Mavzu: Turli maishiy obyektlarda ichki muhandislik tarmoqlarini loyihalash va hisoblash
T = 24 soatda binodagi o'rtacha soatlik suv sarfi
Download 217 Kb.
|
MIRZAYEV SHOHRUX lhi22
7. T = 24 soatda binodagi o'rtacha soatlik suv sarfi:
Oqova suv Бино ичидаги канализация тармоқларини лойиҳалаш қМқ талаблари асосида амалга оширилади. Бино режасини сантехник жихозлари жойлашган қисмида унитар жойлашган ерда ёки махсус ажратилган ерларда. Бинодаги ҳамма стояклар шартли равишда СТК 1-1, СТК 1-2 ва ҳоказо. Кўринишда белгиланиб борилади. Кўндаланг кесмаларда санитар жихозларни чизиш шарт эмас, аммо уларни жойлашиш ерларини щарфлар ёрдамида белгилаш керак: Ун-унитаз, Ум-умивальник, М-мойка, В-ванна, П-писсуар ва ВЕ-биде. Стояклардаги ревизиялар подвалда, биринчи ва охирги қавватларда жойлаштирилади. Беш қаватдан юқори бўлган биноларда эса ҳар 3 қаватдан сўнг ревизия ўрнатиш тавсия этилади. Тармоқларни горизонтал участкаларида ҳар 15 м масофада ревизия, 10м масофада эса прочисткалар жойлаштирилади. Стоякларни бино томи устидан 0,5 м баландроқ чиқарилади, уни диаметри стояк диаметрига тенг келиши шарт, устига флугер ўрнатилади. Сантехник жихозларни полни юзасига нисбатан жойлаштирилса қўйидаги масофалар асосида амалга оширилади: - ванна смесители – 1000мм; - умивальник ва мойка смесители – 1000мм (агар девор ичида бўлса) ёки умивальник ёки мойкани ўзида жойлаштирилади; - бачоги юқорида жойлашган унитаз крани – 1600мм - сув сепиш крани – 250 мм (жойлашиш тирқиши юзасидан). Санитар-техник жихозлар остидан канализация стояклари томонига тавсия этиладиган ўлчам ва қиялик остида қувурлар жойлаштирилади. Турар жой биноларида ҳамма қувурлар очиқ ҳолда пол юзасидан 10-15 см масофа баландлигида ўтказилади. Жамоа биноларида эса қувурлар пастки қават потолоклари остидан ўтказилади. Бино ичида жойлашган ҳар бир стояк ҳовли канализациясига алоҳида-алоҳида чиқарилиб қудуқларга уланади. Ташқарига чиқарилаётган қувурлар бинога нисбатан 900 да чиқарилади. Ташқарига чиқарилаётган қувурлар биноларни катта-кичиклигига қараб 100-150 мм дан кам бўлмасликлари керак. Стокларни ташқарига уланиш масофани бино ичи ва ташқариси билан қўшиб ҳисобланади. Бинонинг ташқи девори ва ундан қудуққача бўлган масофа камида 4 м масофага эгадир. қувурни бурилиш бурчаги суюқликни яхши ўтишини таъминлаши керак. Ташқи канализацияга уланиш схемасида стоякни номери, уни ер юзига нисбатан жойлашиши белгиси, қувир жойлашиши лотоги белгиси, ер белгиси ва полни белгиси, бундан ташқарии қувур диаметри ва нишаби кўрсатилади. Download 217 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling