Мавзу: тутинган ота-оналарни болаларни ахлоқий тарбиялаш режа


Download 46.38 Kb.
bet4/7
Sana01.03.2023
Hajmi46.38 Kb.
#1240114
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРНИ БОЛАЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ

2-босқич. Икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. Сатирнинг фикрича, зурриёднинг пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабатларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муносабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. Бу даврга асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотинга янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий масъулиятни ўзига қамраб олган ота-оналик ролларининг бошланишидир. Кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда боланинг дунёга келиши жуда катта қувончли маросимлар билан бошланиб, улар қадрият сифатида асрлар оша сақлаб келинмоқда. Масалан, бола туғилиши билан боғлиқ суюнчи маросимлари, ақиқа, бешик солди, суннат ва бешик тўйлари кабилар шулар жумласидандир. Шунга қарамай, айрим халқларда, масалан, европа халқларида оилада фарзанднинг туғилиши муайян ташвишлар, руҳий тарангликлар, айниқса, она бошидан кечирадиган эмоционал ҳаяжонлар, яқинларига ижтимоий ва молиявий ташвишларни келтириб чиқарадики, бу ҳам баъзан оилавий муносабатлардаги тарангликларда акс этади. Оила ва фарзанд олдидаги бундай масъулиятлар айрим ҳолларда эр-хотин муносабатларининг дарз кетишига, баъзан ажримларга, бизнинг шароитимизда қуда-андачилик муносабатларидаги келишмовчиликларга ҳам сабаб бўлади.
3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий институтлар – мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлуксиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синовдан ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсонлар билан муомалага кириша бошлайди. Бу муомала жараёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. Энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интеллектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. Яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоатчилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ҳис қиладилар ўзларини. Яхши ёки ёмон ота-оналик роллари мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билингани сабабли, кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар.

Download 46.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling