Сиймоси тасвири


Download 42.49 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi42.49 Kb.
#1539645
1   2   3   4
Эй қилибон ламъаи нурунг зуҳур,
Андаки не соя бор эрди, на нур.
Нурунгга тоб икки жаҳондин бурун,
Ҳар не йўқ андин бурун, андин бурун1.
Демак, Навоий фикрига кўра ҳали бирор мавжудот яралмагунча, соя ҳам, нур ҳам бўлмаган бир пайтда Муҳаммад нури «зуҳур қилди», барча қадимийлардан ҳам бу нур қадимийроқдир. Бу фикр олам асосида Муҳаммад нури ётади, деган қарашга мувофиқдир. Навоий давом этиб ёзадики, жисмоний ва руҳий оламлар шу нурдан зиё топган, ҳали ҳазрати Одам Сафиюлуллоҳ яратилмаган эди. Одам Ато ҳам Муҳаммад нуридан бино қилинди. Шунинг учун, «Аввал ўғил, сўнгра ато» яратилди дейиш мумкин. Бошқача шарҳлагандa, ҳазрати Муҳаммад Одам Атога ҳам ато ва ўғилдир. Шу маънода Одам Ато фарзандлари – бани Одам Муҳаммадга фарзанд ҳисобланади.
Навоий Одам Ато ва ҳазрати Муҳаммад орасидаги қариндошликни улар номидаги ўхшаш жиҳатлар билан қиёслаб тушунтирмоқчи бўлади: Одам ва Муҳаммад сўзларининг ёзилиши шаклида «дол» ва «мим» ўхшаш, агар биз Муҳаммадни Аҳмад шаклида ёзсак, (Аҳмад ҳам Пайғамбар исми шарифи), унда учта ҳарф алиф, дол, мим ўхшаш бўлиб чиқади. «Ўғулда уч ҳарф атодин нишон» деб ёзади Навоий. Бироқ «ҳе» ҳарфи ҳам ортиқча эмас. Шоир кўрсатишича, бу «ҳабиб» ва «муҳаббат» сўзларига ишорадир. Зеро, Расулуллоҳ Аллоҳнинг дўсти – Ҳабибуллоҳ лақабини олган ва Расули акрам дилида Тангрига муҳаббат беҳадду ҳисобдир.
Ҳар неки Ҳақ важҳи аро мубҳам ул,
Зоҳир этиб юзда ҳабиби ҳам ул 2.
Демак, Муҳаммад пайғамбар сиймосида илоҳий важҳнинг қудрати ва жамоли акс этган, Пайғамбар Аллоҳнинг кўзгуси, Пайғамбарнинг ишлари ҳам Аллоҳ амаллари, амрининг ҳаётга татбиқи.
Муҳаммад нури Одам вужудига кириб уни шарафлайди, одамдан хавога ўтди, унинг болаларига ҳам таралади. Шундай қилиб, барча инсонлар шу нурдан баҳраманд бўлдилар.
Алишер Навоий бу фикрларни «аввалги наът» деб номланган бобнинг насрий атамасида аниқ ва ихчам баён этади: «Ул ҳазратнинг нури қадамиятидаким, зот баҳрининг аввалги жумбушида ул дурри бебаҳо ламъаси хафо риштасин узди ва ул гавҳари якто ашиъаси ламъа кўргузди ва дурждин дуржга интиқол этди, то Сафиюллоҳдин Абдуллоҳга етти»3. Маъноси: «Ул ҳазрат нурининг қадимийлиги ҳақидаки, зот – тангри денгизи биринчи тўлқинда бир ягона гавҳар нури яширинлик ипини узди ва ул ягона гавҳар порлаб кўринди ва сандуқчасидан буржларга йўналди, токим Одам Атодан Абдуллоҳга етди». Яъни оламдан аввал бу нур яратилиб, кейин оламларга ва Одамга сингиб кетди, токи Абдуллоҳга етди деганда Навоий ҳазрати Пайғамбарнинг туғилишини назарда тутади. Чунки Муҳаммад пайғамбарнинг отасининг исми Абдуллоҳ эди, яъни Аллоҳнинг қули, шундай қилиб олам асосидаги нурдан то Муҳаммад бўлиб туғилгунча даврий бир замон кечади.
Шундан кейин Алишер Навоий ҳазрати Пайғамбарнинг гудаклик айёми, қирқ йилгача ҳар хил юмушлар билан шуғулланишлари, чунончи, чўпонлик қилиши, тижорат билан банд бўлиши ва бошқалар ҳақида ёзади. Шоирнинг тасвирига кўра, пайғамбарлик ёш Муҳаммад сиймосида муҳайё эди, ўнинг ақли, зеҳни одамларни ҳайрон қолдирарди:

Download 42.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling