Сиймоси тасвири


Download 42.49 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi42.49 Kb.
#1539645
1   2   3   4
Сурат аро тифл, вале ақли кул,
Қавлунг аро ғайри яли лам-яқул4.
Пайғамбар бутпарастларга қарши жиҳод бошлаб, Аллоҳ ҳақиқатини Ерда ҳукмрон қилди. Куфр тоғини талқон этароқ имон боғини яшнатди. Муҳаммаднинг даъватлари элу халқлар орасида ғулғула солди, пайғамбарнинг мўъжизали каломи дилларни ёритди ва айни вақтда душманлар ҳам пайдо бўлдилар. Бироқ Макка мушриклари охирул амр имон келтиришга мажбур бўлдилар. Пайғамбар мўъжизаларидан бири бармоқ учи билан ойни икки қисмга бўлганидир:
Меҳр мутии амру мисоли била,
Шақ бўлубон бадр ҳилоли била5.
Учинчи наътнинг насрий сарлавҳаси мана бундай: «Ул нубувват қуёши соясизлигининг пояси, балки қуёш бўлмоқ анинг сояси ва беш бармоғига қалам тутмай ақолими сабъани якқалама қилғони, балки жамъи милал авроқиға насх қалами чеккони»6, яъни: «Ул пайғамбарлик қуёшининг сояси йўқлиги моҳияти, балки қуёш унинг соясидир ва бармоқларига қалам олмай, етти иқлимни забт этгани, балки барча миллатларнинг китобу дилларига инкор хатини чекканлиги».
Бу бобда шоир Муҳаммад жорий этган барҳақ диннинг улуғворлиги, пайғамбаримизнинг улвий-раҳмоний нажоди ҳақида жўшиб тавсифли сатрлар тизади:
Зотинг эди жавҳари улвий нажод,
Тутмади ер сояси бирла савод.
Қайдa савод этгали чеккай рақам,
Қолди чу маҳрум илигингдин қалам.
Бўлмади гар хома бошин ёрмоғинг,
Ёрди қамар хомасини бормоғинг.
Қўймади гар бу қаламинг бир нуқат,
Лек милал насхиға кўп чекти хат7.
Ушбу байтларда Ҳазрати Муҳаммаднинг хат танимаганлиги, аммо шунга қарамай олам асрори илоҳий илмий ҳикмат кони бўлганлиги ифодаланган. Муҳаммад алайҳиссалом хат танимасди, аммо ўнлаб халқлар унинг хати тобеълигига қўшилди. Ажамдан Арабгача, Машриқдан Мағрибгача ислом динини қабул қилдилар. Номаси қора бўлганлар ҳам бу хат тобеъига айланганда, шафоат топдилар. Лоту манот каби бутпарастлар минг балоларга дучор бўлдилар.
Тўртинчи наътда «Ҳайрат ул-аброр» муаллифи Пайғамбар сифатларини мадҳ этишни давом эттириб, Пайғамбар мўъжизалари, ҳазрати расулуллоҳ фаолиятининг қизғин даврини қаламга олган:
Эй нафасинг мояи эъжоз ўлуб,
Руҳи қудус нутқунғга ҳамроз ўлуб.
Гоҳи такаллум санга мўъжиз калом,
Назми каломинг бори мўъжиз низом...
Сиҳҳати ҳукм ичра ҳадисинг caҳиҳ,
Арзи фасоҳатда каломинг фасиҳ8.
Пайғамбарнинг энг улуғ мўъжизаси – бу каломи тариф, яъни «Қуръони карим». Бу сатрларда шунга ишора бор. Муҳаммад Мустафо пайғамбарлар силсиласида сўз сеҳргари сифатида шуҳрат қозонган. Ул жанобнинг нутқи, ваъзи, оятлари илоҳий ваҳийлик эди. Қуръон суралари Аллоҳнинг каломи бўлиб, Жабраил Алайҳиссалом Ҳазрати Муҳаммадга етказиб турган, Ҳазрати Муҳаммад Мустафо буни ўз навбатида халққа етказган. «Қуръон»да исломий ақидалар, ваҳдат ва тавҳид ғоялари, мўмин-мусулмонлик рукнлари, фалсафа ва ҳикмат, ғайб асрори ифодаси бўлган тилсимли маънолар, шунингдек мўминларнинг кундалик ҳаётига лозим бўладиган курсатмалар бор. Одам фарзандига керак бўладиган барча ахлоқий-маънавий нарсаларни бу муқаддас китобдан топиш мумкин. Шунга ўхшаш беҳисоб Ҳадислар ҳам инсон камолоти, унинг ҳаёт тарзини йўлга солувчи ўчмас чироқлардир.
Ҳазрат Навоий ушбу бобда ислом шаръининг беш рукн – намоз, рўза, закот, ҳаж ва калима келтириш шарофати ҳақида тўхтайди. Қайд этамизки, бу мавзу «Ҳайрат ул-аброр»да алоҳида бобда кенгрок, ёритилган. Бу ерда эса, шариатнинг аҳамияти ва Пайғамбаримизнинг бундаги улуғ хизмати тезислар шаклида ўртага ташланган. Пайғамбар шариатни жорий этиш билан инсоният маънавияти тарихида бурилиш ясади. Одамлар яхшини ёмондан, гуноҳни савобдан, ҳаромни ҳалолдан ажратадиган бўлдилар.
Алишер Навоий бу бобда Пайғамбар ҳаётидаги оғир дамлар душманлардан қочиб ғорда яшириниш, Абужаҳл бошлиқ мушриклар билан кураш, Пайғамбарга охиригача содиқ қолган Абубакр, Умар, Усмон, Али ҳақида ёзади:
Pyҳ эди ул баҳри нубуввam дури,
Тўрт рафиқи танининг унсури9.
Навоий Пайғамбар ҳаётига оид тарихий воқеалар, ривоятларни қўшиб тасвирлайди, Пайғамбарнинг фаолиятини исломнинг кириб келиши, ёйилиши ва мустаҳкамланиши билан боғлаб олиб боради. Иккинчи жиҳат шуки, гарчи Муҳаммадий ғояси батафсил ёритилган бўлса-да, лекин Пайғамбарнинг инсоний сифатлари (изтироби, кураши, шодлиги) билан қўшиб олиб борилади.
Пайғамбар меърожи ҳақида шоирлар кўп ёзганлар, бу воқеа ўзининг хаёлот ва тасаввуротларига бойлиги, суфиёна каромату таважжуҳ ва ишқу ошиқлик тушунчалари билан яқинлиги балки бунга сабаб бўлгандир. Меърож кечаси ҳақида қасида ва ғазаллар ҳам ёзилган. Афтидан, бу анъанавий мавзулардан ҳисобланиб, ҳар бир шоир бунда ҳам кучини синаб кўрган.
Алишер Навоийда бешинчи наът бундай бошланади: «Меърож кечаси таърифидаким, каримаи: «Субҳаналлази асро» анга мусаддақи дурур ва «биабдиҳи лайлаи минал масжидил ҳароми илал масжидил Ақсо» анинг субутига икки гувоҳи содиқ»10. Маъноси: «Меърож кечаси таърифидаки, «Субҳаналлази асро»(кечки сафар шаъни-шарафи) ояти карима уни тасдиқ этувчидир ва кечаси ҳарам масжидидан Ақсо масжидига келиб ибодат қилди» (хабари) унинг собитлигига икки содиқ гувоҳдир»). Шундан кейин ушбу насрий сарлавҳанинг шеърий шарҳи бошланади.
Алишер Навоий “Меърожнома”си мана бундай байтлар билан бошланган:
Бир кеча зулматга қолиб коинот,

Download 42.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling