Мавзу: Телекоммуникация технологиялари ва техникалари ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари


Download 25.19 Kb.
bet1/3
Sana24.01.2023
Hajmi25.19 Kb.
#1116788
  1   2   3
Bog'liq
1-маруза


Мавзу: Телекоммуникация технологиялари ва техникалари ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари.
Замонавий телекоммуникацияларда ўлчовларнинг аҳамияти.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик таъминоти улар кўрсатаётган хизматлар сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.


Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг ҳар бир хўжалик юритувчи субъекти ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тармоқ тизими умумий принципларига мувофиқлиги шартида метрологик таъминот масалаларини мустақил ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология туғрисида»ги Қонунига мувофиқ, зарурат бўлганда, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида ўтказиладиган ўлчашларнинг бирлилиги ва талаб этиладиган аниқлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш учун метрология хизматлари ва улар таркибида қиёслаш бўлинмалари ўрнатилган тартибда ташкил этилади.
Метрология хизматлари ва қиёслаш бўлинмаларини тузишда ва аккредитация қилишда. алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари O‘z DSt ISO/IEC 17025, O‘z DSt 8.006 ва RH 45-014 қоидаларига амал қилишлари лозим.
Метрология хизмати тўғрисида низом O‘z RH 51-011 га мувофиқ ишлаб чиқилади.
Қиёслаш лабораторияси тўғрисида низом RH 45-014га мувофиқ ишлаб чиқилади.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий структурасида ҳисобот берувчи филиаллар, корхоналар бўлмаганда ёки нисбатан кам Ўлчаш воситалари (ЎВ)га эга хўжалик юритувчи субъектларда метрология хизматлари ташкил этилмайди, метрологик таъминот бўйича масъул шахслар тайинланади.
Метрологик таъминот бўйича масъул шахснинг лавозим йуриқномаси RH 45-015 (8.11.2), ТТ 0357.01га мувофиқ ишлаб чиқилади.
Хўжалик юритувчи субъектларда метрологик таъминот бўйича жавобгарлик бошқа лавозимни эгаллаган шахсга юклатилганда, метрологик таъминот бўйича ишлар ушбу шахснинг метрологик таъминотга жавобгар этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган бўлиши мумкин.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари ва улар таркибидаги қиёслаш бўлинмалари ёки метрологик таъминотга жавобгар шахс фаолият турига боғлик ҳолда А иловада келтирилган Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тармоқ тизими асосий норматив ҳужжатларининг рўйхатидан ўз ишларида фойдаланишлари керак.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг метрология хизматлари ва улар таркибидаги қиёслаш бўлинмалари ёки метрологик таъминотга жавобгар шахс ўз ишларини Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро хамкорликда RH 45-092 га мувофиқ ААТТ Давлат қўмитасининг Асос метрология хизмати (АМХ)нинг методик раҳбарлиги остида олиб борадилар.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида метрологик таъминот бўйича ишлар ушбу ишларни бажариш хуқуқи учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг метрология хизматлари билан шартномалар асосида бажарилиши мумкин.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектнинг метрология хизмати ёки метрологик таъминот бўйича тайинланган жавобгар шахснинг асосий иш турлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • метрологик таъминот бўйича режалар ва ҳисоботлар тузиш;

  • хўжалик юритувчи субъект томонидан фойдаланилаётган (балансдаги ЎВларнинг рўйхатини тузиш), шу жумладан давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада қўлланиладиган барча ЎВни ҳисобга олиш;

  • ЎВни қиёслаш графикларини тузиш ва уларни қиёслаш учун давлат метрология хизмати («Ўзстандарт» агентлиги) органига ёки «Ўзстандарт» агентлиги органларида ЎВни қиёслаш хуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматига ўз вақтида такдим этиш;

  • ЎВларни метрологик аттестация қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

  • эксплуатациядаги ЎВнинг таъмирланишини ташкил қилиш;

  • давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳадан ташқарида қўлланиладиган ЎВни калибрлаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

  • ўлчашларни бажариш методикаларини аттестация қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш;

  • хўжалик юритувчи субъектда ишлаб чиқилаётган техник ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси бўйича ишларни ташкил қилиш ва бажариш;

  • ЎВларнинг ҳолати ва қўлланилиши, ўлчашларни бажариш методикалари, ЎВдан фойдаланишнинг барча босқичларида метрологик нормалар ва қоидаларига риоя қилинишининг метрологик назоратини амалга ошириш.

Метрологик ишларнинг миқдори ва қўлланилаётган ЎВларга боғлик ҳолда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида юқорида кўрсатилган ишларнинг бир қисми бажарилиши мумкин, бунда ҳар бир муайян ҳолда А иловада келтирилган норматив ҳужжатларда кўрсатилган уларни ташкил қилиш (уларнинг техник эхтиёжларидан келиб чиккан ҳолда) ва ўтказиш тартибига амал қилиш лозим.
Ўлчаш воситаларининг асосий турлари
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида метрологик таъминотнинг асосий техник воситалари бўлиб Ўлчаш воситалари: Ўлчаш асбоблари, ўлчовлар, Ўлчаш ўзгартиргичлари, Ўлчаш тизимлари ҳисобланади.
Эксплуатациядаги ЎВлар ўлчовлар натижаларини белгиланган аниқлик билан конунлаштирилган бирликларда таъминлашлари ва қўллаш шартларига мос келиши керак.
Техник воситаларни ЎВга тегишлилик мезонини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.
Ўлчаш воситаларини аттестация қилиш
ЎВни метрологик аттестациядан ўтказиш ЎВларни белгиланган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлашнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
ЎВни метрологик аттестация қилиш ЎВ метрологик характеристикаларининг хақиқий қийматларини аниқлаш ва (ёки) уларни белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш максадида ўтказилади.
Изох - ЎВнинг метрологик характеристикаларига қўйиладиган талаблар ЎВни ишлаб чиқишга техник топшириқ билан (уни алмаштирадиган ҳужжат билан) ёки ЎВнинг фойдаланувчиси томонидан белгиланиши мумкин.
ЎВларни метрологик аттестация қилишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • ЎВлар қўлланилишининг конуний хуқуққа эгалигини давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада уларнинг вазифасига мувофиқ белгилаш;

  • аттестация қилинаётган ЎВ метрологик характеристикаларининг ЎВни ишлаб чиқишга бўлган техник топшириқда ёки аттестация қилиш (аттестация қилиш буюртмачиси) учун ЎВ фойдаланувчисининг топшириғи (талабномаси) билан белгиланган талабларга мувофиқлигини бахолаш;

  • ЎВнинг хақиқий метрологик характеристикаларини аниқлаш;

  • ЎВ метрологик характеристикаларининг хавфсизлик талаблари, гигиеник ва бошқа махсус талабларга мослигининг туўлиқлигини бахолаш.

Давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада қулланиладиган ва турни тасдиқлаш процедурасидан ўтмаган барча ЎВлар мажбурий метрологик аттестация қилиниши лозим.
Изох - Давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳадан ташқарида қўлланиладиган, турни тасдиқлаш процедурасидан ўтмаган Ўлчаш воситалари бирламчи калибрланиши лозим.
ЎВларни метрологик аттестация қилиш ЎВлар чет элдан олиб кирилганда ва уларни эксплуатацияга қабул қилиш стадиясида ўтказилади.
Изох - «Ўзстандарт» агентлигининг рухсати билан ЎВни метрологик аттестация қилишга уни монтаж қилиш ва эксплуатацияга тайёрлашдан кейин йул қўйилади.
Метрологик аттестация қилишдан ўтган ЎВлар даврий, зарур холларда навбатдан ташқари ёки инспекцион қиёслашдан ўтказилиши лозим.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида қўлланиладиган ЎВларни метрологик аттестация қилишни давлат метрология хизматининг органлари ёки ЎВларни аттестация қилиш хуқуқи учун аккредитация қилинган хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида O‘z DSt 8.011 талабларига мувофиқ ўтказадилар.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида қўлланиладиган ЎВларни метрологик аттестация қилиш қуйидаги тартибда ўтказилади:

  1. аттестация қилишда манфаатдор хўжалик юритувчи субъект (бундан кейин - Буюртмачи) ЎВларни метрологик аттестация қилиш ҳуқуқига эга юридик шахсга (бундан кейин - Бажарувчи) O‘z DSt 8.011 да келтирилган форма бўйича талабномани топширади;

  2. бажарувчи талабномани беш кунлик муддатда кўриб чикади ва аттестация ўтказилишига ўзининг розилиги ҳолатида Буюртмачи билан тегишли шартнома тузади;

  3. буюртмачи Бажарувчига аттестация қилинадиган ЎВни ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Ҳужжатларга қўйиладиган талаблар O‘z DSt 8.011 да келтирилган;

  4. бажарувчи шартномада келишилган муддатда зарур экспериментал ва назарий тадқиқотлар ўтказади, синовлар протоколи, аттестация қилиш далолатномасини расмийлаштиради;

  5. аттестациянинг ижобий натижаларида Бажарувчи аттестация қилинган ЎВнинг тавсифини ва ЎВни метрологик аттестация қилиш сертификатини расмийлаштиради;

  6. аттестация натижалари «Ўзстандарт» агентлигига маълум қилинади, «Ўзстандарт» агентлиги уларни Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритади.

Ўлчаш воситаларини ҳисобга олиш

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида мавжуд барча ЎВлар, уларнинг вазифаси ва сотиб олиш манбаларидан қатъий назар, асоси қабул қилиш далолатномаси ҳисобланган моддий ҳисобга олиниши лозим.


Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида фойдаланиладиган ЎВларни ҳисобга олиш ўрнатилган шакллар бўйича олиб борилади.
Эксплуатация қилинаётган ЎВларга эга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектнинг метрологик хизмати (метрологик таъминотга масъул шахс) В иловада келтирилган шакл бўйича қиёсланиши керак бўлган намунавий ва ишчи ЎВларнинг рўйхатини тузиши лозим.
ЎВни қиёсланиши керак бўлган ЎВлар руйхатига киритиш зарурати тўғрисида масала ҳал қилинганда асосий мезон бўлиб унинг қўлланиш соҳаси ҳисобланади.
Метрология хизмати ёки метрологик таъминотга масъул шахс томонидан тузилган қиёсланиши лозим бўлган ЎВлар рўйхати хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган қиёсланиши лозим бўлган ЎВлар рўйхати алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида ЎВларни ҳисобга олиш ва қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.
Қиёсланиши лозим бўлган ЎВлар рўйхатига янги ЎВлар сотиб олинганда ёки улар алмаштирилганда тузатишлар киритилиши зарур.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари қиёсланиши лозим бўлган ЎВларнинг тасдиқланган рўйхати асосида O‘z DSt 8.003га мувофиқ ўлчашларнинг турлари бўйича ЎВларнинг қиёслаш графигини ишлаб чиқадилар.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари ЎВлар қиёсланишини ўтказишнинг тасдиқланган графикларининг нусҳалари ва уларнинг бажарилиши туғрисидаги маълумотларни RH 45-092 га мувофиқ белгиланган муддатларда хар йили ААТТ Давлат қўмитасининг АМХга такдим этадилар.



Download 25.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling