Мавзу: техноген массив (АҒдарма) лар деформациясининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.18 Mb.
bet1/2
Sana11.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1698825
  1   2
Bog'liq
8 - маъруза


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
______________________________ ФАНИДАН

МУСТАҚИЛ ИШ



Гуруҳ: _________________________________


Бажарди: ______________________________
Текширди: _____________________________
Навоий 2022
МАВЗУ: ТЕХНОГЕН МАССИВ (АҒДАРМА) ЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:

  1. Қопловчи тоғ жинслари ағдармаларидаги сурилмалар ва уларнинг шаклланиш механизми.

  2. Қум-лойли тоғ жинслари ағдармаларидаги қияликларнинг оқиш деформациялари.

  3. Чўкиш ва эрозия деформациялари, уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари.

Карьерларда ағдармалар ҳосил қилиш фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олишнинг асосий технологик жараёнларидан биридир. Қопловчи тоғ жинсларини тўплаш ишларининг ишончли ва бир маромда бориши мавжуд кон ишларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларига кўброқ боғлиқдир. Шулар билан боғлиқ равишда ағдармаларга навбатдаги асосий талабларни қўйилади:



  • ағдармалар ҳосил қилишда ишларни хавфсиз олиб бориш;

  • ажратилган энг кичик майдонларга энг кўп тоғ жинисларини жойлаштириш хусусияти;

  • банд бўлган ҳудудларни тезроқ рекультивация қилиш.

Улар фақат технологик қабул қилишлар, масалан ағдармаларда кўплаб такомиллашган техникаларни қўллаганда бажарилмаган бўлиши мумкин, худди шундай ағдарма параметрлари (баландлиги ва қиялик бурчаклари) кўп томондан уларнинг турғунлигига боғлиқ бўлади. Юқоридагиларга амал қилмаслик ҳолатларида қияликларда хавфли деформацияларни келтириб чиқариши мумкин.
Тоғ жинслари техноген массивлари (қопловчи тоғ жинслари ағдармалари) да қияликлар деформацияларининг қуйидаги кўринишлари таснифланади: сурилма, оқиш, чўкиш ва эрозия.
Сурилма – барча турдаги ағдармалар деформациясининг кенг тарқалган кўринишидир. Силжиш юзаси ҳолатидан келиб чиқиб ағдарма асосига нисбатан сурилиш деформацияси: қиялик устидаги; қияликдаги ва қиялик остидаги сурилишларга бўлинади.
Қиялик устидаги сурилмалар мустаҳкам асосга жойлаштирилган қум-лойли тоғ жинслари ағдармаларида рўй беради. Бундай сурилмалар сув ювиб кетган ва уйилиб ҳосил бўлган қопловчи тоғ жинслар массиви силжиш юзалари чегарасида тўлиқ шаклланади. Бу сурилмалар мавжуд тоғ жинсларининг физика-механик хусусияти ва ағдарма ҳосил қилиш усулига боғлиқ равишда маълум баландликдаги (ўзгармас қиялик бурчагига эга бўлган) ағдармаларда рўй беради (8.1-расм).

1-расм. Ички ағдармаларда қиялик усти сурилмалари:
1 – ағдарманинг бошланғич чегараси; 2 – ағдарма-транспорт кўприги консоли;
3 – ағдарманинг сурилишдан кейинги чегараси; 4 – ағдарма таянчлари ўқи; 5 – силжиш юзаси.

Бу сурулмаларнинг шаклланиш механизми қуйидагилардан иборат. Биринчи навбатда асосан унча баланд бўлмаган (10 м гача) ағдармалар шакллантирилади. Бунда тоғ жинслари бўлакларининг асосий қисми, айниқса лойлар ўзининг шаклини ўзгартирмайди. Бу ҳолатда ағдармадаги тоғ жинслари уч фазали ҳолатда жойлашади: тоғ жинси-ҳаво-сув. Ҳаво мавжуд тоғ жинслари алоҳида бўлакларининг сочилувчан тузилишда вужудга келган кичик ғовакларини, сув эса тоғ жинслари бўлакларида сақланган табиий кичкина ғовакларни тўлдиради. Шундай ҳолатдаги ағдарма тоғ жинсларидан иборат ағдармалар қиялик бурчаги 38÷400 бўлганда массиви ҳолати турғун бўлади. Ағдармаларнинг туриш вақти ва баландлиги ортиши билан тоғ жинслари бўлаклари деформацияланиб кичик ғовакларнинг тўлиши ҳисобига унинг массиви зичланади. Бу жараён зичлашган тоғ жинсларидан юқори кучланиш таъсири натижасида сув сатҳининг юқорига кўтарилиши ва атмосфера ёғинларининг юқоридан пастга сизиб ўтиши натижасида қияликларнинг юза қисми бирмунча чуқурликларида юқори намлик шаклланиши билан тоғ жинсларининг бир қисми икки фазали (тоғ жинси-сув) ҳолатга ўтишини ҳамда ағдармалар баландлигини янада оширишни тезлаштиради. Юқори намланиш чегараси чуқурлигининг ривожланиши ағдармаларнинг баландлиги ва мавжуд тоғ жинсларининг физика-механик хусусиятлари (намлик, сиқилишга бўлган мустаҳкамлик) га боғлиқ.


Қияликдаги сурилмалар мураккаб қатламли тоғ жинсларини қия асосга жойлаштирилган ағдармаларда рўй беради. Бу ерда силжиш юзаларининг катта қисми асос юзаси ёки қатламларниннг боғланиш жойи бўйича ўтади (8.2-расм).
Бу турдаги сурилмаларнинг асосий сабабларидан бири руда қатламларининг кучсиз боғланишларининг узилиши, шунингдек ағдармаларни карьернинг иш олиб борилмайдиган бортида жойлашганлигидадир (фаол босим призмасида қўшимча зўриқманинг ҳосил бўлиши). Бундан ташқари қатламлар боғланиши бўйича сувларнинг сизиши сурилмалар фаоллигини оширади.
Сурилмалар кучсиз асосда жойлашган ҳар қандай тоғ жинслари ағдармалари учун характерлидир. Бу сурилма, ёндаги муаллақ турган тоғ жинслари қатламининг ёриб чиқишдан шишиб қолган қисми сурилмасига мос келади.

2-расм. Ички ағдармалар қияликларидаги сурилмалар:


1 – ағдарманинг бошланғич чегараси; 2 – сурилишдан сўнг ағдарманинг чегараси;
3 – фойдали қазилма қатлами.

Кучсиз асосда шакллантирилган барча тоғ жинслари ағдармаларида қиялик ости сурилмаси юзага келади (8.3-расм). Бу сурилмалар секин ривожланади ва катта хавф кашф этмайди, бироқ у катта ҳажмдаги тоғ жинслари массивларини қамраб олади, шунинг натижасида қазиб олиш ишларига таъсир қилади.





3-расм. Бульдозер ёрдамида ташқи ҳосил қилинган ағдармаларда қиялик ости сурилмалари:


1 – ағдарманинг бошланғич чегараси; 2 – сурилишдан сўнг ағдарманинг чегараси;
3 – фойдали қазилма қатлами.
Қияликларнинг сурилиш деформациялари катта миқдордаги чанг заррачаларидан таркиб топган қум-лойли тоғ жинслари ағдармаларида сувга тўйинган тоғ жинслари массасининг қиялик бўйлаб пастга турлича тезликда силжиши билан характерланади. Силжиш тезлиги тоғ жинсларининг қуюқ-суюқлик даражаси ва асоснинг қиялик бурчагига боғлиқ бўлади.
Бутун ағдарма сурилмалари карьер борти сурилмалари каби қиялик деформациясининг учта ривожланиш босқичида таснифланади (8.3-расм): яширин (массивдаги кичик силжиш бошланишидан сурилмалар шаклланишининг кўринишли аломатлари юзага келгунга қадар), фаол (массив бузилишининг сезиларли белгилари пайдо бўлиш нуқтасидан деформациянинг сўнишигача), сўниш босқичи (илгарилаётган сурилма тезлигининг пасайган ҳолидан тўлиқ муаллақ ҳолатигача).
Асос усти ва асосдаги сурилмаларнинг фаол босқичи тоғ жинслари массасининг бирданига силжишига эга бўлган ағдармада юзага келади ва ағдарма атрофида жойлашган ускуналар ҳамда одамлар учун маълум хавфни кашф этади. Айниқса гидроағдармаларнинг таянч призмасида юзага келадиган сурилмалар ўта хафли бўлади, шу жумладан бу сурулмалар тиниқлашган сувларнинг ва лойқаларнинг ёриб чикишини юзага келтиради.

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling