Мавзу: тақсимланмаган фойданинг шаклланиши ва ишлатилиши ҳисоби
Download 216.94 Kb.
|
MБХ 23-мавзу Тақсимланмаган фойда 2
МЧЖ устав капитали миқдорининг кўпайиши тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қуйидагича ёзув қилинади: Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» К-т 8330-«Пайлар ва улушлар». МЧЖда муассис жамият таркибидан чиқишга ҳамда ўз улушини олишга қарор қилганда қуйидаги проводкалар берилади: Д-т 8330-«Пайлар ва улушлар» К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар». Агар муассис чиқиб кетаётган пайтда МЧЖ маълум жамғарилган фойдага эга бўлса, у ҳолда таъсис ҳужжатларига белгиланган нисбатга мувофиқ муассисларнинг унга ҳам ҳаққи бор.Д-т 8720-«Жамғарилган фойда» К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар». Муассис чиқиб кетаётганида олган жамғарилган фойда суммасидан олган жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлаши лозим. Дивидендлардан 5%лик ставка билан ундириладиган солиқ тўлов манбаида бўлади: Д-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар» К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар». Муассис устав сармоясидан ўз улушини олиб чиқиб кетаётганида ҳеч қандай чегирма ва ажратмаларсиз ҳам олиб чиқиб кетиши мумкин. Муассис чиқиб кетаётганида унинг қарзининг сўндирилишига қуйидагича проводка берилади: Д-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар» К-т 5010, 5110-«Пул маблағлари».Download 216.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling