Мавзу: тутинган ота-оналарни болаларни ахлоқий тарбиялаш режа


Download 46.38 Kb.
bet3/7
Sana01.03.2023
Hajmi46.38 Kb.
#1240114
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРНИ БОЛАЛАРНИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ

ТАРБИЯ ВА НАЗОРАТ
ТАРБИЯ ВА НАЗОРАТ функцияси – ота-оналарни зурриёдларини қобил ва ақлли, имон-эътиқодли, соғ-саломат вояга етишини таъминлашларига боғлиқ. Чунки, оила – нафақат эр ва хотинни, уларнинг мақомларидан келиб чиқиб тарбиялайди, балки ёш авлодни ҳам оиласи, ота-онасига муносиб инсонлар бўлиб етишишлари, жамиятга фойдаси тегиши учун қайғуради. Ўзбек оиласида авлодлардан мерос бўлиб қолган тарбия мезонлари ва анъаналари мавжудки, уларнинг ҳаётийлиги ва бардавомлиги боис жамиятда қадр топган барчасида ёш авлод тарбияси масаласи етакчи ҳисобланган удумлар ва урф-одатлар ҳамон сақланмоқда.
Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси ҳам муҳим бўлиб, у ҳар бир оиланинг ўз жамғармаси бўлишини тақазо этади, шунинг учун ҳам “Эр-хотин – қўш ҳўкиз” бўлиб, тинмай меҳнат қилади, орттирганига тўй ва оилавий тадбирлар ўтказади, уй-жой, томорқаларни фарзандларига мерос сифатида қолдиради. Бу ҳам оила мустаҳкамлигига, ота-оналарнинг обрў-мартабасига хизмат қилади.
Юқорида таъкидланган вазифалар ижтимоий-иқтисодий тузумнинг характерига кўра ўзгариши, бири долзарб, бири эса камроқ аҳамиятли бўлиб қолиши мумкин. Лекин ҳар бир оила аъзосининг шу вазифаларга психологик жиҳатдан тайёрлиги – уларнинг инсон сифатида ўзини бахтли ҳис қилишини, оиласининг мустаҳкам бўлиши, фарзандларининг комил бўлиб етишишларини таъминлайди.

ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРНИ ОИЛАДАГИ ЎРНИ ВА РОЛИ
Оиланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан боғлиқ. Айрим олимлар, масалан, В.Сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. Шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади:
1-босқич. Аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. Бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади.

Download 46.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling