Мавзу: Тизимнинг максадли функсиялари таьрифи


Download 234.88 Kb.
Sana14.12.2020
Hajmi234.88 Kb.
#166443
Bog'liq
3-lab mb


3-Лаборатория иши.

Мавзу: Тизимнинг максадли функсиялари таьрифи.


 Ишдан максад: Тизимнинг максадли функсиялари ни аниклаш хамда уларга таьриф бериш куникмасини хосил килиш.

ERP тизимини тадбики самарадорлиги. Сўнгги пайтда фирманинг ички фаолиятини оптималлаштириш ва автоматлаштириш учун режалаштириш, тайёрлаш, ҳисоб ва назорат каби жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган ERP (Enterprise Resources Planning) деб аталадиган тизимлар қўлланилади. ERP-тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда компанияда мижозга «ташқи дунё» сифатида қаралади ва у катта таъсир кўрсатмайди. Бошқа айтганда, ERP-тизимлари ички бизнес-жараёнларини оптималлаштириш ҳисобига рақобат устунликларига эришишга қаратилган.

ERP тизимини тадбики самарадорлиги. Компания ресурсларини бошқаришнинг тўла функционал ягона тизимидан фойдаланиш компанияни самарали бошқаришни ташкил қилиш, ташқи муҳит ўзгаришларига жавоб бериш тезлигини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишда корхонага катта устунликлар бериши мумкин. Бундай тизимга эгалик қилиш компания харажатларининг анча сезиларли моддаси ҳисобланади ва бу харажатларнинг фойдаси пухта ҳисобланиши ва таҳлил қилиниши керак.

CRM – мижозлар билан муносабатни бошкариш. CRM-тизимларининг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз. Бу тизимларни жорий этиш кўпгина муаммоларни ечиш имконини беради.

Такомиллашган рақобат. Замонавий технологиялар харидор бозорнинг ихтиёрий қисмига оз транзакция харажатлари билан кира олиши, ахборот асимметриклигининг нолга тенглиги ва бошқаларга олиб келди. Шунинг учун мавжуд мижозларни ушлаб қолиш компания учун асосий вазифа ҳисобланади.



Ўзаро муносабатларнинг кўп каналлилиги. Мижоз ва фирма ўртасидаги алоқа турли усулларда амалга телефон, факс, web-сайт, почта, шахсий ташриф орқали оширилиши мумкин –. Мижоз ҳам бу каналлар бўйича олинадиган барча ахборот кейинги ўзаро муносабатларда компания томонидан бутун мажмуада кўриб чиқилишини кутади. Самарадорликни ҳисоблаш учун қуйидаги коэффициентлар қўлланилади:

    • инвестициялар қайтими кўрсаткичи (ROI- Return On Investment);

    • эгаликнинг ялпи қиймати (TCO - Total cost of ownership);

    • харажатлар самарадорлигининг таҳлили (cost-benefits analysis).

ERP тизими афзаллиги. Компания унумдорлиги муҳим кўрсаткичларининг у ёки бу даражасига эришишни кўриб чиқмасдан, компаниянинг бозордаги вазиятини тубдан яхшилашга қаратилган АТнинг тўғри ва самарали жорий этилиши тўғрисида гапириш мумкин эмас. Тизим ташкилотнинг стратегик ва тактик мақсадларига эришиш учун созланган бўлиши керак. Агар компаниялар ERP-тизимларини жорий этишда корпоратив стратегияни инкор этсалар ва унинг фақат тактик вазифаларни амалга ошириш технологияси сифатида ишлатилишига қарасалар, шубҳасиз, олинган устунликларга қарамай, компания бизнесида тубдан яхшиланишлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай лойиҳалардаги нисбий фойда, кўпинча, шунчалик камки, кўпчилик ушбу замонавий тизимларни юқори даражали деб ҳисоблай бошлайди. Шу билан бирга, тизимнинг фойдалилиги сезиларли даражада камайиб борадики, бу нисбатан катта бўлмаган эгаликнинг ялпи қийматида ҳам оғир ҳисобланади.

CRM – тизими нима ва унинг функциялари. CRM-тизими нима ва унинг функциялари қандайлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. CRM – бу, биринчи навбатда, кирувчи унсурлари компания мижози билан боғлиқ барча маълумотлар, чиқувчи унсурлари эса, умуман олганда, компания ёки унинг алоҳида унсурларининг (компаниянинг муайян ишчисигача) ўзини тутишига таъсир қиладиган ахборот ҳисобланадиган тизим (ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар тўплами)дир. Оддийроқ қилиб айтганда, CRM-тизими бу, биринчидан, мижоз тўғрисида ахборот тўплаш, иккинчидан, уни сақлаш ва қайта ишлаш, учинчидан, бу ахборот базасида хулосалар чиқариш, уни бошқа иловаларга экспорт килиш ёки фақат зарурат туғилганида бу ахборотни қулай кўринишда тақдим этишга имкон берадиган иловалар тўпламидир. Аслида, бу фурсатларнинг ўзи ҳам CRM-тизимларининг калит функциялари ҳисобланади.

CRM – тизими нима ва унинг функциялари. CRM-иловалари компанияга буюртмачилар билан ўзаро муносабатларнинг ривожланиш тарихини кузатиш, доимий мижозлар билан кўп томонли алоқаларни мувофиқлаштириш ҳамда савдолар ва мижозга мўлжалланган маркетингни ҳам, Интернет орқали марказдан бошқаришга имкон беради. CRM-тизимлари харидорлар билан муносабатларни яхшилашга қисман имкон берган анчадан бери маълум иловаларга таянади.

1. Зарурий ресурсларни режалаштириш (MRP)

2. Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (MRP II)

Зарурий ресурсларни режалаштириш (MRP).

  • MRP (Material Requirements Planning – зарурий ресурсларни режалаштириш) – ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларни ҳисоблаш усули.

  • MRP тизими нечта ва қанча муддатда керакли маҳсулотни ишлаб чиқишни аниқлаш имконини беради. Сўнг тизим ишлаб чиқариш жадвалини қондириш учун вақтни ва зарур миқдорда материал ресурсларини аниқлайди.

MRPнинг асосий мақсадлари:



MRP нинг асосий мақсади. Ишлаб чиқаришга керакли вақтда ва керакли миқдорда хар бир элемент, хар бир деталь вақтида етказиб берилишини кузатади. Бунинг учун ишлаб чиқариш жараёнининг кетма-кетлиги шакллантирилади ва керакли махсулотни ўз вақтида киритилган режа асосида ишлаб чиқариш имконини беради.

MRP тизими. Ишлаб чиқаришда моддий ресурсларни тўлдириш режа-графигини шакллантиради. Етказиб бериш режа-графигини амалга ошириш учун тизим вақт оралиғига боғланган ҳолда буюртма графикини яратади. Етказиб берувчиларга материаллар ва ташкил этувчилар буюртмаларни жойлаштириш учун қўлланилади ёки ишлаб чиқариш жараёнларига ўзгартиришлар киритишни мустақил режалаштиришни ясаш имконини беради.

MRP - бу ишлаб чиқариш тизими бўлиб асосан дискрет типдаги корхоналарда қўлланилади, шунинг учун у хизмат кўрсатиш, нефтни қайта ишлаш, транспорт ва ҳ.к. соҳаларда кам ишлатилади.

Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (MRP II). Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш методи (Manufacturing Resource Planning, MRP II) – MRP алгоритмларининг табиий ривожлантириш натижаси. MRP зарур материалларни режалаштириш учун мўлжалланган.

Ишлаб чиқариш ресурсларини режалаштириш (MRP II). MRP II – бу MRP бўйича режалаштириш + омборларни бошқариш, таьминот, сотув ва ишлаб чиқариш функциялари ҳисобланади.

MRP II нинг MRP дан фарқи. MRP II MRP дан фарқли улароқ корхонанинг барча ресурсларини шу жумладан ускуналарни, инсон ресурсларини, материал ва молиявий ресурсларни режалаштиришни қамраб олади.

MRP II нинг энг муҳим функциялари.

  • Молиявий бошқарув соҳасида қарорларни қабул қилувчиларни керакли маьлумотлар билан таьминлайди.

  • Бундан ташқари, MRP II тизими компаниянинг ташқи ўзгаришларга мослашиши ва вазиятнинг ўзгаришини башорат қилишга қодир.


Хулоса

Ман бу лаборатория ишида тизимнинг максадли функсиялари ни аниклаш хамда уларга таьриф бериш куникмасини хосил килдим.
Download 234.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling