Мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш


Download 408.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi408.06 Kb.
#1150380
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу

{Е} = { э
1
, э
2
,... Э
с
}, 
улар қаторига қуйидагилар киради: давомийлик, машина вақти ва ишчилар мехнати 
сарфи, қиймат кўрсаткичлари, сифат параметрлари ва бошқ. 
Агар техниканинг қўшни соҳаларидаги ишлаб чиқаришлардаги технологияларнинг 


формализасияси принсипларига мурожаат қилсак (қурилиш ва кимё индустрияси
машинасозлик,, металлургия), у ҳолда уларнинг тузилмаси (структурасида)да қурилиш 
технологияларига ўхшаш жиҳатларни кўриш мумкин. Технология элементлари ўшандай, 
лекин улар орасидаги ўзаро алоқа кучи ва яқинлиги бир хил эмас. Бу алоқа энг кўп 
даражада металлга ишлов беришда, машинасозликда намоён бўлади, у ерда 
тайёрланаётган маҳсулот (моддий буюм) ишлов бериш жараёнида станок билан (техник 
восита билан) қаттиқ боғланган ёки йиғув жараёни конвейр линиясида олиб борилади. 
Қурилиш ишлаб чиқаришида асосий хусусият шундан иборатки, кўрсатиб ўтилган 
элементлар ўртасидаги алоқалар кўпчилик ҳолатларда кучсиз, ноаниқ, баъзида эса умуман 
йўқ. Бу дастлабки маълумотларнинг кўп омилга эга бўлишини, ечимларнинг турли 
вариантли бўлишини келтириб чиқаради. 
Қурилиш технологиялари аниқ қурилиш майдончасида бажарилади, у параметрлар ва 
омиллар гуруҳи билан тавсифланиши мумкин. Улардан энг асосийси – ишларни амалга 
ошириш шароитларидир (иқлим, техник, технологик, муҳандислик – геологик, ҳудудий ва 
бошқ.). Бу шароитлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз
{Р} = {Р1,Р
2
,...,Р
п

Жараёнларнинг кечиши, шу жумладан қурилиш – технологик жараённинг (ҚТЖ) 
кечиши харакат ва вақтдан ажралмасдир. Вақт омили қурилиш тизими динамикасини
турли жараёнларнинг ўзаро алоқасини, уларнинг бир-бири билан ва атроф муҳит билан 
ўзаро таъсирлашувини ҳисобга олишга имкон беради. ҚТЖ нинг кечиш вақтини 
ифодаловчи параметрлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз 
{Т}= {Т
0

1
Т
2
,...,Т
т
} 
Қурилиш обектида ишларни амалга оширишнинг аниқ шароитларида ҚТЖ нинг 
технологик тузилмасини вақт шкаласига боғлаб қараб чиқиш қурилиш технологик 
жараёнининг ташкилий – технологик жараёни (ТТЖ) тушунчасини киритишга имкон 
беради. ТТЖ нинг модели 

ОТ

ОТ
С
ОТ
—>С
Т
• Р• Т 
ифода ҳисобланади ёки ифодани ҳисобга олган ҳолда қурилиш технологияси тузилмаси 
(структураси) 
м
ОТ
С

-> Р •М•Қ•Л•К •Р•Т 
кўринишда ифодаланиш мумкин. 
Тақдим этилган модел қурилиш технологиялари элементлари орасидаги технологик ва 
ташкилий ўзаро алоқалар йиғиндисини, уларнинг фарқини ва умумийлигини тушуниш 
учун аҳамиятга эга. Ташкилий – технологик тузилмани тузиш обектни лойиҳалаш ва 
қурилиш ишлаб чиқаришни тайёрлаш босқичларида қурилишни ташкил этиш лойиҳаси 
(ҚТЕЛ) ва ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) доирасидаги ечимлар асосида бўлиши
керак, уларнинг мазмуни эса ҚМҚ ларда ва бошқа меъёрий – техник ҳужжатларда 
келтирилган. 

Download 408.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling