Мавзу: Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар. Режа


Download 0.79 Mb.
bet1/3
Sana16.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1095527
  1   2   3
Bog'liq
Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар

 Мавзу: Темирбетон конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар.

РЕЖА:

  • Темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифаси.
  • Темирбетон конструкцияларига қўйиладиган талаблар.
  • 3. Темирбетоннинг моҳияти.

  • Темирбетон конструкцияларнинг афзалликлари, нуқсонлари ва ишлатилиш соҳалари.

Ҳисоблашнинг асосий мақсади, темирбетон конструкциялари юк остида ишлаганда уларни энг тежамли ўлчамларини танлаш ва шу билан бирга хавфсизлик, ишончлилик ва узоққа чидамлилик талабларига жавоб беришига эришишдир.
.
Ҳисоблашнинг асосий вазифасига ташқи юк таъсиридан конструкция элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган кесим юзалар, арматуралар миқдорини ҳамда конструкция ишчи чизмаларини тайёрлашдаги зарур маълумотларни аниқлаш киради. Конструкцияни ҳисоблаш қурилиш меъёрлари талаблари асосида амалга оширилади
Бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп ишлатилишига сабаб, унинг мустаҳкамлигининг юқорилиги, бетон нархи бошқа материалларга нисбатан анча арзон, у ҳамма жойда етарли, яъни унинг таркибига ҳамма ерда мавжуд бўлган материаллар киради. бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради, бу хусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга чидамли эканлигини кўрсатади, бетон хохланган архитектура ва конструктив шакиллари қабул қилади.
Бетон ва арматуранинг бирга ишлашига шароит яратган сабаблар:
-бетон қотиш жараёнида ҳажмий қисқариши, цементнинг елимлаши, арматуранинг юзасининг даврийлиги ҳисобига тишланади.
-зич бетон арматурани занглаш ва ёнғиндан сақлайди.
-пўлат арматура билан бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайши коэффициентлари бир-бирига жуда яқин.
Темирбетон элементларда асосий арматурани жойлаштириш.
а — эгилувчи элемент, б-сиқилувчи элемент- 1 — ишчи арматура; 2 —бетоннинг сиқилиш қисми; 3 — ёриклар; 4— сиқилган арматура
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари - ҚМҚ курилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради.
Элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзаси, элементни ёрилишга бардошлиги ва бикрлигини ҳисобга оладиган катталик ҳисобий кесим юза дейилади. Конструкция деб, элемент қисмларини бирлаштириш тушунилади.
Конструкциялаш эса, биноларни конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини жойлашни самарали схемасини белгилаш, опалобка ва арматура, конструкция узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқиш.
Конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, меъёр талабларни ҳисобга олган холда бино ва иншоотни қуриш ва ишлатиш жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикрлигини таъминлайдиган ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling