Мавзу: техноген массив (АҒдарма) лар деформациясининг ўзига хос хусусиятлари
Download 1.18 Mb.
|
1 2
Bog'liq8 - маъруза
Оқиш деформацияси - юқори чанг кўринишли қисмлардан ташкил топган қум-лойли тоғ жинслари ағдармаларида қияликларнинг оқиш деформацияси кенг тарқалган. Улар сув шимиган тоғ жинси массивининг турли тезлик билан қиялик бўйлаб пастга силжиши орқали таснифланади. Силжиш тезлиги тоғ жинсларининг консистенцияси ва қияликларнинг қиялик бурчагига боғлиқ бўлади.
Ағдармалар қияликларидаги оқишлар карьер бортида бутунлай характерланадиган анологик деформацияларидан фарқ қилади ва улар қатор бахтсизликлар келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, рўй беришини қуйида келтирилган, мураккаб чангли қум ва лой тоғ жинсларининг эски ағдармалари қияликларининг тўсатдан оқиши хавфлидир. Сувга тўйинмаган чанг заррачали қум ва лой тоғ жинсларини ўзгармас қиялик бурчаги (34÷360) остида ағдармага тўкишгандан сўнг юшшоқ таналар юзага келади. Уларнинг секин аста сувга тўйиниши натижасида қиялик асосига чиқувчи турғун эгри чизик шаклланади. Атмосфера ёғинларининг узоқ вақт давом этиши натижасида ағдармада сувлар сатҳи тез ошиб кетади ва фильтрловчи деформациялар қияликнинг барча юқори баландликларини эгаллайди. Ағдармада тоғ жинсларининг ўртача намлиги оқувчанлик чегарасига, яъни сув сатҳининг кўтарилиши ағдарма баландлигининг 50% гача етганда кутилмаган ялпи оқишлар рўй бериши шароити туғилади. Чўкиш - барча ағдармаларда кузатилиши мумкин бўлган деформация кўриниши. Чўкиш деформасияси узоқ вақт давомида ағдарма жинсларининг зичланиши натижасида ағдарма массивининг тиккасига тушиши ва унда буткул силжиш юзаси шаклланмаслигига асосланиб юзага келади. Мустаҳкам қояли асосда шакллантирилган ағдармаларда унча аҳамиятга эга бўлмаган деформациялар кузатилади. Уларнинг чўкиши жойлаштирила-диган тоғ жинсларининг физика-механик хусусиятлари ва ағдармаларни шакллантириш усулларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун қояли асосда шакллантирилган қояли қопловчи тоғ жинслари ағдармаларида деформация кузатилмайди. Юқори қалинликда мураккаб кам лойли тоғ жинсларини асосга жойлаштиришда чўкиш деформациялари энг катта бўлади. Бу ҳолатда тоғ жинслари ағдарма асосига сиқилади. Эрозия – ағдармалар қияликларининг ҳолати узоқ вақт мобайнида янгилаб турилмаганда содир бўлади. Гидроағдармаларда, уларнинг ювилмали қум-лой материаллардан ташкил топган ташқи қияликларини шакллантиришда эрозиялар хавфли бўлиши мумкин. Гидроағдармалардаги тиндирилган сувларнинг ёриб чиқиши ва жипслашмаган тоғ жинслари массаси ағдармасининг шакллантирилган қирраси орқали пульпанинг тошиб чиқиши кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқаради. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling