Мавзу. Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш Режа: Транспорт логистик тизимлар


Download 53.87 Kb.
bet3/4
Sana29.03.2023
Hajmi53.87 Kb.
#1306164
1   2   3   4
Bog'liq
Транспорт-логистик тизимларни тузиш ва бошқариш

Мезологистик тизимлар. Одатда давлатнинг хўжалик фаолиятини макроэкономика деб юритилади. Бу тушунча мустаҳкам иқтисодий алоқалар билан боғланган мамлакатлар гуруҳининг хўжалик фаолиятини тавсифлаш учун ишлатилади.
Охирги йилларда иқтисодий ривожланишдан мамлакатларда ва бутун жахон амалиётида ягона логистик тизимга боғланган корхоналарнинг катта гуруҳларига конгломератлар тузиш жараёни кузатилмоқда. Конгломератлар молия – саноат гуруҳлар корпорацияси ҳисобланади, бунда капиталлар бирлашиши назарда тутилади..
Кўрсатиб ўтилган корпорациялар (бир мамлакатни қамровчи) ва трансмиллий, яъни бир нечта мамлакатлар хўжалик фаолиятини бирлаштирувчи бўлиши мумкин. Ҳар хил даражадаги шундай конгломератлар ташкил бўлиш жараёни корпоративлаш номини олди. Молиявий капитал соҳасида ҳам йирик халқаро банклар бирлашувини яратиш, корпоративлаш жараёни кузатилмоқда.
Бундай хўжалик фаолияти иқтисодиётнинг ўрта бўғини мезоиқтисодиёт соҳасининг яратилишига олиб келади.
Корпорация логистикаси – “мезологистика” асосан ахборот тавсифига эга логистик тизим даражаси қанчалик юқори даражада бўлса ахборот оқимлари шунча кўп ва материал оқими кам бўлади.
Корпорация логистик тизими шу тарзда қурилган бошқарув тизими ҳисобланадики, унда ҳар бир даража ўзига керак бўлган ахборотга эга.
Мезологистика воситаси бўлиб асосан глобал ҳисоблаш тизими тармоғи хизмат қилади.
Иқтисодиётнинг ўрта бўғини таркиб топиши жахон иқтисодиётини интенсив суратларда ахборотлаштириш билан бир вақтда содир бўлади. Бундай ахборотлаштириш корпорациянинг айрим корхоналари жахоннинг ҳар хил минтақаларида жойлашганига қарамай иқтисодиётни мезотаркиблашни тезлаштиради. Корхонларнинг географик жойлашувига боғлиқ бўлмаган ҳолда корпорация логистик тизимининг глобал тармоғини ташкил қилиш мантиқийдир. Корпорация ривожланишининг муҳим омили бўлиб, фаолиятининг ҳар хиллиги ҳисобланади.
Корпорацияга бирлашган, якка ўзи фаолият олиб борувчи корхона одатда аниқ технологик йўналиш бўйича харакат қилади. Масалан , автомобил ишлаб чиқарувчи корхона. Янги модел яратилишига катта миқдорда пул қўйди. Бозор коньюктурасида ўзгаришлар юз берди ёки модел муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Бу ҳолда синиш даражасида зарар кўрди. Корпорацияда эса бундай ҳолат бўлса тезда чоралар кўрилади. Масалан, автомобилдан ташқари корпорацияда кема, самолёт ёки телевизор ишлаб чиқаради. Диверсификациялаш ҳисобига бозорда автомобил бозоридаги зарарни бошқа бозордан тушган фойда ҳисобига компенсациялайди.
Шундай тарзда диверсификация умумий молиявий таваккалчиликни камайтиради.
Хорижий тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, транспорт-логистик фаолияти ташкил этиши биринчи халқаро даражадаги рақобатга логистик инфратузилма талаблари томонидан жавоб бериши билан ўзига хос хусусиятини намоён қилади.
Л.Б. Миротин ва А.Н.Родниковларнинг тадқиқотига кўра замонавий транспорт - логистик хизматлар инфратузилма билан боғлиқ бўлиб, моддий ва ахборот оқимларини биринчи манбадан якуний истеъмолчигача масофа ва вақтдаги ҳаракатини режалаштириш, замонавий транспорт таркибини ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш ва тартибга солишдир”.
Транспорт тизимининг ривожланишида логистик технологияларнинг ролини тавсифлаш учун замонавий транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифалари эслаш кифоя, чунки ушбу вазифаларнинг амалга оширишнинг ўзига хос технологиялари ва механизмлари мавжуд.

Download 53.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling