Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари
II-БОБ.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 5690 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса
II-БОБ.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари
кредит портфелини диверсификациялашнинг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................38 2.1. Тижорат банкларининг кредит портфели ва уни амалдаги ҳолатини таҳлили..............................................................................................................38-46 2.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш амалиётининг таҳлили...........................47-53 III-БОБ.Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш амалиётини такомиллаштириш йўллари..................................................54 Хулоса……………………………………………………………………..........61 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………............64 3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиздаги тижорат банклари ўзининг фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредит қўйилмаларининг асосий қисмини саноат соҳасига йўналтирмоқда. Бу банк фаолиятининг хусусияти билан бевосита боғлиқ бўлсада, маблағларни бир тармоқ ёки соҳага кўп миқдорда йиғилиши банк учун ҳамма вақт ҳам самарали бўлмаслиги бизга жаҳон тажрибасидан маълум. Жаҳон амалиётида банклар томонидан ажратиладиган кредит қўйилмалари таркибида битта тармоққа йўналтирилган кредит салмоғи 25% дан ошмаслиги тавсия этилади. Банк томонидан бошқа тармоқларга ажратилган кредитларнинг жами кредитлар таркибидаги салмоғини ошириш йўлга қўйилиши лозим. Бундай ишларнинг амалга оширилиши банкнинг кредит рискининг пасайишига ва кредитдан кўрилиши мумкин бўлган йўқотишлар даражасини пасайтиришга асос бўлади. Бугунги кунда республикамизда иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилаётган банк кредитлари ҳажмининг ошиши, банк кредитларидан фойдаланаётган турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидаги мижозлар миқдорининг кўпайиши ва банклар томонидан берилаётган кредитларни оқилона жойлаштириш ва улар самарадорлигини ошириш, берилган кредитлар ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлаш банклар кредит портфели устидан доимий назорат олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаси саналади. Иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш банкларнинг асосий даромад манбаига айланган. Банкларнинг кредит портфелида узоқ муддатли кредитлар ҳажмини ошириш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи асосий йўналишлардан ҳисобланади. Миллий иқтисодиёт тараққиётига кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш, хўжалик юритувчи субъектларга банк кредитларини бериш ёрдамида эришиш мумкин. 4 2013 йилда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди. Кредит портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига тўғри келмоқда. 1 Айни пайтда банкларнинг кредит портфели таркибида жиддий ўзгаришлар юз бермокда. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банкларимиз томонидан иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини фаол қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Банклар томонидан ажратилган кредит қўйилмалари қолдиғи эса ўтган йилга нисбатан 30,5 фоизга ўсиб, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 20392 млрд. сўмни ташкил этди. Ажратилган кредитларнинг 85,8 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, асосан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда. Тижорат банклари капиталлашув даражасининг ортиши иқтисодиётнинг реал секторида инвестицион фаолликнинг ўсишини таъминлашда банк кредитларининг аҳамиятини ошишига олиб келди. 2012 йилда корхоналарни модернизация қилиш, технологик ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан жами 5 760 млрд. сўм ёки олдинги йилдагига нисбатан 1,3 баробарга кўп инвестиция кредитлари ажратилди. Хусусан, 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан жами 168 та иқтисодий ночор корхона банк балансига қабул қилинган бўлиб, ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш ва модернизация қилиш мақсадида банклар томонидан 388 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди ҳамда фаолияти тикланган корхоналарнинг 120 таси янги мулкдорларга 919,3 млрд. сўмга сотилди. 1 Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар страрегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. -Тошкент: Ўзбекистон,2014.-12 б. 5 Иқтисодиётни реал секторини кредитлаш амалиётида қатор муаммоларнинг мавжудлиги кредит портфели сифатининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Бу эса, банкларнинг тўловга қобиллиги ва ликвидлилигининг пасайишига сабаб бўлади. Иқтисодиётни модернизациялаш босқичида республикамиз тижорат банкларининг кредитлаш амалиётидаги айрим муаммоларнинг мавжудлиги кўзга ташланмоқда. Хусусан, мамлакатимиз банк тизимида кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланилмаётганлиги, мижозларнинг кредитга лаёқатлилиги баҳолаш тизимида сезиларли камчиликларнинг мавжудлиги тижорат банклари кредит сиёсатини тадқиқ қилишни, кредит сиёсати асосида кредитлаш жараёнини олиб бориш асосларини ўрганиш, кредит риски ва уни бошқариш, кредитлаш жараёнидаги бошқа мавжуд камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш йўлларини амалда қўллаган ҳолда банклар томонидан бериладиган кредитларнинг самарадорлигини оширишни ва кредит портфели диверсификациясини мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling