Mавзу: Турли жинсли системалар, классификацияси. 2 соат. Режа: Турли жинсли системалар, классификацияланиши


Download 0.79 Mb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1525406
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-ma‘ruza.Bunyod 2

Чўктирувчи қурилмалар.
Чўктириш турли жинсли системаларни ажратишнинг бошқа усулларига нисбатан энг оддий усули ҳисобланади. Одатда, чўктириш жараёнидан бирламчи ажратиш усули сифатида фойдаланилади. Чўктириш жараёни чўктирувчи ёки қуйилтирувчи қурилмаларда олиб борилади. Чўктириш қурилмалари даврий,
узлуксиз ва ярим узлуксиз режимда ишлатиладиган қурилмаларга бўлинади. Ўз навбатида узлуксиз ишлайдиган чўктириш қурилмаси бир, икки ва кўп ярусли бўлади. Чўктириш қурилмаларининг айрим турлари билан танишамиз.
7.5- расмда даврий ишлайдиган чўктириш қурилмаси кўрсатилган. Бу қурилма конус асосли цилиндрсимон идиш бўлиб, унга аралашма масалан, суспензия юқоридан берилади. Аралашма қурилмада маълум вақт тиндирилгандан сўнг (агар заррачалар зичлиги муҳитнинг зичлигидан катта, яъни ρқ > ρм бўлса) заррачалар қурилманинг пастки қисмига чўкади. Қурилманинг
юқори қисмида эса тозаланган ва баландлиги h га тенг бўлган катлам ҳосил бўлади. Тозаланган маҳсулот (декантат) қурилманинг ён томонида жойлашган штуцер орқали чиқариб олинади, сўнгра эса чўкма туширилади. Шундан сўнг қурилма ювилади ва жараён қайтадан бошланади.

7.5-расм. Даврий ишлайдиган чўктирувчи қурилма.

Агар ρқ< ρм (масалан, сутларни тиндириш пайтида) бўлса, дисперс фазанинг заррачалари қурилманинг юқориги қисмида йиғилади. Қурилманинг пастки қисмида эса тозаланган қатлам ҳосил бўлади.


Узлуксиз ишлайдиган чўктириш қурилмаларида турли жинсли системаларни ажратиш жараёни анча тез боради ва чўкмани тушириш учун кам вақт кетганлиги сабабли меҳнат сарфлари ҳам камаяди. Бундай қурилмаларга аралашмаларни бериш ва ажратилган маҳсулотларни чиқариб олиш узлуксиз равишда олиб
борилади.
7.6- расмда бир ярусли узлуксиз ишлайдиган чўктирувчи қурилма кўрсатилган. Бу қурилманинг тароқлари бўлиб, суспензияларни тиндириш учун ишлатилади. Ушбу чўктирувчи қурилма баландлиги унча катта бўлмаган, катта диаметрли цилиндрсимон резервуардан иборат бўлиб, конуссимон асосга эга. Ёпик, биноларда қурилманинг диаметри 12— 20 м га тенг бўлади, очиқ
майдонларда эса унинг диаметри 120 м гача бўлиши мумкин. Дастлабки суспензия резервуарнинг ўрта қисмига берилади. Суспензия таркибидаги қаттик заррачалар оғирлик кучи таъсирида чўкади. Резервуарнинг ўртасида вал ўрнатилган бўлиб, унга тароқлар бириктирилган. Ушбу тароқлар чўкаёгган заррачаларни (яъни қуйилтирилган суспензияни) узлуксиз равишда тушириш
тешиги томон силжитиб туради. Тароқли аралаштиргич жуда кичик тезлик (0,02—0,05 айл/мин) билан айланади, шу сабабли аралаштиргичнинг ҳаракати чўкиш жараёнига таъсир қилмайди. Тозаланган суюқлик қурилманинг юқори қисмидаги халкасимон тарнов орқали узлуксиз чиқиб туради. Бундай чўктирувчи
қурилманинг асосий камчилиги шундан иборатки чўкманинг таркибида катта миқдорда (60 % гача) намлик бўлади.

7.6- расм. Узлуксиз ишлайдиган чўктирувчи қурилма:
1 — қобик.; 2 — ҳалкасимон тарнов; 3 юклаш воронкаси; 4 — аралаштиргичнинг электродвигатели; 5 — тозаланган маҳсулот чиқадиган штуцер; 6 — тароқлар; 7 — аралаштиргич; 8 — чўкмани туширадигаи қурилма.

Кўпчилик ишлаб чиқаришларда катта чўктириш юзаси (сатҳи) керак бўлганлиги сабабли биноларнинг майдонларини тежаш мақсадида кўп ярусли чўктириш қурилмаларидан фойдаланилади.


Чўктириш қурилмаларини ҳисоблаш орқали чўкиш юзаси аниқланади.
Чўктириш натижасида маълум вақт τ давомида қуюқлаштирилган суспензия (шлам) қатлами ва баландлиги h га тенг бўлган тозаланган суюқлик қатлами ҳосил бўлди деб ҳисоблаймиз. Чўктириш юзаси F2) бўлганда олинган тоза суюқлик ҳажми hF3) га тенг бўлади. Вақт бирлиги ичида тозаланган суюқлик
ҳажми эса:


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling