техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар — техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар; техник регламент — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; умумий техник регламент — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, бир турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар гуруҳи хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; махсус техник регламент — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, умумий техник регламентда назарда тутилмаган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар айрим турининг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат; савдодаги техник тўсиқлар — маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда мавжуд бўлган тафовутлари ёки ўзгаришлари оқибатида савдода юзага келадиган тўсиқлар - 4-модда. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари
- Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;
- атроф муҳит муҳофаза қилинишини, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
- савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш.
- 5-модда. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари
- Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- техник регламентларни қўллашнинг мажбурийлиги;
- техник регламентларни қўллашнинг бир хиллиги;
- техник регламентларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги миллий ва халқаро норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
- техник регламентларнинг, уларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |