Мавзу: Тижорат банкалри кредит сиёсатининг такомиллаштириш йуналишлари


 Банк кредит сиёсати кредит портфелини диверсификациялашнинг


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1286937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Kitob 5690 uzsmart.uz

 
1.2. Банк кредит сиёсати кредит портфелини диверсификациялашнинг 
хуқуқий асоси сифатида. 
Кредит сиёсати тижорат банклари кенгаши томонидан ҳар йили 
тасдиқланадиган ва банкнинг кредит фаолияти мақсадларини, кредит 
портфелини самарали бошқариш мақсадида банк томонидан кредитлашда 
юзага келадиган рискларни бошқаришда қўлланиладиган асосий тамойиллар, 
усуллар ва ёндашувларни белгилаб берадиган ҳужжат ҳисобланади. 
Бевосита кредитлашга доир, жумладан кредит аризасини кўриб чиқиш, 
кредит бериш, мониторинг қилиш, кредитни сўндириш жараёнлари билан 
боғлиқ мутахассислар юридик нормалар, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларига, 
шунингдек тижорат банкларни кредитлашга оид ички меъёрий ҳужжатларига 
амал қилишлари лозим.
Банкнинг кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий 
холатига мувофиқлигини таъминлаш учун банк кенгаши томонидан йилига 
камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда кайта 
кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан 


16 
қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низоми (Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлигида 2010 йил 28 ноябрда 905/3-сон билан рўйхатга олинган)га 
асосан, кредит сиёсатининг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: 
- Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси; 
- Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш; 
- Кредит турлари; 
- Кредитларнинг тўпланиши; 
- Кредитларни тўлаш; 
- Қарздорларга доир молиявий ахборот; 
- Гаров таъминотига нисбатан кўйиладиган талаблар; 
- Кредит мониторингига нисбатан кўйиладиган талаблар; 
- Фоиз ставкалари; 
- Боғлиқ шахслар билан бажариладиган операциялар; 
- Кўзда тутилмаган холатлар моддалари (балансдан ташкари моддалар); 
- Кредит портфелини аудит қилиш; 
- Банк Бошқаруви ва Кенгашига тақдим этиладиган ҳисоботлар. 
Кредит сиёсати банк фаолияти турларига қараб мазмуни ва тузилмаси 
жихатидан фарқ қилади. Мазкур бўлим банк мақоми ва у жойлашган 
манзилдан қатъий назар кредит сиёсатида акс эттирилиши лозим бўлган 
умумий масалалар рўйхатини белгилаб беради. Бунда кредит сиёсатининг 
йўналишларида берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шакли, киска ва узоқ 
муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат, молиявий ахборотларни таҳлил этиш 
жараёни, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш 
бўйича чора-тадбирлар акс эттирилиши лозим. 
Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси. Банкларнинг кредит 
сиёсатининг мақсади банкнинг бизнес режасига мувофиқ мавжуд 
ресурсларни иқтисодиётнинг реал секторини молиялаш учун кредитлар ва 
уларга тенглаштирилган жараёнларга жойлаштириш йўли билан тегишли йил 
учун даромадларни таъминлаш, бунда банкнинг ликвидлигини мақбул 
даражада сақлаш, хатарларни диверсификациялаш ва уларни камайтириш 


17 
воситаларидан фойдаланиш ҳисобланади. 
Кўпгина тижорат банкларти кредит сиёсати стратегияси қуйидагиларга 
йўналтирилган бўлади: 

иқтисодиётнинг реал сектори, экспорт қилинадиган, импорт ўрнини 
босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга 
қаратилган лойиҳаларни устувор кредитлаш; 

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама, 
жумладан бюджетдан ташқари фондлар маблағлари, шунингдек халқаро 
молия институтлари линиялари бўйича жалб қилинадиган маблағлар орқали 
кредит билан қўллаб-қувватлаш; 

Банк кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улушини қарз 
олувчиларнинг тўлов интизомини тиклаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек 
лойиҳаларга янги инвесторларни жалб қилиш орқали қисқартириш; 

кредит хатарларини камайтириш учун кредиторлар ўртасидаги 
ахборот алмашуви тизимида иштирок этиш. 
Кредитлашни банк кредит сиёсатининг асосий стратегик йўналишларига 
мувофиқлигини, шунингдек кредит жараёнларига доир тартиботларнинг бир 
хиллигини таъминлаши лозим. 
Кредит сиёсати қуйидагиларни белгилайди: 
 кредит жараёнини бошқариш бўлинмалари ва органлари тузилмасини; 
 Кредит қўмитаси таркибини шакллантириш ва унинг ваколатларини; 
 кўрсаткичларга боғлиқ равишда кредитлар бериш бўйича қарорлар 
қабул қилиш тартибини
 кредитларнинг сифатига боғлиқ равишда банк учун мақбул 
даромадлилик ва хатар даражасини; 
 кредитлаш жараёнида иштирок этувчи ходимларга нисбатан 
талабларни; 
 белгиланган тартибда кредитлар бўйича самарали мониторинг 
жараёни ва ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун адекват 
захираларни шакллантириш тартибини; 


18 
 кредит хатарларини бошқариш тартиби ва уни назорат қилиш 
воситаларини. 
Тижорат банклари кредит сиёсати таянадиган асосий тамойиллари 
қуйидагилар: 
 Банкнинг умумий ривожланиш стратегияси ва банк фаолиятининг 
алоҳида йўналишлари (депозит, инвестицион, актив ва пассивларни 
бошқариш, фоиз) сиёсати билан узвий боғлиқлик; 
 бериладиган кредитларнинг асосий кредитлаш тамойиллари – 
қайтарилиш, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадли 
фойдаланиш ва банк учун рентабеллик тамойилларига мажбурий риоя 
қилиш; 
 кредитларнинг самарадорлиги, уларнинг таъминланганлиги ҳамда 
банк ва қарз олувчилар томонидан шартномавий мажбуриятларни қабул 
қилишнинг юридик жиҳатларини оқилона баҳолаш; 
 Банк томонидан кредит жараёнлари амалга оширилиши бўйича аниқ 
ўрнатилган чекловларнинг мавжудлиги; 
 кредитлаш 
тўғрисида 
қарорлар 
қабул 
қилишнинг 
барча 
даражаларида масъулиятни тақсимлаш. 
Кредит жараёни банк томонидан бериладиган кредитлар ва уларга 
тенглаштирилган 
жараёнлар 
бўйича 
қайтмаслик 
таваккалчилигини 
минималлаштириш, ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун 
адекват захираларни яратиш ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилиши лозим. 
Банклар кредит сиёсатини амалга ошириш ва кредитлаш учун тегишли 
шароитларни яратиш жараёнида қуйидагиларни амалга оширишлари лозим: 

юқори сифатли активлар яратиш (кредитлар ва улар бўйича 
фоизларни ўз вақтида қайтариш) имконини берадиган таваккалчиликка йўл 
қўйиш ва даромадлиликнинг барқарор мақсадли даражасини таъминлаш; 

Банкнинг стратегик мақсадларига мос иқтисодий жиҳатдан 
истиқболли ва рентабел лойиҳаларни молиялаш учун ссудалар бериш; 


19 

Банк мижозлари билан узоқ муддатли, фойда келтирувчи 
муносабатларни ривожлантириш учун имкониятлар яратиш; 

Банкда мавжуд жалб этилган ресурслардан биринчи ўринда 
иқтисодиётнинг реал секторини, жумладан Ўзбекистон Республикасида 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган 
лойиҳаларни кредитлаш учун фойдаланиш; 

кредитлашнинг ўзини оқламаган, шунингдек вақтинчалик, банк 
амалиётида истиқболсиз усулларидан фойдаланишдан қочиш; 

Банк кредит портфелининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида 
кредит ходимларининг касбий маҳоратини ошириш. 
Банклар даромадлиликнинг етарли даражасини сақлаш мақсадида актив 
ва пассивларни бошқариш қўмитаси томонидан белгиланадиган ставкалар 
бўйича кредитлар беришни кўзда тутишлари лозим.
Банклар Республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва 
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни 
кредитлаш ҳажмларини ошириб боради. Бунда кредитлар тадбиркорлар учун 
максимал даражада қулайлаштирилади, жумладан махсус имтиёзли 
кредитлаш фонди, бюджетдан ташқари фондлар ва Ҳукумат қарорларига 
мувофиқ бошқа манбалар орқали имтиёзли кредитлаш учун шарт-шароитлар 
яратилмокда.
Ҳозирда банклар асосан ички манбалар орқали узоқ муддатли 
кредитлаш ҳажмларини ошириш сиёсатини давом эттирмоқда. Банклар 
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилга мўлжалланган инвестицион ва 
бошқа ҳукумат дастурларига, шунингдек хорижий инвестицияларни жалб 
қилиш ҳудудий дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда 
иштирок этиш амалиётини давом эттирмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-
350-сонли 
«Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт 
жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 


20 
қарорига мувофиқ ва устувор инвестицион лойиҳаларнинг самарали амалга 
оширилишини таъминлаш мақсадида, тижорат банклар тикланиш ва 
тараққиёт 
жамғармаси 
маблағлари 
орқали 
молиялаштириладиган 
инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ишлар олиб 
борилмокда. 
Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш. Кредит сиёсати кредит 
бериш жараёнида жалб этилган кредит ходимининг лавозими ва 
ваколатларига қараб уларнинг хар бири учун кредитлаш тўғрисида қарор 
қабул қилиш ва кредит миқдорини чеклаш тартибини белгилаб беради. 
Кредитлаш учун масъул бўлган барча шахслар ваколатлари кредит сиёсатида 
кайд этилади. 
Кредит қўмитаси мажлислари ва унинг банк бошқаруви органлари 
олдида ҳисобот бериш даврийлиги ҳам кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши 
керак. 
Кредитлар 
бериш 
ва 
кредит 
жараёнларига 
тенглаштирилган 
амалиётларни (факторинг, овердрафт, лизинг, кафолатлар ва бошқалар) 
амалга ошириш тўғрисидаги қарорлар банкнинг қуйидаги жамоавий 
бошқарув органлари томонидан қабул қилинади: 
1. 
Филиал Кредит қўмитаси. 
2. 
Банк Кредит қўмитаси. 
3. 
Банк Бошқаруви. 
4. 
Банк кенгаши. 
Барча кредит ваколатлари мижоз қарзининг ялпи суммасига асосланган 
бўлиб, у: 
- Банк томонидан рўйхатга олинган барча бевосита ссуда қарздорлиги; 
- ҳар қандай кредит линиялари ёки мижозга нисбатан бошқа 
мажбуриятларнинг фойдаланилмаган қисми; 
- банк томонидан мижоз фойдасига берилган ҳар қандай мавжуд 
кафолатлар; 


21 
- мижоз бошқа мижознинг қарзлари учун мажбуриятни зиммасига 
олган барча билвосита қарзлар (мижознинг банк томонидан тасдиқланган 
кафолатлари); 
- кўриб чиқиш босқичида бўлган кредит. 
Юқорида санаб ўтилган барча қарздорликлар суммаси берилган кредит 
ваколатлари даражасига тенг ёки ундан кичик бўлиши лозим, акс ҳолда 
кредит расмийлаштирилмаслиги лозим. 
Тижорат банклари кредит сиёсатида коллегиал органлар ваколатларини 
тақсимлашнинг қуйидаги ваколат даражалари кўзда тутилади: 
Банк Кенгаши: 
а) бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига 
ажратилаётган кредитлар (факторинг, лизинг жараёнларини амалга ошириш, 
қопланмаган аккредитивлар очиш ва қопланмаган кафолатлар бериш) 
суммаси ёки банк олдидаги умумий мажбуриятлари I даражали банк 
капиталининг 10 фоиздан ортиқ бўлган ҳолларда қарор қабул қилади; 
б) Марказий банк меъёрий ҳужжатларига мувофиқ банкка дахлдор 
шахслар билан тузиладиган кредит битимларини амалга ошириш тўғрисида 
қарор қабул қилади; 
в) бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига миллий ва 
хорижий валютада кредитлар ажратиш тўғрисида банк кредит қўмитаси 
ваколатларидан юқори бўлган, лекин I даражали банк капиталининг 25 
фоизидан кўп бўлмаган, шунингдек лойиҳаларни кредитлаш муддати 10 
йилдан ортиқ бўлган ҳолларда қарор қабул қилади; 
г) балансдан ташқари «кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида 5 
йилдан ортиқ муддатда ҳисоби юритилаётган «умидсиз» активни (асосий 
қарз, фоизлар, жарима чоралари ва пеняларни) ҳисобдан чиқариш тўғрисида 
қарор қабул қилади ва мазкур қарорни банк акциядорлари умумий 
йиғилишида тасдиқлайди; 
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 
декабрдаги 290-сонли «экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ва кредит 


22 
йўли билан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
қарори билан тасдиқланган «экспорт қилувчи корхоналарнинг банкларнинг 
кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган ва жорий қарзлари 
суммасини таркибий ўзгартириш ҳамда жарима санкциялари ва пеняларни 
ҳисобдан чиқариш бўйича мурожаатларини Иқтисодий ночор корхоналарни 
тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси томонидан кўриб 
чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом»га мувофиқ иқтисодий 
ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика 
комиссияси йиғилиши баённомаси асосида банк кредитлари бўйича жарима 
санкциялари ва пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича қарор қабул қилади. 
е) кредитлаш ва мониторинг амалиёти билан боғлиқ кучайтирувчи, 
бироқ банк кредит сиёсати, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 
қонунчилиги ва банкларни ички меъёрий ҳужжатларига зид бўлмаган 
ваколатлар даражаларини белгилайди. 
Банк ва филиаллар кредит қўмиталари. 
Банк ва филиаллар кредит қўмиталарининг ваколатлари банк Бошқаруви 
томонидан тасдиқланган кредит қўмитаси тўғрисида”ги низом билан 
белгиланади. Бунда:
а) Кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатлари ҳар бир 
филиал бўйича дифференцияланган равишда филиалнинг ўтган молия 
йилидаги кредит жараёнларининг самарадорлиги (даромадлилиги), мижозлар 
базаси таркиби, кредит портфели сифати, кредит ходимларининг касбий 
маҳорати, филиалда кредитлаш масалалари бўйича ўтказилган тафтишлар, 
текширишлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
б) Банклар кредит қўмитасининг филиаллар кредит жараёнлари бўйича 
қарори филиал кредит қўмитасининг ижобий қарори мавжуд бўлган ҳолда 
қабул қилинади.
в) Банклар кредит қўмитаси узоқ муддатли кредитлар бериш бўйича 
(филиалга ўрнатилган ваколатлар доирасидан четга чиқилганда) филиаллар 
кредит қўмиталарига ҳисобрақамлари бўйича катта айланмаларга эга, 


23 
кредитга лаёқатлилик синфи 2 дан кам бўлмаган ёки кредит бўйича етарлича 
ликвид таъминотга эга корхоналар бўйича (банкнинг инвестицион фаолиятни 
мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш департаменти хулосаси асосида) 
қарорлар қабул қилиш юзасидан бир марталик ваколатини топшириши 
мумкин. 
Банкларнинг кредит сиёсати, банкнинг кредит қўмитаси раисига (у ишда 
бўлмаган пайтда кредит қўмитаси раиси ўринбосарига) банк филиалларига 
қуйидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилишга рухсат этиш 
ваколатларини беришни кўзда тутади: 

алоҳида хўжалик субъектларига кредит суммаси учинчи шахсларнинг 
кафиллиги билан 100% таъминланган ҳолларда филиаллар учун белгиланган 
лимитлар доирасида ссудалар беришга; 

алоҳида ҳолларда (филиалга ўрнатилган ваколатлар доирасидан четга 
чиқилганда) ҳисобрақамлари бўйича ва банк филиалларига топширадиган 
нақд пул тушумлари ҳажми бўйича катта айланмаларга эга стратегик муҳим 
мижозларга қисқа муддатли ссудалар бериш бўйича филиалларга бир 
марталик ваколатларни бериш; 

Кредит қўмитаси муҳокамасига тақдим этмасдан пул маблағлари билан 
қопланган банк кафолатларини чиқариш масалалари бўйича; 

Тижорат банклари кредит қўмитаси раиси рухсати билан берилган 
кредитлар бўйича кредит ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва 
кафолатлар чиқариш бўйича шартларнинг бажарилиши устидан назорат 
ҳамда уларнинг кейинги мониторингини амалга ошириш маъсулияти 
филиаллар кредит қўмиталари зиммасига юклатилади. 
Кредитлар турлари. Иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларининг Республика 
иқтисодий 
мустақиллигини 
ривожлантириш 
ва 
мустаҳкамлаш, 
фуқароларнинг ҳаёт фаровонлигини оширишдаги муҳим аҳамиятини ҳисобга 
олган ҳолда банклар сиёсатида қуйидаги энг устувор йўналишлар 
белгиланган: 


24 
 саноат 
(автомобилсозлик, 
енгил, 
нефетгаз, 
машинасозлик, 
электротехника, озиқ-овқат); 
 қишлоқ 
хўжалигини 
ривожлантириш 
ва 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ соҳалар; 
 қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш; 
 фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш; 
 ички ва ташқи савдо; 
 туризм ва хизматлар комплекслари инфратузилмаси (меҳмонхона 
бизнеси, АЁҚШ, автохизматлар, маиший хизматлар ва б.); 
 транспорт ва алоқа инфратузилмаси; 
 истеъмол кредитлари. 
Кредитларнинг тўпланиши. Кредит портфелини кредитлар турлари 
бўйича 
диверсификациялаш, 
кредитларнинг 
алоҳида 
иқтисодиёт 
тармоқларида тўпланиши билан боғлиқ хатарларни минималлаштиришни 
таъминлаш мақсадида банклар кредитлаш турлари, муддатлари бўйича 
алоҳида чекловларни сақлаб қолишади: 
Кредитлар турлари бўйича чекловлар: Банкнинг устувор мақсадларидан 
келиб чиқилган ҳолда, узоқ муддатли кредит қўйилмалари банк кредит 
портфели умумий миқдорининг камида 70 фоизини ташкил қилади. 
Муддатлар 
бўйича 
кредит 
қўйилмалари 
ҳажмлари 
ҳар 
йили 
режалаштирилаётган йил учун бизнес режа таркибида тасдиқланади.
Банк ишончли кредитлари учун хатарнинг максимал миқдори I 
даражали банк капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. 
Барча йирик кредитларнинг умумий суммаси I даражали банк капитали 
миқдорига нисбатан 8 мартадан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳининг 
балансдан ташқари мажбуриятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда I даражали 
банк капиталининг 10 фоизидан ортиқ бўлган кредитлари жами суммаси 
йирик кредит ҳисобланади. 


25 
Битта қарз олувчи ёки ўзаро дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри 
келадиган хатарнинг максимал миқдори I даражали банк капиталининг 25 
фоизидан ошмаслиги лозим. Кредитларнинг битта соҳада тўпланиши кредит 
портфели умумий суммасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим. Ўзбекистон 
Республикаси томонидан кафолатланган ёки пул депозитлари билан 
таъминланган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бундан мустасно. 
Кредитлаш муддатлари бўйича чекловлар.
Кредитлаш муддати:

кредит линияси очилган ҳолда айланма маблағларни тўлдириш учун 
ишлаб чиқариш циклини ташкил қилишга, улгуржи ва чакана савдо 
корхоналарига бериладиган кредитлар бўйича – 1,5 йилдан ошмаслиги 
лозим; 

чакана савдо корхоналарига – 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга 
кредитни ва фоизларни нақд пулда тўлаш ҳамда шартларини қайта кўриб 
чиқмаслик ва муддатини узайтирмаслик шартлари билан (1 йилдан ошмаган 
кредит линияси очилган ҳолатларда, ҳар бир индивидуал кредитлар муддати 
3 ойдан ошмаслиги лозим); 

кичик бизнес корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун 
ажратиладиган кредитлар бўйича –2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058 сонли 
фармоннинг 1-иловасига мувофиқ 18 ойдан ошмаслиги лозим; 

инвестиция лойиҳалари учун кредитлар бўйича 10 йилдан ошмаслиги 
лозим; 

аҳолига ипотека кредитлари бўйича 15 йилдан ошмаслиги лозим. 
10 йилдан ортиқ муддатга кредитлар истисно тариқасида Вазирлар 
Маҳкамаси қарорлари бўйича ёки хорижий банк ва бошқа молия 
институтларининг жалб этилган кредит линиялари орқали (Вазирлар 
Маҳкамасининг тегишли қарорларида ва кредит битимларида белгиланган 
шартлар асосида) берилиши мумкин. 
Банкнинг кредит бўлинмалари томонидан иқтисодий нормативларга 
риоя
қилиниши, кредитларнинг тўпланиши устидан назорат банкларнинг 


26 
тегишли департаментлари, ушбу назорат натижалари 1 ойда бир марта 
Кредит қўмитаси ва Банк Бошқарувига етказилади. 
Кредит жараёнини ташкил этишнинг умумий мезонлари. Кредит 
жараёнини ташкил этиш ва кредит портфелини бошқариш бўйича чора-
тадбирлар кредит қўмитасининг раҳбарлиги остида амалга оширилади ҳамда 
кредит таваккалчилигини ҳисобга олган ҳолда фойданинг барқарор, 
мўлжалли ва мақбул нормасига эришишга қаратилган, шунингдек, берилган 
кредитларга сифатли хизмат кўрсатилиши ва уларнинг мониторингини 
таъминлаши лозим.
Ссуда бериш қарз олувчи тўғрисида, унинг кредитни қайтаришга 
лаёқатини баҳолашга имкон берадиган ахборот мавжудлигини тахмин 
қилади. Ахборот ўз вақтида тақдим этилмаса
,
ёхуд ҳаққоний бўлмаган, 
хатоликка эга молиявий ҳисобот тақдим этилса, ссудалар бериш тавсия 
этилмайди.
Ссуда бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан лойиҳанинг 
бизнес-режаси (ТИА) таҳлилидан сўнг қабул қилинади. Кредит эҳтимолли 
қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
кредитлаш бўйича меъёрий ҳужжатларида ҳамда Банкнинг ички меъёрий 
ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар тўплами тақдим этилганидан сўнг 
берилиши мумкин. Тақдим этилаётган ҳужжатлар тўпламининг таркибида 
бизнес-режа/ТИА (ипотека, истеъмол ва таълим кредитидан ташқари) 
бўлиши ва унда қарз олувчи томонидан мажбурий тартибда лойиҳани ўзини 
қоплаши, хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий фаолиятни амалга 
ошириш учун пул оқимининг етарли эканлиги, ссуда ва фоизларни тўлаш 
жадвали хусусида асосланган ҳисоб-китоблар келтирилиши, шунингдек, банк 
кредитидан 
фойдаланиб 
ишлаб 
чиқариш 
ёки 
бажариш/кўрсатиш 
режалаштирилаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиш бозори 
мавжудлиги тўғрисида маълумотлар ва асосланма, маркетинг таҳлили ва 
эҳтимолли харидорларни аниқлаш акс эттирилиши лозим. 


27 
Кредитлар ва уларга тенглаштирилган активлар (факторинг, лизинг ва 
б.) бўйича фоиз ставкаларининг белгиланиши банкларнининг “фоиз сиёсати” 
билан тартибга солинади. Фоиз ставкалари валютанинг тури, кредитнинг 
муддатлари ва ҳажмлари, ресурсларнинг манбалари, халқаро молия 
институтлари ва хорижий тижорат банклари кредит линияларининг 
шартлари, жалб қилинган ресурслар бўйича ўртача ставка даражаси, қарз 
олувчиларнинг кредитни қайтариш қобилияти, кредит таваккалчилигининг 
даражаси ва бошқа эҳтимолли хатарларга боғлиқ равишда белгиланади. 
Кредитларни тўлаш жадвали кредитлашнинг турига боғлиқ равишда, 
бизнес-режа/ТИА бўйича нақд пул оқимининг таҳлили асосида ҳамда қарз 
олувчининг ишлаб чиқариш циклини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 
кредитнинг охирги муддати билан бир пайтда кредитнинг бутун суммаси 
тўловини белгилаш тавсия қилинмайди. 
Банк кредит сиёсати банк кредит қўмитаси томонидан қарор қабул 
қилинган санадан бошлаб, кредит шартномасида ўзгача тартиб назарда 
тутилмаган бўлса,
:

қисқа муддатли кредит бўйича 30 банк куни ичида, 

узоқ муддатли кредит бўйича эса 90 банк куни ичида молиялаштириш 
очилмаган тақдирда банк кредит қўмитасининг қарори ўз кучини йўқотиши
белгиланади. 
Ссудаларни тўлаш. Банкнинг кредит сиёсати қарз олувчи томонидан 
кредит шартномасида белгиланган муддатларда кредит фоизларини ва асосий 
қарз тўловини ундиришга қаратилган. 
Кредитдан фойдаланиш муддати кредитни мақсади, унинг қопланиши, 
Қарз олувчининг тўлов қобилияти ва кредит таъминотига бевосита боғлиқ 
равишда белгиланиши лозим.
Кредитлаш муддатини, кредит бўйича тўловларнинг навбатини 
аниқлашнинг тартиб-амалиёти ва тартиби Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг ва банкларнинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган ва 
баён этилган. 


28 
Ссудани олиш учун берилган аризада уни тўлашнинг бирламчи ва 
иккиламчи манбалари кўрсатилиши лозим. Ҳатто қатъий таъминот бўлган 
тақдирда ҳам ссудани тўлашнинг манбалари ва истиқболларига асосий 
эътибор қаратилиши лозим. Кафолатни сотишдан тушадиган маблағлар 
ссудани тўлашнинг иккиламчи эмас, бирламчи манбаси ҳисобланадиган 
кредитлар (тегишли тарзда расмийлаштирилган муддатли депозитлар бундан 
мустасно) берилиши мумкин эмас. 
Чет эл валютасидаги қарздорликни тўлаш учун маблағлар етишмаган 
тақдирда қарздорликни миллий валютада, уни биржадан ташқари валюта 
бозори маблағлари ёхуд банкнинг ўзининг ресурслари ҳисобига чет эл 
валютасига айлантириш йўли билан қоплашга йўл қўйилиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 
декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг кредитлари 
бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни 
қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиби»га мувофиқ банк, 
гаровга қўйилган мол-мулкни ёки кредит бўйича таъминотнинг бошқа 
турини сотишдан тушган маблағлар Қарз олувчининг банк олдидаги 
мажбуриятларини қоплаш учун етарли бўлмаганда, банк кредит бўйича 
қарздорликни Қарздорнинг гаровда бўлмаган бошқа ликвидли мол-мулки 
ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган ва нотариал 
тасдиқланган ёзма битим асосида қоплашга ҳақли бўлади.
Хорижий валютада кредит ёки унга тенглаштирилган активлар бўйича 
қарздорлик бўлиб, қарз олувчининг чет эл валютасида маблағи бўлмасдан, 
аммо миллий валютада маблағи бўлган ҳолатда, сиёсатда миллий валютани 
қарздорлик валютасига банк маблағлари ҳисобига операцияни амалга 
ошириш кунидаги Марказий банк курси бўйича конверсиялаш назарда 
тутилади. 
Ссудаларни реструктуризациялаш мазкур кредитни бериш тўғрисида 
қарор қабул қилган кредит қўмитасининг қарори асосида амалга оширилади. 
Реструктуризациялаш деганда илгари тузилган кредит шартномаси 


29 
шартларининг (кредитлаш муддатининг, фоиз ставкасининг, асосий қарзни 
қайтариш бўйича тўловлар даврийлиги, кредит учун фоизларнинг ўзгариши) 
ҳеч бўлмаганда бирортасини ўзгартиришга айтилади. Кредит охирги 
муддатлари узайтирилган (пролонгация) тақдирда кредит қўмитасининг 
қарорини банк бошқаруви тасдиқлаганидан сўнг кучга киради. 
Кредитларни реструктуризациялаш, одатда, бунга иқтисодий асосланма 
бўлганида 
амалга 
оширилиши 
мумкин, 
муайян 
кредит 
бўйича 
реструктуризациялаш тўғрисида қарор лойиҳанинг ўзгартирилган ТИА 
(бизнес-режаси) ҳамда реструктуризациялаш сабаблари ва мақсадга 
мувофиқлигини таҳлил қилиш асосида қабул қилиниши мумкин. 
Кредитларни реструктуризациялаш кредит шартномасига қўшимча 
келишувни расмийлаштириш ҳамда зарур ҳолатларда кредитни таъминотига 
оид ҳужжатларни (гаров, кафиллик, кафолат шартномалари, суғурта 
полислари, депозитлар) қайта расмийлаштириш билан кечиши лозим. 
Айрим ҳолларда, қарз олувчида банк олдидаги тўлов мажбуриятларини 
бажариши учун объектив сабабларга кўра пул маблағлари вақтинчалик 
бўлмаганида кредит сиёсати кредит келишувлари шартларини қайта кўриб 
чиқиш имкониятини назарда тутади. 
Кредитлар қуйидаги шартларга асосан реструктуризация қилиниши 
мумкин: 
а) кредитлашнинг умумий муддати ўзгармаган ҳолда кредитни тўлаш 
жадвалининг ўзгариши; 
б) кредитлаш умумий муддати ўзгарган ҳолда кредитни тўлаш 
жадвалининг ўзгариши (кафолат ёки таъминотнинг бошқа тури бўйича 
шартноманинг муддатини қайта расмийлаштириш шарти билан); 
в) фоизларни тўлаш жадвалининг ўзгариши; 
г) кредит бўйича фоиз ставкасининг ўзгариши; 
д) кредит бўйича мажбурий тартибда тегишли қўшимча таъминот 
тақдим этилиб, берилаётган кредит миқдорининг ўзгариши; 


30 
е) кредит бир валютадан иккинчисига конверсия қилиниб, кредит 
шартларининг қайта кўриб чиқилиши; 
ж) кредитни 
молиявий 
соғломлаштиришга, 
хизмат 
кўрсатиш 
самарадорлигини оширишга, кредит ва фоизлар тўланишига қаратилган, 
кредитларни реструктуризациялашнинг қонунчиликда ман этилмаган бошқа 
турлари. 
Кредит шартномасида: 
- қисқа муддатли, 
- узоқ муддатли сифатида белгиланган кредитнинг тоифаси кредит 
муддати қайта кўриб чиқилиши ёхуд уни мақоми муддати ўтган деб 
ўзгартирилиши сабабли ўзгармайди. 
Кредит муддати узайтирилган тақдирда, агар кредит шартномасида 
фоизларни тўлаш асосий қарзни тўлаш билан бир пайтда амалга оширилиши 
кўзда тутилган бўлса, ҳисобланган, аммо муддатида тўланмаган фоизларнинг 
ҳам муддати айрим ҳолатларда узайтирилиши мумкин. 
Ишончли кредитларни муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди. 
Банк кредит қўмитасининг кредитни реструктуризациялаш бўйича 
қарори, қарз олувчи томонидан банклар кредит қўмитасининг баённомасида 
кўрсатилган шартлар бажарилмаган тақдирда қарор қабул қилинган санадан 
бошлаб уч ой ўтганидан сўнг ўз кучини йўқотади. 
Кредитлар сифатини баҳолаш. Банкда ссудалар сифатини ва бутун 
Кредит портфелини баҳолаш учун хатар даражасини, шунингдек, кредит 
йўқотишларини қоплаш захирасини ҳисоб-китоб қилиш учун ягона баҳолаш 
тизими ишлатилади. Ҳар бир кредитни таснифлаш ва эҳтимолли 
йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захирани шакллантириш Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари ва уларнинг 
филиаллари томонидан активлар сифатини таснифлаш, ссудалар бўйича 
юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ташкил 
этиладиган захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби”га 


31 
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1.10.2011 йилда 632-
рақам билан рўйхатга олинган) мувофиқ амалга оширилади.
Кредит ҳужжатларини юритишга оид талаблар. Кредитга хизмат 
кўрсатиш жараёнида кредит ходимлари ҳар бир қарз олувчининг кредит 
жилдини юритадилар. Кредит жилди Марказий банкнинг «Ўзбекистон 
Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритишнинг тартиби 
тўғрисида»ги низоми талабларига мувофиқ, шунингдек, Банк юридик 
хизмати билан келишилган ҳолда банк томонидан махсус маъқулланган 
тартиботлар, ҳужжатлардан фойдаланиб шакллантирилади. 
Кредит жараёнлари ва қарз олувчиларнинг кредит тарихи хусусида 
маълумотлар олиш мақсадида банк кредит ахбороти миллий институти билан 
ҳамкорлик қилади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Жиноий 
фаолиятдан 
олинган 
даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши 
кураш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ назорат қилиниши лозим бўлган 
кредит жараёнлари бўйича банк қарз олувчиларни идентификациялаш 
бўйича барча талаб этилган тартиботларни юритади ҳамда амалга 
оширилаётган 
жараёнларнинг 
ички 
назорати 
бўйича 
Ўзбекистон 
Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга 
оширади. 
Кредитни таъминлаш турлари, гаров таъминотига қўйиладиган талаблар. 
Кредит тўланмаслиги хавфини бартараф этиш мақсадида қарз олувчи 
кредит таъминотини тақдим этиши мумкин, унга қўйиладиган асосий талаб 
сотилувчанлигидир. Кредит миқдорининг ҳар хил турдаги таъминотларнинг 
қийматига нисбати кредитлаш бўйича банкларнинг ички норматив ва 
Марказий банк ҳужжатлари, шунингдек, чет эл валютасида кредит 
линияларини очган халқаро валюта институтларининг келишувлари билан 
белгиланади. 
Кредитни қайтариш таъминотини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ссуда 
берилгунга қадар банкка бир ёки бир неча хил шаклда тақдим этилади. 


32 
Таъминотнинг қабул қилинадиган барча турлари амалдаги қонунчилик ва 
банкларнинг меёърий ҳужжатлар талабларига мувофиқ расмийлаштирилади. 
Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилиниши мумкин: 
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, ваколатланган бошқа 
шахсларнинг кафолати, 
б) давлат қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкнинг қимматли қоғозлари, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа 
қимматли қоғозлар ва устав фондларидаги улушлар,
в) банкда очилган ҳисобрақамларда тўрган эркин айирбошланадиган ва 
миллий валютадаги гаров, 
г) банкларнинг кафолатлари, 
д) юридик ёки жисмоний шахснинг мулк объекти ҳисобланган мол-
мулкнинг ликвидли гарови, 
е) ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи молиявий барқарор 
суғурта компанияларининг кафолатлари ёки суғурта полислари, 
ж) тўлов қобилияти ва кафилнинг молиявий жиҳатдан ишончлилиги 
текширилган учинчи шахсларнинг кафиллиги, 
з) жисмоний шахсларнинг кафиллиги – таълим, истеъмол, жумладан, 
автокредит, ва ипотека кредитлари бўйича;
и) кредит суммасини камида 1,25 ортиқ миқдорда қоплайдиган, экспорт 
контракти бўйича талаб қилиш ҳуқуқларини мижоздан банк фойдасига воз 
кечиб ўтказиладиган экспорт контракти. Таъминотнинг бундай тури фақат 
молиявий барқарор мижозларни кредитлашда қабул қилиниши мумкин,
к) қонунчиликда таъқиқланмаган таъминотнинг бошқа турлари. 
Гаровга қабул қилинадиган мол-мулкнинг қийматини аниқлаш 
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида», «Гаров тўғрисида», «Ипотека тўғрисида» 
Қонунлар ва шу масалага тааллуқли бошқа ҳужжатлар, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тегишли меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлари ва тижорат банклари ички сиёсатига мувофиқ амалга 
оширилади. 


33 
Мол-мулк қийматини баҳолаш, баҳоланадиган ашёнинг бозор нархини 
аниқлашга асосланиши, ёзма шаклда баён этилиши, уни аниқлашнинг 
асослари хусусида фойдаланувчиларга тушунча бериш учун етарли тавсифга 
эга бўлиши лозим. Баҳоланадиган ашёнинг бозор нархи уни сотиш зарур 
бўлганда эҳтимолли йўқотишларни акс эттириши лозим. 
Банк сиёсати, банк талабларини қондирмайдиган ва кредит тўланишини 
таъминлай олмайдиган мол-мулк ёки кафолат мажбуриятларини кредит 
таъминоти сифатида қабул қилишни таъқиқлайдиган қатор чеклов 
чораларини назарда тутади. Таъминот сифатида қуйидагилар қабул 
қилиниши мумкин эмас: 
а) бюджет ташкилотларининг кафиллиги, қонунчиликда назарда 
тутилган ҳолатлар бундан мустасно; 
б) молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган жисмоний ва юридик 
шахсларнинг кафиллиги; 
в) ликвид бўлмаган мол-мулк; 
г) тарихий, маданий ёки бошқа жиҳатдан қимматлиги ёхуд бошқа 
сабабларга кўра гаровга олиниши/давлат тасарруфидан чиқарилиши, 
хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган мол-мулк;
д) фуқаролар мол-мулкининг қонунчиликка биноан ундирув қаратилиши 
мумкин бўлмаган айрим турлари. 
Кафилнинг ва кафолат берувчининг тўлов қобилиятини баҳолаш 
Марказий банк ва Тижорат банкларининг кредитлаш бўйича меърий 
ҳужжатларида баён этилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак. 
Кредитлар бўйича қабул қилинган таъминот мониторинги чоракда 
камида бир марта кредитга хизмат кўрсатувчи филиал томонидан амалга 
оширилади. 
Кредит мониторингига қўйиладиган талаблар.
Кредит мониторинги қуйидагиларни назарда тутади: 
а) кредитни мониторинг қилиш,
б) Кредит портфелини мониторинг қилиш. 


34 
Кредит мониторингининг асосий мақсади – қарз олувчининг тўловга 
қобилиятсизлигини барвақт аниқлаш ҳамда кредит ва фоизлар сўзсиз 
тўланишини таъминлаш. Кредит мониторинги, банкнинг ички норматив 
ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилмаган бўлса, қарз олувчининг 
ҳисобрақамига хизмат кўрсатиладиган манзил бўйича кредитни берган 
банкнинг таркибий тузилмаси томонидан амалга оширилади. Кредитлар 
мониторинги тизими қуйидагиларни назарда тутади: 
а) жорий мониторинг (кредитни олиш ва тўлаш босқичида), 
б) кейинги мониторинг (ҳисобдан чиқарилган ва банкнинг балансдан 
ташқарида ҳисобга олинадиган кредитлар мониторинги). 
Қарз олувчининг молиявий-хўжалик аҳволи ёмонлашганда, банк 
назоратидан бош тортганида, ҳисобот маълумотларининг ҳаққоний эмаслиги 
ҳамда бухгалтерия ҳисобинининг издан чиққанлик фактлари юзага чиққанда 
банк кредит шартномаси шартларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга 
ошириши керак: 
а) кредитлаш тўхталиши тўғрисида огоҳлантириб даъво хатларини 
юбориш, 
б) ссуда қарздорлиги қолдиғини ундирувга муддатидан аввал тақдим 
қилиш; 
в) кредит шартномаси шартларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳаракатлар. 
Кредит портфелини мониторинг қилишдан мақсад кредит хатарлари 
даражасини баҳолаш ҳамда кредитлар портфели сифатини оширишга 
қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдир. Кредит портфели бўйича 
яхлит шакллантирилган захиралар мониторинги кредит бўлимлари 
томонидан амалга оширилади. 
Кредит портфели тузилмасини таҳлили қуйидагича амалга оширилади: 
а) кредитлар рейтинги; 
б) кредит тарихи; 
в) таъминот сифати; 


35 
г) тармоққа тегишлилиги. 
Кредитларни 
таснифлаш 
ҳамда 
ссудалар 
бўйича 
эҳтимолли 
йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захираларни яратиш тўғрисида қарор 
қарз олувчини қуйидаги мезонлар бўйича динамикада баҳолаш асосида қабул 
қилинади: 
а) қарз олувчининг молиявий аҳволи; 
б) мижознинг кредит тарихи; 
в) тегишли тарзда расмийлаштирилган таъминотнинг мавжудлиги; 
г) қарз олувчини корхонасининг раҳбарият ва бошқарувининг сифати. 
Эҳтимолли йўқотишларга мўлжалланган захира фақат кредит бўйича 
тўланмаган қарздорликни қоплаш учун ишлатилади. Асосий қарз ва 
фоизларни тўлашда муаммоли кредитлар алоҳида мониторинг остида бўлади. 
Кўзда тутилмаган ҳолатлар моддалари. Қарз олувчининг тўлов 
мажбуриятларини тасдиқлаш мақсадида Банк турли кўринишдаги (тўлов, 
бўнак тўлови, контрактни, таклифни бажариш ва б.) кафолат, кафиллик 
беради ҳамда ҳужжатли аккредитивларни очади. 
Кафолат, кафилликларни муомалага чиқарганда ҳамда пул маблағлари 
билан таъминланмаган аккредитивларни очганда банк, кредитлашда қарз 
олувчининг молиявий аҳволи ва кредитни таъминотини текширишда амалга 
ошириладигани каби иш олиб боради. Кафолат жараёнларини ва ҳисоб-
китобнинг аккредитив шаклларини ўтказишда Банк аккредитив ва 
кафолатлар бўйича тегишли халқаро қоидаларга ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки ва тижорат банкининг ички ҳужжатларига 
таянади. 
Қабул қилинган кафолат, аккредитив мажбуриятлари ва кафиллик учун 
Банк амалдаги тарифларга мувофиқ мижоздан комиссия тўлови ундиради. 
Кредит назорати. Комплекс кредит назорати функцияларини тақсимлаш 
бўйича ваколат банк бошқаруви зиммасига юклатилади. 
Кредит портфели тегишли кредит қўмитаси томонидан унга 
топширилган 
ваколатлар 
доирасида 
амалга 
оширилади. 
Кредит 


36 
қўмитасининг фаолияти кредит таваккалчилигини ҳисобга олган ҳолда 
фойданинг барқарор, мўлжалли ва мақбул нормасига эришишга қаратилган. 
Кредит қўмитаси кредит стандартлари, кредит сиёсати, кредитларни бериш 
жараёни ва кредит портфелининг сифатини белгилайди ва уларга риоя 
этилишини назорат қилади. У, шунингдек, асосий кредит буюртмаларини 
кўриб чиқади ҳамда тақдим этилган кредит лимитларининг бажарилишини 
назорат қилади. Кредит қўмитасининг фаолияти кредит қўмитаси 
тўғрисидаги низом билан тартибга солинади. Кредит жараёнини амалга 
ошириш банкнинг тегишли департаменталрига ҳамда хизмат кўрсатувчи 
филиалларга юклатилади ва банкларнинг тегишли ички норматив 
ҳужжатлари (қоидалар, техникавий тартиблар, тартиботлар ва ш.к.) билан 
тартибга солинади. 
Банкнинг юридик хизмати ва филиалларнинг юристлари кредитга оид: 
кредит шартномаларини расмийлаштириш ва тузиш, гаровга қўйилган 
мулкни суғурталаш шартномалари ҳамда кредитнинг гаров билан 
таъминланмаган қисмини қайтармаганда қарз олувчининг масъулиятини 
суғурталаш, шунингдек, бериладиган кредитлар бўйича таъминотни тақдим 
этишга қаратилган шартномаларини расмийлаштириш ва тузиш, муддати 
ўтган ссудаларни ундириш бўйича даъво ишларини амалга оширишда 
банкнинг тегишли таркибий тузилмалари, суд ва бошқа органлар билан 
ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка 
мувофиқлигини кўриб чиқади. 
Банкнинг юридик бошқармаси, шунингдек, кредит жараёнлари 
масалаларида банк фаолиятини белгилайдиган амалдаги қонунчилик ва 
нормативлардаги ўзгаришларни кузатиб боради, банкнинг тегишли таркибий 
тузилмаларини амалдаги қонунчилик ўзгаргани хусусида хабардор қилади. 
Банкнинг кредит жараёни билан боғлиқ ҳар бир бўлинмаси ўз ишини 
банкнинг кредит сиёсатига мувофиқ умумий вазифаларидан келиб чиққан 
ҳолда, функционал вазифаларида белгиланган мақсад ва вазифаларга 
асосланиб қуради. 


37 
Амалдаги қоидалар ва банк сиёсатига мувофиқ кредит портфелининг 
аудити ички ва ташқи аудит органлари томонидан амалга оширилади. Аудит 
ва таҳлил жараёнида қуйидагиларга асосий эътибор қаратилиши лозим:
а) кредит муносабатларининг амалдаги қонунчиликка ва банк кредит 
сиёсатининг талабларига мослиги; 
б) берилган кредитларнинг банкнинг тасдиқловчи коллегиал бошқарув 
органи ваколатларига мувофиқлиги; 
в) гаров таъминотининг ҳаққонийлик ва мослик жиҳатидан кредит 
сиёсати талабларига мувофиқлиги; 
г) кредит хатарларини тегишли тарзда баҳолаш ва/ёки уларни имкон 
қадар камайтириш бўйича чораларни белгилаш; 
д) устама фоизларнинг кредит сиёсати талабларига мувофиқлиги; 
е) йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захираларнинг Марказий банк 
ва амалдаги қоидаларига мувофиқлиги. 
Кредит сиёсати банк кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг банк 
бошқарувига уни амалга ошириш бўйича ваколатлар, ижро этиш бўйича 
барча зарур чора-тадбирларни ташкил этиш учун берилади. 
Жорий кредит сиёсати камида йилда бир марта, зарурат юзасидан эса 
бундан ҳам тезроқ муддатда қайта кўриб чиқилади. Кредит сиёсатини қайта 
кўриб чиқишдан мақсад – жорий сиёсатнинг банкни қисқа ва узоқ муддатли 
стратегик вазифаларига мувофиқлигини таъминлаш. 


38 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling