3-тажриба. Гидролизланиш даражасига темпратуранинг таъсири. - Пробиркага 2-3 мл 0.5 н Натрий ацетат CH2COONa эритмасидан қуйиб унга 1-2 томчи фенолфталиен эритмасидан томизинг. Пробиркани чайқатиб аралаштиринг ва эритма рангига эътибор беринг. Пробиркани эритма қайнагунича қиздиринг ва эритма рангининг ўзгаришини кузатинг.
- Гидролизланиш реакциясининг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг. Темпратура таъсирида эритма рангининг ўзгариш сабабини тушунтиринг.
- Пробиркага 2 мл 0.5 н ли FeCl3 эритмасидан қўйинг ва эритма қайнагунча пробиркани қиздиринг. Нима кузатилади? Темир(III)-хлорид тузи гидролизининг босқичли рРеакция тенгламаларини мольекуляр ва ионли кўрнишларда ёзинг. Темпратура ошганда гидролизланиш мувозанати қайси томонга силжийди.?
- Пробиркага 3-4 мл 0.5 н ZnCl2 эритмасидан қуйинг ва индикатор ёрдамида эритма мухитини аниқланг. Эритмага кичкина рух булакчасини солиб, эритма қайнагунича пробиркани қиздиринг.
- Қандай газ ажралади ва нима учун? Бунда қиздириш қандай рол ўйнайди.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар. - 1. Гидролиз деганда нимани тушунасиз?
- 2. қандай тузлар гидролизланади?
- 3. Гидролизланиш даражаси нима?
- 4. қайтар ва қайтмас гидролиз ҳақида тушунча беринг.
- 5. Гидролизланиш жараёнига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |