Мавзу. Тош -ғишт конструкциялари 12-13-мавзу. Тош -ғишт конструкциялари
Тош-ғишт деворнинг мустаҳкамлиги тавсифлари
Download 308.35 Kb.
|
ТБК Презент 12-13 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Теримнинг ишлаш жараёни.
Тош-ғишт деворнинг мустаҳкамлиги тавсифлари. Теримнинг мустаҳкамлиги тош-ғишт ва қоришманинг мустаҳкамлигига, терим сифатига ва б.га боғлиқ. Тадқиқотларга кўра вертикал чоклар теримнинг ишаш жараёнида деярли иштирок этмайди. Бу вертикал чокларидаги қоришма ва ғиштнинг илашувчанлигининг камайиши, қоришманинг қотиш жараёнидаги киришиши оқибатидир. Юкларнинг юқоридаги қатордан пастки қаторга таъсири горизонтал чоклар орқали ўтади. Қотган қоришманинг бир жинсли эмаслиги ва ғишт-тошларнинг нотекислиги оқибатида бундай ўтишлар нотекис рўй беради яъни ғиштнинг қоришма билан зич бириккан жойларда кучлар концентрацияси вужудга келади. Натижада зич теримдаги тош-ғиштлар фақат сиқилишга эмас, эгилишга ва ҳатто қирқилишга ҳам ишлашга мажбур бўлади.
Терим ўқ бўйича сиқилиши жараёнида кўндаланг йўналишларда деформацияга учрайди. Бундай ҳолларда одатда қоришманинг кўндаланг деформацияси ғишт-тошларнинг кўндаланг деформациясидан катта бўлади. Қоришма ва ғиштларнинг ўзаро ёпишиши сабабли уларда мустақил кўндаланг деформация бўлмайди ва уларнинг контакт текислигида уринма кучланишлар пайдо бўлади. Бу кучланишлар қоришманинг сиқилишга, тош-ғиштларнинг эса чўзилишга ишлашга ундайди. Бу чўзувчи кучлар қоришма қанча заиф бўлса, шунча катта бўлади. Шунинг учун қоришма мустаҳкамлигининг пасайиши теримнинг мустаҳкамлигининг пасайишига олиб келади. Янги ётқизилган қоришма устига терилган терим энг кам мустаҳкамликка эга бўлади. Теримнинг ишлаш жараёни. Вертикал сиқувчи кучнинг кўпайиши (нолдан бузувчигача) жараёнида терим 4 та ишлаш босқичини ўтайди (103-расм). I босқичда (бузувчи R кучнинг 50% дан кичик кучланиш таъсирида) терим ёриқларсиз худди монолит материал сингари ишлайди. II босқичда баъзи ғиштларда теримнинг 1-3 қаторларига тарқаладиган маҳаллий вертикал ёриқлар пайдо бўлади. Бу ёриқлар одатда юкланиш миқдори ўзгармаганда бошқа ривожланмаслиги сабабли хавфли бўлмайди (бузувчи кучларнинг 50-70% таъсирида). Шунинг билан биргаликда мустаҳкамлиги юқори бўлган қоришмаларда бажарилган теримларда бу босқичда теримдаги кучланишлар бузувчи кучларнинг 70-80 % гача етиши мумкин. III босқичда кучланишнинг ошиши натижасида алоҳида вертикал ёриқлар бирикиб материални алоҳида устунларга ажратади. Бу ҳолатда кучланиш бузувчи кучларнинг 80–90 % га тенг бўлади. Ва ниҳоят теримнинг бузилишига мос келувчи IV босқич рўй беради. Бунда алоҳида устунчаларга ажралган материал устуворликнинг йўқолишидан бузула бошлайди. Қоришма маркаси 10 ва ундан катта бўлган ҳолларда теримнинг сиқилишга вақтинчалик қаршилиги(мустаҳкамлик чегараси)ни Л.И.Онищик формуласи бўйича аниқлаш: R’и=AR1[1–a/(b+R2/2R1)], (224) бунда R1 ва R2 – ғишт-тошнинг ва қоришманинг мос равишда мустаҳкамлик чегаралари; a ва b– терим турини инобатга олувчи эмпирик коэффициентлар; a=0.09…0.20, b=0.25…0.30; А– тош терим учун 0,15…0,25, ғишт терим учун 0,5…0,6, енгил бетон блоклар учун 0,8 ва оғир бетон блоклар учун 0,9 га тенг бўлган конструктив коэффициент. Расм.103. Сиқувчи кучнинг оширилишида теримнинг ишлаш босқичлари. Баъзи ҳолларда чўзилишга ва қирқилишга ишлайдиган теримнинг мустаҳкамлигини текширишга тўғри келади. Боғланган кесим бўйича чўзилишда (расм.104,а) терим ё фақат қоришма бўйлаб(кесим 1-1), ёки ғишт-тош ва қоришма бўйлаб (зинасимон 2-2 кесим ёки ясси кесим 3-3) бузилиши мумкин. Боғланмаган кесимда (расм.104,б) терим горизонтал чокларда ғишт билан қоришманинг бир-бирига теккан юзаси бўйлаб бузилади. Бироқ қоришманинг мустаҳкамлик чегараси ғишт ва қоришманинг ўзаро илашуви(ёпишиши)дан кичик бўлса, терим қоришма бўйлаб бузилиши мумкин. Боғланган кесим бўйича теримнинг марказий чўзилишга ишлаши думалоқ резервуарларни, силос минораларни ҳисоблашда кузатилади, эгилишдан ҳосил бўладиган чўзилиш эса номарказий сиқилишга ишлайдиган девор ва устунларни ҳисоблашда кузатилади. Баъзи ҳолларда терим қирқилишга ҳам ишлаши мумкин. Бунда қирқилиш боғланган кесимда ҳам, боғланмаган кесимда ҳам рўй бериши мумкин. а) б) Расм.104. Терим чўзилишининг боғланган (а) ва боғланмаган (б) кесимлар бўйича схемаси. Download 308.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling