни ва турлари


Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)


Download 0.63 Mb.
bet9/12
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1624110
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
12 Мавзу Ташқи самара ва ижтимоий фаровонлик

Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)” дастури қабул қилинган.
  • БМТ таърифига кўра “Барқарор ривожланиш бўлғуси авлодларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган имкониятларига зарар етказмаган ҳолда ҳозирги авлодларнинг эҳтиёжларига мос келувчи ривожланишни таъминлаш ҳисобланади. Барқарор ривожланиш мақсадлари – бу барча учун янада барқарор келажак ва энг яхши натижаларга эришиш режаси. Улар қашшоқлик, тенгсизлик, иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит ифлосланиши, тинчлик ва адолатнинг бузилиши каби биз дуч келадиган глобал муаммолар ечимини топишга йўналтирилган. Бундай ривожланиш ер юзи бўйлаб инсонларнинг барқарор, инклюзив ва ёрқин келажак учун ўзаро ҳамкорликдаги интилишларини ифодалайди”.
  • БРМнинг мақсадлари ва вазифаларни учта йирик асосий гуруҳга туркумлаш мумкин: иқтисодий ўсиш, ижтимоий интеграция ва атроф-муҳитни муҳофаза этиш масалалари. Бундан кўриниб турибдики салбий ташқи таъсирларнинг атроф-муҳит ва инсонларга таъсири туфайли юзага келаётган оқибатларни бартараф этиш инсоният учун 2030 йилгача ҳал этиш жоиз бўлган энг устувор вазифалардан саналади.
    • Ташқи самараларни юмшатиш бўйича давлат сиёсати
    • Салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматларни кўп ишлаб чиқарилишини камайтириш ва ижобий ташқи самарали товарлар ва хизматларни оптимал ҳажмгача ошириш учун ташқи самараларни ички самарага айлантириш (трансформация қилиш) керак.
    • Ташқи самараларни ички самарага айлантириш учун хусусий чекли харажатларни ижтимоий чекли харажатларга ва мос ҳолда чекли ютуқни ижтимоий ютуққа яқинлаштириш лозим.Ушбу муаммони ечиш учун солиқлардан ва субсидиялардан фойдаланиш А.С.Пигу томонидан таклиф қилинган.
    • Тартиблаштирадиган солиқ - бу салбий ташқи самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган ва хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли харажатгача кўтарадиган солиқ. Демак, юқоридаги мисолда солиқ ташқи чекли харажатга тенг бўлса, бозор мувозанатини самарали мувозанатга яқинлаштиради.
    • Тартиблаштирувчи субсидия - бу ижобий ташқи самарага эга бўлган иқтисодий неъматларни ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмол қилувчиларга бериладиган субсидия бўлиб, у хусусий чекли ютуқни ижтимоий чекли ютуққа яқинлаштиради.
    • Агар ташқи чекли ютуқга тенг бўлган субсидия талабаларга ёки илмий ходимларги берилганда эди, у талабаларнинг таълим хизматига талабини ва илмий изланувчиларни илмий изланишга талабини тенгликни таъминлайдиган даражагача оширган бўлар эди.
    • Лекин, тариблаштирувчи солиқлар ва субсидиялар ташқи самара билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ ечишга ёрдам бера олмайди, нима учун деганда, амалиётда чекли ютуқ ва чекли харажатларни аниқ ҳисоблаш жуда қийин бўлса, иккинчидан, улар етказадиган зарар миқдорини ҳам ҳисоблашда жуда катта қийинчиликлар мавжуд.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling