Мавзу: Узоқ масофага йугириш турлари (кросс). Reja


Енгил атлетика машқларининг умумий характеристикаси


Download 25.91 Kb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi25.91 Kb.
#1185355
1   2   3   4
Bog'liq
Узоқ масофага йугириш (кросс).

Енгил атлетика машқларининг умумий характеристикаси.
Енгил атлетика - юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш машқларидан иборат спорт туридир. Махсус физкультура ўқув юртларида эса, енгил атлетика - мазкур спорт турининг назариясидан, амалий ишларидан хамда уни ўқитиш методикасидан иборат дарс; шу сохада илмий тадқиқотлар ўтказиладиган фандир. Қадимий юнон сўзи "атлетика" ўзбек тилида кураш, машқ деган маънони билдиради. Қадимий Юнонистонда кучлилик ва чаққонликда мусобақалашган кишилардан атлетлар деб атар эдилар. Хозирда эса жисмоний камолотга етган кучли одамларни атлет дейилади. Енгил атлетике деган ном шартли бўлиб, сиртдан қараганда енгил атлетика машқларининг оғир атлетика машқларига нисбатан енгил тутилишигагина асосланган. Айрим мамлакатларда енгил атлетикани "атлетика" (Францияда) ѐки "йўлка ва майдондаги машқлар" (АҚШ, Англияда) деб атайдилар. Енгил атлетика машқлари классификацияси ва характеристикаси. Енгил атлетика беш бўлимдан (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва қўл курашдан) иборат бўлиб, уларнинг хар қайсиси хамхилма-хил турларга бўлинади. Енгил атлетика машқларининг классификацияси. 1. Юриш - спортча юриш: (стадион йўлкасида юриш 3км , 5км, 10км, 29км, 50км ва бир соат мобайнида юриш; йўлда (шоседа, шахар кучасида, сўқмоқ йўлда ва х.к.) юриш 20 км, 30 км, ва 50 км. 2. Югуриш - текис югуриш қисқа масофага югуриш 30 м, 60 м,100 м, 200м ва 300м. Ўрта масофаларга югуриш 500м дан 2000м гача, узоқ масофаларга югуриш 3000м дан 10000м гача, ўта узоқ масофаларга югуруш 2000 м, 25000 м ва 30000 м гача Вақтбай югуруш бир соатлик ѐки икки соат мобайнида югуриш 3. Табий шароитда югуриш - Очиқ жойда югуриш (кросс) 1 км дан 14 км гача югуриш. 4. Эстафета югуриш - масофанинг узоклиги Ҳамда босқичларнинг сонига қараб қўйидаги босқичларга бўлинади: масофага 2х60, 4х100, 4х200, 4х400; ґрта масофа 5х500, 3х300, 10х1000 ва 4х1500 м ва аралаш 400, 300, 200, 100 ва 800, 400, 100 м. Бундан ташқари шахар кўчалари бўйлаб узун бир масофага чопиш хам кенг тарқалган. 5. Сунъий ўсиқлар оша югуриш - ўз ичига говлар ва тўсиқлар оша югуришни қамраб олади. Говлар устидан югуриш 60, 80, 100, 110, 200, 300, 400 м тусиқлар оша югуриш эса 1500, 2000 ва 3000 м ларда ўтказилади. Югуриш - бир жойдан иккинчи жойга кўчишнинг табиий усули бўлиб, енгил атлетиканинг асосий машгулотларидан ҳисобланади. Бу жисмоний машқ спорт турларининг енгил атлетика, баскетбол ва теннис каби кўпгина шунга ўхшаш бошқа спорт турларининг таркибига киради. Югуришда бутун организмнинг иш фаолиятига қуйиладиган талаб юргандагига нисбатан анчагина катта бўлади. Чунки югурганда аъзойи бадандаги мускул гурухлларининг деярли хаммаси ишга тушади, юрак - қон томир, нафас олиш ва бошқа системалар фаолияти кучаяди, модда алмашиниш жараѐнида киши иродаси мустахкамланади, ўз кучини тақсимлай олиш, тўсиқларидан ўта билиш, очиқ жойда мўлжал ола билиш қобилияти ҳосил бўлади. Шунинг учун югуриш мусобақалари энг яхши ташвиқот воситаларидан бири хисобланади. Енгил атлетикада югуришнинг узоқлиги ва вариантларига қараб: текис югуриш, тўсиқлар оша югуриш, эстафетали югуриш ва табиий шароитда югуриш хиллари бўлади. а) Текис югуриш - маълум масофага ѐки вақтбай тарзда югуриш йўлкасида (соат стрелкаси харакатига тескари йўналишда) ўтказилади. 400 м ва ундан қисқа алоҳ ида йўлка ажратилади. Бир соатлик ва икки соатлик югуришда вақт чегараланган бўлиб, натижа шу вақт босиб ўтилган масофа тарзида метр хисобида аниқланади. б) Тўсиқлар оша югуриш - бунинг иккита хили бор: 1) говлар оша югуриш - бунда югуриш йўлкасида бир - биридан бир хил узоқлик масофасида муаян жойларга қўйилган бир типдаги тўсиқлардан олиб, 60 дан 400 м гача масофага югурилади; 2) 3000 м га тўсиқлароша югуриш бунда югуриш йўлкасида у ер бу ерга мустаҳкам ўрнатилган тўсиқлар оша, стадион секторидан бирида ковлаб сув билан тўлдирган чуқурдан кечиб югурилади. в) Эстафетали югуриш - бунда команда - команда блиб югурилади: командада югуривчилар қанча бўлса, масофа ҳам шунча этапларга бўлинган бўлади. Эастафетали югуришдан мақсад - эстафета таѐқчасини бир-бирига узатиб, уни мумкин қадар тез стардан маррагача етказиб боришдир. Этаплар оралиги бир хил (қиска ва ўртача масофада) ѐки ҳ ар хил (аралаш масофада) бўлиши мумкин. Эстафетали югуриш кўпроқ стадион йўлкаларида, баъзан эса шаҳ ар кўчаларида (айланма ва юлдузсимон эстафеталар) ўтказилади. г) Табиий шароитда югуриш - бунда паст-баланд очиқ жойларда (кросс) югурилса, 15 км во ундан ўзоқ масофаларга эса ўлларда (шосседа, сўқмоқ йўлларда югурилади). Енгил атлетикадаги энг узоқ, яъни марафонга масофа 42 км 195м га тенг аҳоли яшайдиган жойлар оралигини босиб ўтадиган масалан ўтказилиб турилган. Спортнинг енгил атлетик тури билан шугулланиш жисмоний меҳнат билан бир қаторда ҳарбий иш фаолиятларда ҳ ам ижобий натижалар беради, яъни ҳар хил нотекис жойлардан чопиш, сакраш, улоктириш ва шу каби зарурий вақтларда ўз самарасини беради. Таълим бериш жараѐнида, босқичма-босқич ўргатишлар натижасида киши фойдали кўникмаларни ўзлаштириш, машғулотдаги бошланғич машқларни тўғри ташкил қилиш, гигиена ва тўғри овқатланиш режимлари риоя қилиш каби ижобий омилларга ўргатиб боради. «Алпомиш ва Барчиной» тести синовларида енгил атлетикани тутган ўрни ва аҳамияти катта. ОУМ касб-ҳунар коллежлари, бошланғич таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт дастурларида енгил атлетика катта аҳамият касб этиш билан асосий ўрин тутади. Енгил атлетика ўзининг кенг қўлланиши ва оммовийлиги туфайли «Спорт қироли» деб аталади.

Download 25.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling