Сиймоси тасвири


Download 42.49 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi42.49 Kb.
#1539645
  1   2   3   4

ҲАЗРАТИ ПAЙҒAMBAP СИЙМОСИ ТАСВИРИ
Шарқ шоирлари асарлари аввал Тангри таоло мадҳу ҳамд билан бошланиб, сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.) га бағишланган наътлар келтирилади. Ўзбек адабиётшунослик фанида ҳамд ва наътларга эътибор берилмасдан келинди. Фақат достонларнинг қурилиши ва тузилиши ҳақида гапирганда ҳамд ва наътлар «анъанавий кириш қисмлар» сифатида қайд этиш билан чегараланган эди.
Бизнинг фикримизча, ҳамд ва наътлар ҳам достонларнинг ажралмас қисми бўлиб, муаллиф дунёқарашини ойдинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Навоий ҳамд-наътлар ёзишда ҳам салафлар йўлини давом эттирган ва исломий ақидаларни баён этишда анъанадан фойдаланган наът ва ҳамдларни алоҳида жанр сифатида олиб қараш мумкин, аммо «меърожнома»лар алоҳида кўринишга эга, лекин «наът»лар аксар достонлар бошида бир ёки бир неча бобни ташкил этиб келган. «Ҳамд ва наът»да қасида хусусияти бор, яъни таъриф-тавсифи, тил услуби кўтаринки руҳ билан ёзилган. Лекин қасиданинг шакли қофияланиш тартиби бошқа (аа, ба, ва...) бундан ташқари қасида жанрининг объекти «наът-ҳамд»лардан фарқ қилади. Наът-ҳамдларда муаллифларнинг фалсафий мушоҳадалари ҳам ифодаланган.
Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонида «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим» шарҳидан кейин бир ҳамд, тўрт муножот ва бешта наът келтирилади. Навоийнинг бешта наъти 147 байтдан иборат.
«Аввалги наът»да олам бошида нури Муҳаммадиянинг мавжуд бўлгани, яъни Муҳаммад ҳақиқати барча мавжудотлардан бурун яратилгани ҳақида гап борса, «иккинчи наът»да Муҳаммад алайҳисаломда нубувват пайғамбарлик нишоналарининг юз бериши исломнинг жорий этила бошлаши, бутпараст кофирларга қарши кураши тасвирланади, «учинчи наът»да ислом дини ғалабаси, саводсиз одам бўлган Муҳаммад расулуллоҳнинг муъжизалар кўрсатишлари, шариатнинг жорий этилиши, Адаму Араб янги динга кириб, шараф топгани баён қилади. «Тўртинчи наът» исломнинг қудрати, Қуръон ва ҳадислар шуҳрати, Пайғамбар асҳоби, халифаларидан сўз очади, «бешинчи наът»да Меърож кечаси таърифи берилади. Навоийда Меърож 53 байтдан иборат, яъни қолган наътлардан у қадар катта эмас. Лекин шуниси борки, Меърож ҳазрати Пайғамбар мўъжизалари ва кароматининг энг чўққиси сифатида кўрсатилади. Аммо бу ҳақда кенгроқ тўхтаб ўтишдан олдин «Нури Муҳаммадия» тушунчаси устида тўхташ жоиз деб ўйлаймиз.
«Нури Муҳаммадия» тушунчаси ислом уламолари ишларида тез-тез тилга олинади, айниқса тасаввуф таълимотида бу тушунча яхши ишланган. Тасаввуф аҳли фикрига кўра Тангри таоло оламларни яратишдан олдин Муҳаммад нурини яратган бўлиб, шу нуртуфайли оламларни ва одамларни халқ этди. Бу нурни «Ҳақиқати Муҳаммадия» ҳам деб юритадилар.
«Ҳайрат ул-аброр»даги биринчи наътда қуйидаги байтлар бор:

Download 42.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling