Мавзу: Туркияда молия тизимининг ривожланиши


Туркиянинг асосий пул индикаторлари (млрд. тл)


Download 50.84 Kb.
bet3/6
Sana24.04.2023
Hajmi50.84 Kb.
#1395197
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
молия тизимининг ривожланиши (1)

Туркиянинг асосий пул индикаторлари (млрд. тл)

Йиллар

1990

1995

1996

1997

1998

1999

2000

2001

Пул эмиссияси

279

1394

2021

3018

4485

8365

14074

20707

Заҳирадаги пуллар

596

3023

4011

5605

10143

17035

23871

36069

Пул таклифи (М1 активлари)

739

3420

5357

8682

11312

19560

31339

42116

Пул таклифи (М2 активлари)

924

8540

12276

17702

27195

47142

71571

113566

- Банкнот ва тангалар

218

1012

1415

2275

3426

6841

11378

18546

- Пул депозитлари

707

7528

10861

15426

23770

40302

60194

95020

-Марказий банк кредитлари

655

1300

1828

3439

5142

6699

8294

21632

- Давлат сектори учун

414

931

1303

2270

3164

3887

5112

17671

- Хусусий сектор учун

241

369

529

1168

1978

2813

3183

3961

Банк кредитлари

790

5568

10053

16034

22771

37050

65648

78663

Инвестицияни ривожлантиришдаги банк кредитлари

177

646

1047

1465

2734

4561

6934

10271

Кредитлашнинг хусусий хажми

1622

7514

12928

20938

28670

45497

77694

106605

Умумий қўйилмалар

745

7999

11534

16441

25239

41968

63678

100161

Жамғарма қўйилмалари

343

4849

6513

8259

13860

24792

34901

59381

Манба: http://www.tcmb.tr/ – Туркия Республикаси Марказий банки сайти, Статистика бўлими.
Юқорида бериб ўтилган маълумотлар банк капитали жамғармаларини юқори даражада эканлигидан далолат беради. Ҳатто пул заҳиралари хажми 6 баробарга кўпайган. Ваҳоланки, 2002 йил апрелида банк заҳиралари 12,2 млрд. АҚШ долларидан иборат бўлиб, турк лираси бошқа валюталарга ҳеч қандай монеъликсиз алмашишини таъминлаган. Хусусий тижорат банклари шунчалик кўп заҳирага эга бўлганларки, ҳатто Марказий банкнинг кредит ёрдамларидан фойдаланмаган. Тахлил этилаётган давр мобайнида кредит ажратишнинг умумий хажми номинал ҳолатда 65,7 баробарга ўсиб 106,6 триллион турк лирасини ташкил қилди. Бу мамлакат бюджетининг умумий харажатлар миқдоридан ошиб кетади.
Албатта банкларнинг барча фаолияти хайр-эхсон ёки ёрдам тариқасида бўлмаган. Бошқа тижорат корхоналари каби банклар ҳам ўз капиталлари ёрдамида пул ишлайдилар ва даромад оладилар. Бу ерда турк иқтисодчиларининг иқтисодий тахлили ва режали ташкиллаштиришнинг ўзига хос бир қизиқарли хусусиятини таъкидлаб ўтиш лозим. Уларда деярли олинаётган даромадлар ўлчами ва иқтисодиётнинг турли тармоқлари, айниқса хусусий сектордаги ишлаб чиқариш рентабеллиги ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бозор даромад олиш учун ишлаётганларни ташқи иқтисодий тахлил қарашларидан ўз сирлари билан ҳимоя қилади. Шунинг учун биз банк ишининг даромади ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш имкониятига эга эмасмиз. У ҳақида юқорида кўрсатиб ўтилган маълумотлар, шунингдек банк фоиз ставкаларининг ўлчами бўйича тахмин қилиш мумкин.
Туркияда банк фоиз ставкалари жуда-жуда юқори бўлиб, деярли мамлакатдаги инфляция суръатларига яқиндир. Имтиёзли кредитлар фақатгина экспорт операциялари ва ташқи молиялаштириш манбаларига қўлланилади. Инвестиция учун ажратилаётган кредитлар йиллик 70%, ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг 75% ҳисобида амалга оширилади. Шундай юқори фоиз ставкаларига қарамай улардан фойдаланиш ҳолатларининг гувоҳи бўламиз. Чунки инфляциянинг юқори суръати банк фоиз ставкаларини жуда паст ҳолатга тушириб қўймоқда.
Шундай шароитларда тадбиркорлар учун кредит воситаларини тезлик билан даромад келтирувчи ишга йўналтиришлари лозим. Иқтисодчилар томонидан тадбиркорлар учун бир қанча ҳисоб-китоб тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда келажакдаги номинал пул харжатлари ўсиш динамикасини аниқлаш мумкин. Буларсиз давом этаётган гиперинфляция шароитида ишлаш мумкин эмас.
Шунга қарамай инфляция шароитида ижобий иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича Туркия банк тизимининг тажрибасини ўрганиш диққат эътиборни талаб қилади. Мамлакатда ҳукумат томонидан амалга оширилган иқтисодий сиёсат натижасида молиявий капиталнинг, айниқса хусусий, тезроқ ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Хусусий капитал ишлаб чиқаришнинг бир ерга (бир қўлга) тўпланиш жараёнларини жадаллаштириши, такрор ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йирик воситаларни йўналтириши учун қўшимча имкониятларга эга эди. Айниқса экспорт операцияларида иштирок этаётган фирмалар қулай имкониятга эга бўлиб, улар хорижий валютадан фойдаланишлари мумкин эди ва даромадларининг кўпайиши натижасида банк ва корхоналар акцияларини сотиб ола бошладилар. Йирик хусусий капитал ўз фаолиятининг янги тармоқларини оча бошлади. Масалан, “Коч холдинг” ва “Эдзаджибаши холдинг” нинг шўъба(дочерний) компаниялари Американинг “Уэн” компанияси билан ҳамкорликда нефт саноатига ҳам кириб борди.
Умуман, ҳукумат хусусий фирмаларнинг бозор муносабатлари бўйича ташкиллаштирилишини, унинг йириклашиши, бир-бирига қўшилиши, ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт қилиш соҳасида корпорациялар ташкил этилишини ҳар томонлама рағбатлантириб келган. Масалан, банклар учун яқин йиллар ичида ўз капиталини 4 млрд. турк лирасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш таклиф қилинган. Кичик банклар капитални ошириш ҳақидаги талабларни бажара олмаслигини, шунинг оқибатида ўз-ўзидан фаолиятини тўхтатиши ва йирик банкларга қўшилиб кетишини баён қилди. Кичик фирмалар томонидан кредитларнинг етишмаслиги, юқори банк фоизи ва бошқалар бўйича норозиликлар юзага келди. Шундай сиёсат йирик капитал учун фойдали эди. Бир компаниянинг банкрот бўлганлиги ҳақидаги маълумот бошқа кўпгина компанияларнинг мустаҳкамланиши ҳақидаги маълумотлар билан бирга содир бўлиб турди. Туркияда янги йирик компаниялар рўйҳати ҳар йили янги номлар билан тўлиб бормоқда.



Download 50.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling