Мавзу: Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар
Қурилиш машиналарининг таснифи
Download 40.75 Kb.
|
Мавзу-1
Қурилиш машиналарининг таснифи. Қурилиш машиналари вазифаси, бажарадиган ишининг тури, юриш қисми, универсаллигига қараб таснифланади.
Қурилиш машиналари вазифасига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: тайёрлов машиналари, ер қазиш-ташиш машиналари, ер қазиш машиналари, ташиш ва юклаш-тушириш, юк кўтариш машиналари, устун-қозик қоқиш машиналари, тош материалларини қайта ишлаш, саралаш машиналари, бетон ва қоришмаларни тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш, зичлаш машиналари, пардозлаш машиналари, дастаки машиналар ва х.к. Ҳар қайси гуруҳ машиналарини гуруҳчаларга бўлиш мумкин; масалан: ер қазиш машиналарини гуруҳчаларга бўлиш мумкин, тайёрлов машиналари, ер қазиш-ташиш ва ер қазиш машиналари, грунтларни зичлаш машиналарига бўлиш мумкин. Яна бир мисол: юк кўтариш машиналари тўртта гуруҳдан иборат: домкратлар, чиғирлар, кўтаргичлар, кранлар. Ҳар қайси гуруҳча айрим узелларининг умуман машинанинг тузилиши билан бир-биридан фарқ қиладиган айрим турдаги машиналардан иборат. Масалан: домкратлар рейкали, винтли, гидравлик домкратларга бўлиниши мумкин. Ҳар қайси машина тур-ўлчамлар қаторига (моделларга) эга бўлиб, улар тузилиши бўйича бир хил бўлади, бироқ айрим кўрсаткичлар бўйича ҳар хил бўлади. Масалан; чўмичини хажми (сиғими), юк кўтариши, ўлчамлари ва массаси, иш унуми ва бошқалар. Ишлаш принципи бўйича даврий (циклик) ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган машиналарга бўлинади. Даврий ишлайдиган машиналарга мисол қурилиш кранлари, бир чўмичли экскаваторлар, бульдозер, скреперлар ва х.к. Бир хил операцияларни даврий равишда кўп марталаб такрорлайди ва цикл охирида махсулот беради. Узлуксиз ишлайдиган машиналар махсулотни узлуксиз бериб ёки ташиб туради. Масалан: конвейерлар, кўп чўмичли экскаваторлар ва юклагичлар. Куч жихозларининг тури бўйича ички ёнув двигателидан ҳаракатга келтириладиган, электрик, гидравлик ва пневматик двигателлардан ҳаракатга келадиган машиналар бўлади. Кўп қурилиш машиналари аралаш юритмали бўлади. Масалан: электрик-дизель гидравлик дизель, пневматик дизель, электр гидравлик. Қўзғалувчанлик даражаси бўйича бир жойда мухим турадиган (стационар). кўтариб юриладиган ва кўчма машиналарга бўлинади. Универсаллиги бўйича кўп мақсадларга мўлжалланган универсал машиналар ва ихтисослаштирилган машиналар бўлади. Универсал машиналар алмаштирилиб туриладиган турли иш жихозлари билан таъминланади. Масалан: бир чўмичли экскаваторлар. Ихтисослаштирилган машиналарда бир турдаги иш жиҳози бқлади ва фағат битта технологик операцияни бажаради. Масалан: бурғилаш, устун-қозик;-қоқиш болғалари, бетон насослар.Юриш қисмининг турига қараб, пневматик, рельсда ҳаракатланувчи, занжирли ва одимловчи хиллари бўлади. Download 40.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling