Мавзу. Тош -ғишт конструкциялари 12-13-мавзу. Тош -ғишт конструкциялари


Download 308.35 Kb.
bet1/3
Sana15.12.2022
Hajmi308.35 Kb.
#1007724
  1   2   3
Bog'liq
ТБК Презент 12-13 мавзу


12-13-мавзу.
Тош -ғишт конструкциялари

12-13-мавзу. Тош -ғишт конструкциялари

Режа:
  • Тош-ғишт конструкцияларининг ривожланиш тарихи.
  • Тош-ғишт конструкциялари учун ишлатиладиган материалларнинг физик-механик хоссалари.
  • Тош-ғишт конструкцияларни ҳисоблаш.

Тош -ғишт конструкцияларининг ривожланиш тарихи. Инсоният тарихида табиий тошлардан азалдан қурилиш материали сифатида фойдаланиб келинган. Тош асридаёқ табиий тошлардан бино ва иншоотлар қурилишида фойдаланилган. Кейинчалик ишлаб чиқариш ва ишлов беришнинг ривожланиши натижасида дастлабки йўнилган тошлар ва сунъий тош яъни хом ғиштлар ва ниҳоят пиширилган ғиштлар пайдо бўлди. Қулдорлик даврида кейинчалик эса феодал тузуми даврларида ғишт-тош конструкциялари мукаммаллик даражасига етди. Ўша даврла қурилган бино ва иншоотлар ҳозиргача сақланиб қолган
Армотош конструкциялар яъни пўлат арматура ўрнатилган ғишт-тош конструкциялари XIX асрда пайдо бўла бошлади. 1813 йилда Англиядаги фабрикалардан бирида пўлат ва ғиштдан бунёд этилган дудбўрон дастлабки арматош конструкция ҳисобланади. Арматураланган ғишт-тош терими Темза дарёси тагидан ўтувчи тоннель қурилишида (1825 й.) Англияда, АҚШ да сув сақлаш учун катта резервуар (1853 й.) қурилишида ишлатилган.
Тош -ғишт ва армотош конструкциялари учун материаллар. Табиий ёки сунъий тошлар, алоҳида тошларни бириктирувчи қоришмалар, пўлат арматуралар (фақат армотош конструкциялар учун) тош-ғишт ва армотош конструкциялар учун асосий материал ҳисобланади.
Ғишт-тошлар бир қатор ҳусусиятларига кўра тавсифланади. Келиб чиқиш аломатларига кўра карьерлардан олинадиган ва юқори ҳароратларда пишириладиган ёки боғловчилар ёрдамида табиий шароитларда ёки иссиқ ишлов бериш билан тайёрланадиган сунъий ғишт-тошлар каби турларга бўлинади. Катталиги жиҳатидан тошлар баландлиги 500 мм ва ундан йирик блоксимон ва баландлиги 200 мм майда тош доналар ва баландлиги 65 мм, 88 мм ва 103 мм бўлган ғиштларга турланади.
Ғиштларнинг мустаҳкамлик ҳусусиятларига унинг сиқилиш ва эгилишга бўлган вақтинчалик қаршилигини, тошларнинг эса сиқилишга бўлган вақтинчалик қаршилигини ифодаловчи маркалари киради. Кам мустаҳкамликка эга бўлган тошларга маркалари 4, 7, 10, 15, 25, 35, 50 бўлган енгил бетонли ва табиий тошлар, ўрта мустаҳкамли тош-ғиштларга 75, 100, 125, 150, 200 маркали табиий ва бетон тошлар ҳамда ғиштлар киради. Табиий ва бетон тошлар, клинкер ғиштлар маркалари 250, 300, 400, 500, 600, 800, 1000 бўлган юқори мустаҳкамли ғишт-тош материаллари сафига киради. Тошларнинг умрбоқийлик тавсифи унинг сувга тўйинган ҳолатидаги музлаш-эриш цикллари сонига тенг бўлган совуқбардошлиги маркаси орқали баҳоланади. Совуқбардошлик бўйича тош-ғишт материаллар 10, 15, 25, 35, 50, 75, 100, 150, 200, 300 маркаларига бўлинади.
Уч даражали умрбоқийлик(ишончлилик) кўрсатгичлари мавжуд: I даражали – хизмат қилиш муддати юқори (100 йилдан зиёд) бўлган тўсувчи конструкциялар; II-даражали – хизмат муддати ўртача (50-100 йил) бўлган тўсувчи конструкциялар; III даражали - хизмат муддати кам (тахм. 25-50 йил) бўлган тўсувчи конструкциялар.
Тош-ғишт теримида ишлатиладиган қоришмалар цементли, оҳакли, гипсли, тупроқ-лойли ва аралаш (цемент-оҳакли, цемент-лойли ва б.). Ҳажмий оғирлиги бўйича қоришмалар оғир(D1500 кг/м3) ва енгил (D<1500 кг/м3) турларга бўлинади. Қоришмалар учун 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200 лойиҳавий маркалар белгиланган.
Армотош конструкцияларда ишлатиладиган А–1, Вр–1 синфли арматуралар (сетка(тўр)ли арматуралаш учун), А–П, Вр–1 синфли арматуралар (бўйлама ва кўндаланг арматуралаш учун) қўлланилади.

Download 308.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling