13-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан ҳамда ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари томонидан шакллантирилади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди умумий ва махсус техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, давлат бошқаруви органлари ўзлари тасдиқлаган махсус техник регламентларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондига белгиланган тартибда тақдим этади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантириш ва юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. - 14-модда. Техник регламентлар тўғрисидаги ахборот
- Амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги ахборот юридик ва жисмоний шахслар эркин фойдалана оладиган бўлиши керак. Давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар тарқатилмаслиги керак.
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровларига кўра:
- амалдаги, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган техник регламентлар тўғрисидаги маълумотларни;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили тўғрисидаги маълумотларни;
- Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзолиги ва халқаро шартномалардаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни;
- ишлаб чиқилаётган, қабул қилинган техник регламентларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |