АЖ резерв капитали уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан шакллантирилади: Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» К-т 8520-«Резерв капитал». Резерв капитали корхона кўрган зарарини қоплаш, имтиғзли акциялар учун дивиденд тўлаш, акциядорлар талабига кўра акцияларни қайта сотиб олиш учун ишлатилади. Масалан, ҳисобот даврида фойда мавжуд бўлмаганида имтиғзли акциялар учун дивидендлар тўланди: Д-т 8520-«Резерв капитал» К-т 6610-«Тўлов учун дивидендлар».
Ўтган йилларнинг, шунингдек жорий йилнинг зарари қуйидагилар ҳисобидан қопланиши мумкин:
- Резерв капитали (фонди)
- Муассис(таъсисчи)ларнинг мақсадли бадаллари
Зарарларнинг қопланиши
Ҳисобот йилининг зарарини қоплаш бўйича операциялар қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:
Ҳисобот йилининг зарари қопланади
| | | |
Дебет
|
Кредит
|
Ҳисобот йилининг зарарини резерв капитали маблағлари ҳисобидан қоплаш акс эттирилди
|
8520 – “Резерв капитали”
|
8710 – “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”
|
Ҳисобот йилининг зарари таъсисчиларнинг мақсадли маблағлари ҳисобидан қоплаш акс эттирилди
|
8890 – “Бошқа мақсадли тушумлар”
|
8710 – “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”
|
Агар ҳисобот йилининг қопланмаган зарарини қоплаш учун манбалар етарли бўлмаса, балансда қопланмаган зарар кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |