Мавзу. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш Режа саволлари
Download 0.57 Mb.
|
кредит портфелини бошқариш
Кўриб чиқилган таърифларнинг айрим жиҳатларини инобатга олган ҳолда кредит портфелига фикримизча қуйидагича таъриф бериш мумкин: банкнинг кредит портфели- бу бошқарилувчи объект сифатида банкнинг актив кредит операцияларини амалга ошириш натижасида маълум бир вақтдаги турли хил мезонларга кўра кредит қолдиқларининг йиғиндисидир.
Кредит портфелини турлари бўйича банк кредит портфели, банк тизими кредит портфели ва марказий банк кредит портфелига бўлиб ўрганса мақсадга мувофиқ бўлади.
Банк кредит портфелини бошқариш нуқтаи назаридан яна бир қанча турларга бўлиш мумкин. Жумладан, ташқи ва ички омиллар таъсирига боғлаган ҳолда. Банк кредит портфелини ташқи омиллар таъсир қилишига қараб қуйидаги турларга ажратиш лозим.
1. Бошқарилмайдиган кредит портфели. Ушбу кредит портфелига тижорат банклари томонидан давлат дастурлари ва меъёрий ҳужжатларни бажариш мақсадида берилган кредитларини киритиш мумкин. Кредитлар бўйича банк даромадлиликни самарали бошқариш имконияти пасайиб боради.
Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling