Сиймоси тасвири


Download 42.49 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi42.49 Kb.
#1539645
1   2   3   4
Меҳр ниҳон ўйлаки айнулҳаёт
Гарники ул чашма назардин қочиб,
Хизр кўк узра қатаротин сочиб.
Тун қилибон гардини анбарсиришт,
Бутратибон ерга насими биҳишт11.
Маълум бўладики, меърож тунининг ўзи тасвирланган ажойиб пейзаж манзараси яратилган: осойишта ва қоп-қора тун. Ҳаёт чашмаси – қуёш яширинган, ой эса ҳали чиқмаган, лекии тун қоронғи бўлишига қарамай сафоли, худди Хизр зулматдан обиҳаёт олиб сепаётгандай. Ҳаводан хушбўй ҳид анқийди, жаннат шабадаси эсиб турибди.
Навоийнинг мана бу ташбеҳ-тасвири ҳам ажойиб:
Ер курави шакл ила мажмар бўлуб,
Кеча саводи анга анбар бўлуб.
Ўт киби ер мажмари остида меҳр,
Ёпиб етак мижмара узра сипеҳр.12
Яъни: ер курраси шаклан гўё учоққа ўхшаб қолган, кечанинг қорғилиги бу ўчоққа сепиладиган анбар (анбар-оловга сепилиб, ўйни хушбўй қиладиган доривор) кабидир. Қуёш ўчоқ остидаги оловга ўхшайди, осмон эса ўчоқ устига ёпилган этаккга ўшаб турибди. Шундан кейин Навоий Пайғамбарнинг ваҳий олиб сафарга тайёргарлик қилаётгани, Аллоҳ васлига етишишдан ниҳоятда сарвараҳ хушнудлиги айтилади. Жаброил Пайғамбар алайҳиссаломга осмоний от Буроқни келтиргани тасвирланган. Навоий осмон жисмлариниг интизорлигини баён этишдан олдин Пайғамбарнинг ўз ички кечинмалари – Тангри билан мулоқот муждасидан юраги беором, жони ичига сиғмайқувониши кўрсатилган:
Чунки набий муждаи жонон топиб,
Муждаи жонон чу топиб, жон топиб.
Пайки он қўлдабон отландуруб,
Рахшини келган сори – ўқ ёндуруб13.
Кўп Мерожномаларда Муҳаммад алаҳиссалом кўкка сафар қилишдан олдин Ҳарам масжиди (Макка масжиди) ва Ақсо масжиди (Байтул муқаддасдаги масжид)ни зиёрат қилиб, намоз адо этгани баён қилинади. Унда Пайғамбар Ҳақ сари “жилвасоз” бўлиб йўлга чиққач, сайёраларнинг пешвоз чиқиши, ҳар бир сайёрада бир муддат тўхтаб ўтиши баён қилинган. Аввал Ой, кейин Зўҳра, кейин Баҳром сайёрасига ўтилади. Бирин – кетин Муштарий, Зуҳал, Ҳамал, Сарв, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс, Жади, Далв, Ҳуд буржларини саёҳат этади. Буларнинг ҳаммаси Ҳабибуллоҳ Қадамидан шарафманд бўлади. Сўнгра Арш ва Лавҳу Қалам сари Буроқни буради:
Фарши бўлиб Арш ила лавҳу қалам,
Қўймоқ учун рахши аларға қадам.14
Кейин Буроқни қолдириб, Ҳазрати Пайғамбар Рафрафга минадилар ва кўк пардаларини очиб, Парвардигор даргоҳига яқинлашадилар. Бу даргоҳ Ломакон даргоҳи, бу ерда вақт ва маъно тушунчалари амал қилинмайди:
Олти жиҳат қайдидин ихрож ўлуб,
Тўрт гўҳар тарки анга тож ўлуб.
Йўқлуғ аёғи била солиб қадам,
Андаки йўлу қадам ўлуб адам,
Ўзлугидин нақшу намудор йўқ,
Нақшу намудоридин осор йўқ.
Чун ўзини айлаб ўзидин халос,
Пардаи иззитда қилиб ўзни хос15.
Шундай қилиб, Алишер Навоий, биринчидан, Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг Ёр васлига етишиш шодлиги, беҳудлигини кўрсатган бўлса, иккинчи томондан, то ўзидан кечмаса, Ёрга етишмайди деган сўфиёна ғояни олдинга сурган. Чунки Пайғамбар макон ва замондан холи оламга дохил бўлар экан, чор унсур билан боғлиқ башарий сифатлардан ҳам халос бўлади, яъни фоний бўлади – “баҳри иноятга” қўшилади. Бу ҳолат шоирда бағоят таъсирли тасвирланган. Шунча воқеалар, арвозу сайру саёҳат, илоҳиёт оламини кашф этиш бир лаҳзада кечади:
Боғонию келгани бир он ўлуб,
Ақл бу мансубада ҳайрон ўлуб16.
Ҳазрати Пайғамбар бу илоҳий сафардан қайтиб, эл орсига шариатни яна кучлироқ ташвиқ қилдилар. Навоий хулосаси шу. Ўзбек шоири васл лаҳзаси ҳолатини кўрсатишга кўп эътибор берган. Асарда жаноби Пайғамбарнинг Парвардигор нурига ғapқ бўлиб, сингиб кетиш тасвири бор, аммо суҳбат берилмаган. Бошқа кўп «Меърожнома»ларда эса Парвардигор билан мулоқот, ғойибона суҳбат берилади. Пайғамбаримиз умматининг гуноҳини кечишни сўрайди.
Демак, Навоий учун васлнинг ўзи ва бунда Муҳаммаднинг ҳолатини кўрсатиш муҳим деб ҳисобланган. Иккала шоирда Пайғамбар ғайритабиий қудратга эга, илоҳийлашган зот сифатида тасвирланади. Пайғамбар биринчидан фавқулодда одам, у оддий инсонларга ўхшамайди, иккинчидан, у – бир идеал, камолот идеали, «хайрул башар». Наътларда яхшилик ва улуғворлик, ҳақ йўли учун кураш ғояси акс этган.
Наътларнинг тили, услуби, поэтикаси ҳам ўзига хос. Биз қисман бунга йўл-йўлакай тўхтаб ўтдик. Лекин фикримизча, бунга кенгрок, тўхтаб ўтиш керак, бу фойдадан холи эмас. Чунки наътларнинг ўз поэтикаси, услуби бор. Аввало, шуни айтишни лозим топамизки, Пайғамбар – комил инсон тимсоли, идеал бўлгани учун тасвир ҳам шунга мувофиқ романтик кўтаринки кайфият қўзғатувчидир. Хаёлот ва муболағали тасвир етакчилик қилади. Муаллифлар ҳамду наътда энг муносиб ва «нажиб» сифатларни куллай Пайғамбарнинг улуғворлиги, бемисллигини тасвирлашга интиладилар. Романтик кўтаринки руҳ байтлар оҳангига ҳам таъсир этган.
Навоийнинг Пайғамбарга муҳаббатлари чексиз. Бу муҳаббат ҳар бир сайрда, ташбеҳ ва ифодада кўриниб турибди. Шоирлар иғроқ, ташхис, ташбеҳ ва китобат санъатларидан усталик билан фойдаланганлар.
Чунончи, Навоийда:
Инсу Малак жонию жононаси.
Икки жаҳон гавҳари якдонаси.
Маҳд санга лавҳаи фирузаранг,
Ким ҳаракатдин анга бўлмай даранг.
Сен киби бу гулшан аро тоза вард,
Умрида кўрмай фалаки солхурд.
Сурат аро тифл, вале ақли кулл,
Қавлунг аро ғайри яли лам-яқул17.
Бу парчани кўздан кечирсак, Шарқ адабиётида қўлланиб келинган бадиий санъатларнинг ажойиб намунасини кўримиз. Чунончи: «инсу малак жони ва жононаси» иборасида ҳам тавсиф бор ва ҳам ташбеҳ. Ажойиб шоирона тасвир бу: одамларнинггина эмас, фаришталарнинг ҳам жони. Жонинга эмас, жононаси – маҳбуби ҳам. Пайғамбар зоти шунчалик шариф ва мўътабар қилиб тасвирланади. «Лавҳаи фирузаранг» – осмоннинг сифати. Бунда ташбеҳи том санъати ишлатилган. Аммо бу «лавҳаи ферузаранг» —«Зангори лавҳа» – Пайғамбарнинг бешиги. Мана бу муболағали ва муносиб ташбеҳни қаранг. Чунки гап Муҳаммад нури ҳақида бормоқда, бу нур учун бутун олам бешик вазифасини ўтган. Пайғамбар бир тоза Гул. Ташбеҳ санъати яна ишга солинган. Аммо бу Гул фалак бағрида очилган. Ташбеҳ кенгайиб романтик тасвирни вужудга келтирган. Пайғамбарнинг туғилиши, гудаклиги тасвирини қаламга олган Навоий шундай санъатларни тизиб ташлайди. Муҳаммаднинг сурати гудак, аммо ҳақиқатда фалак бешигида у бир Ақли куллдир.
Алишер Навоий яна ҳар бир наътда ўзига хос ташбеҳлар қўллайди, чунки ташбеҳлар қаламга олинган мавзуга, вокеагa муносиб бўлиши керак. Пайғамбарнинг туғилиши, чақалоқнинг ҳусну жамоли ва баркамоллиги, набийлик даври ҳақида ёзганда қуёшдай порлаш, мўъжизалар, кароматлар намойиши, Меърож ҳақида ёзганда тун тасвири, чақмоқ ва яшин каби образ – ифодаларга мурожаат қилиш бор.
Хулоса қилиб айтганда, Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонида наътлар муҳим аҳамиятга эга. Наът – бу достонларнинг таркибий қисми бўлиб, муайян ғоявий эстетик вазифага эга. Уларда шоирларнинг исломга муносабати ёрқин акс этган. Навоий Ҳазрати Муҳаммадни инсоният тарихида янги, барҳақ динни жорий этган улуғ зот, кароматли ва шарофатли инсон сифатида қизгин муҳаббат билан тасвирлаганлар. Шу билан бирга ушбу бобларда шоирларнинг кайҳоний тушунчалар тасаввуроти, хаёлот олами ҳам ифодаланади. Айни вақтда конкрет тасвирда Навоий Пайғамбар сиймосини тарихий воқеалар ичида олиб гавдалантиради, тадрижий тус беради.


1 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. Тошкент. «ФАН», I960 й., 24-б.

2 Ўша асар, 24-б.

3 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шам- сиев. Тошкент, «ФАН», 1960 й., 25-б.

4 Ўша асар, 25-б.

5 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», I960 й., 25-б.

6 Ӯша асар, 26-б.

7 Ӯша асар, 26-б.

8 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», 1960 й., 27-б.

9 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», I960 й., 27-б.

10 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрловчи П. Шамсисв. Тошкент, «ФАН», 1960 й., 28-б.

11 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Haшpra тайёрлончи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», I960 и., 28-б.

12 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Haшpra тайёрлончи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», I960 и., 28-б.

13 Ӯша асар, 28-б

14 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Haшpra тайёрлончи П. Шамсиев. Тошкент, «ФАН», I960 и., 29-б.

15 Ӯша асар, 29-б

16 Ӯша асар, 29-б



17 Алишер Навоий. «Хамса», танқидий матн. Нашрга тайёрлончи П. Шам сиев. Тошкент, «ФАН», 1960 й., 25-б.

Download 42.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling