- Ахборот хавфсизлигини бузувчи
- Тармокдаги ўйин харакатлари
- Тармокдаги уй шахсий компьютери
- Тармокдаги охирги авлод шахсий компьютери ва замонавий дастурий таъминоти хазинаси
Ахборот ҳимояси - Ахборот ҳимояси
- Ахборотни ҳимоя қилиш деганда:
- Ахборотнинг жисмоний бутунлигини таъминлаш, шу билан бирга ахборот элементларининг бузилиши, ёки йўқ қилинишига йўл қўймаслик;
- Ахборотнинг бутунлигини сақлаб қолган ҳолда, уни элементларини қалбакилаштиришга (ўзгартиришга) йўл қўймаслик;
- Ахборотни тегишли хуқуқуларга эга бўлмаган шахслар ёки жараёнлар орқали тармоқдан рухсат этилмаган холда олишга йўл қўймаслик;
- Эгаси томонидан берилаётган (сотилаётган) ахборот ва ресурслар фақат томонлар ўртасида келишилган шартномалар асосида қўлланилишига ишониш кабилар тушунилади.
Ахборотларга нисбатан хавф-хатарлар таснифи - Ташкилотнинг ҳимоялаш тизимига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини аниқлаш ва хавфсизликнинг мавжуд барча хилма-хил чораларидан кераклигини танлашда турли ёндашишлардан фойдаланилади. Бундай ёндашишлардан бири ахборот ҳимоясининг қуйидаги учта жиҳатига асосланган.
- Ҳимоянинг бузилишлари. Корхонага тегишли ахборотни сақлаш ва ишлатиш хавфсизлигига зарар келтирувчи ҳар қандай харакатлар.
- Ҳимоя механизми. Ҳимоянинг бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳамда бузилишлар оқибатини йўқотиш механизмлари.
- Ҳимоя хизмати. Маълумотларни ишлаш тизимлари ва корхонага тегишли ахборотни ташиш хавфсизлиги савиясини кўтаришга мўлжалланган сервис хизмати.
Do'stlaringiz bilan baham: |