Мавзу. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш Режа: Транспорт логистик тизимлар
Download 53.87 Kb.
|
Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш
Микрологистик тизим макрологистик тизимнинг таркибий қисмлари, тизимчалари ҳисобланади. Унга ҳар хил ишлаб чиқариш, савдо корхоналари, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари киради.
Микрологистик тизим ички (ишлаб чиқариш ичидаги) ташқи ва интеграциялашган турларга бўлинади. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизимлар маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик цикли доирасида материаллар оқимини бошқаришни оптималлаштиради. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизимнинг асосий вазифаси якунланмаган ишлаб чиқариш ва материал ресурслар захираларини камайтириш, фирманинг капитал айланишни тезлаштириш, узоқ муддатли ишлаб чиқариш даврини камайтириш, материал ресурслар захира даражасини назорат қилиш ва бошқариш, технологик (саноат) транспорт ишини оптималлаштириш. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизим ишини оптималлаш мезони маҳсулот таннархини ва тайёр маҳсулот сифатини берилган даражада таъминлаш, узоқ муддатли даврни минималлаш ҳисобланади. Ташқи логистик тизимлар ишлаб чиқариш технологик циклидан ташқарида материаллар оқими ва у билан бирга йўналувчи бошқа оқимларни биринчи манбаадан белгиланган пунктгача бўлган бошқариш ва оптималлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади. Ташқи логистик тизим бўғини – ишлаб чиқариш фирмаларининг ишлаб чиқариш бўлимларига материал ресурслар оқими харакатини таъминлаш ва уларнинг омборларидан тайёр маҳсулотни етказиб берувчилардан ҳисобланади. Ташқи логистик тизимнинг асосий вазифаси товар узатувчи тармоқда тайёр маҳсулот ва материал ресурслар рационал ҳаракатини ташкил қилиш, логистик тизимнинг айрим бўғинларидаги логистик операциялар билан истеъмолчилар буюртмаси бажарилиш вақтини ва тайёр маҳсулот ҳамда материал ресурсларни етказиб бериш вақтини қисқартиришдир. Интеграциялашган микрологистик тизим чегараси сотувдан кейинги сервис ва истеъмолчиларга тайёр маҳсулотни сотишни ташкил қилишда тарқатиш тизимидаги логистик операциялар, таъминотни ташкил қилиш ва материал ресурсларни сотиб олиш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи тарқатиш, ишлаб чиқариш цикли орқали аниқланади. Интеграциялашган микрологистик тизимда логистик менежмент ва унинг логистик ҳамкорлари (воситачилар) фирма ишини ва уларнинг ривожланиши учун оралиқ омиллар ва кўпроқ умумий вақт ҳисобини таъминловчи молиявий, материал, ахборот оқимларини бошқаришни оптималлаштириш бошқарув ёндашуви ҳисобланади. Интеграциялашган микрологистик тизим шаклланиши ишлаб чиқариш тарқатиш циклининг барча босқичларида сифатни бошқариш концепцияси ва умумий логистик харажатларни минималлаш концепциялари ҳисобланади. Айрим ҳолларда ишлаб чиқариш ичидаги ва ташқи логистик тизимларга интеграциялашган микрологистик тизимнинг кичик тизимчалари сифатида қаралади. Download 53.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling