Mavzu. Tizim interfeyslari va shinalarni tashkil etilishi
Download 24.85 Kb.
|
Mavzu. Tizim interfeyslari va shinalarni tashkil etilishi-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кетма-кет шиналар
Параллел шиналар
2-жадвал Кетма-кет шиналар Умумий шина конфигурияси кўплаб қурилмаларни битта шу шинага улашни ўз ичига олади. Шу билан бирга, шинага бир вақтнинг ўзида фақат иккита қурилма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: маълумотларни узатувчи ва қабул қилувчи. Ишлатилган шиналар сони ва уларни процессорлар билан боғланишини ташкил қилиши бўйича учта конфигурация мавжуд (3, 4 ва 5-расм). 3-расм. Битта шинали тизим УВВ – киритиш-чиқариш қурилмаси; ВЗУ – ташқи сақлаш қурилмаси 3-расмда кўрсатилган конфигурация SMP ва MPP архитектуралар учун хос. У Intel, AMD процессорларида, CRAY суперкомпьютерларида, Unisys, IBM, HP ва бошқа фирмаларнинг компьютерларида қўлланилади. Кўпгина қурилмалар ўртасида маълумотларни узатишда тизимли шиналарни ортиқча юкланишида юқори тезликни олиш имкони бўлмайди. 4-расм. Икки шинали кўринишдаги тизим 3-расмда тизимли шинани юкланишни тушириш учун киритиш-чиқариш контроллерлари унга эмас, балки махсус кенгайтирилган киритиш-чиқариш шиналарига уланган. Кегайтирилган шиналар тизим шиналарига адаптерлар орқали уланади. 5-расм. Уч шинали кўринишдаги тизим Ўз навбатида, киритиш-чиқариш шиналари адаптер орқали кенгайтирилган шинага ва ундан кейин адаптер орқали процессорга уланиши мумкин (5-расм). Бу тизим шинасини ва кенгайтирилган шиналарни юкланишини туширишга имкон беради. 4 ва 5 расмдаги конфигурациялар Intel ва AMD процессорлари чипсетларида ишлатилади. FSB (Front – Side Bus) шинаси процессорни асосий хотира билан боғлайди. Аниқроғи, FSB ТХ контроллерини ўз ичига олган чипсетнинг шимолий кўпригига уланган. Баъзи компьютерлар процессорни иккинчи даражали ташқи кэш-хотирага улаш учун алоҳида BSB (Back- Side Bus) шинасидан фойдаланадилар. Intel процессорлари Quad Pumped FSB шинасидан фойдаланади. Бу 64 разрядли шина, битта тактда тўртта маълумот пакетини узатади. У частотани икки баробар оширади ва такт импульсини олдинги ва кейинги фронтлари бўйлаб маълумот пакетини узатади. FSB хусусиятлари 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал Download 24.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling